Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Ўзбекистон Республикаси бюджет-солиқ сиёсати ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида унинг хусусиятлари.
10-жадвал Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджетининг бажарилиш даражаси (ЯИМга нисбатан %да) Кўрсатичлар 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 Дефицит (-) Профицит (+) -1,0 -1,0 -0,8 -0,4 -0,4 0.1 0.5 1.1 1.5 0.2 Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги таъминлаб туриш, устивор тармоқларни инвестициялаш, таълим соҳасини жадал ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадларига қаратилиб келинмоқда. 4. Ўзбекистон Республикаси бюджет-солиқ сиёсати ва жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида унинг хусусиятлари. Мамлакатимизда амалга оширилаётган фискал сиёсатни янада такомиллаштириш, солиқлар ва бюджет харажатларидан иқтисодиётни барқарор ўстиришни рағбатлантиришнинг амалий воситалари сифатида фойдаланиш борасида чора-тадбирлар белгиланаётганда бугун жаҳон иқтисодиётида юзага келган ва мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам ўз таъсирини ўштказаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини ҳисобга олиш зарур бўлади. Мамлакатимиз иқтисодиёти жаҳон хўжалик ва иқтисодий-молиявий тизимига интеграциялашган бир шароитда жаҳон молиявий инқирози, аввало унинг оқибатлари бизга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу таъсирлар қуйидагилар: - жаҳон бозорида талабнинг пасайиши натижасида Ўзбекистон экспорт қиладиган маҳсулотларга талаб вауларнинг нархи тушиб кетиши( натиэада экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати ёмонлашади; - мамлакатимизга инвестиция қилиши мумкин бўлган потенциал хорижий инвесторлар моливий аҳволининг ёмонлашуви натижасида хорижий инвестициялар миқдорининг эҳтимол тутилган пасайиши. “Дунёнинг нуфузли экспертлари томонидан билдирилаётган фикрларга кўра, бу инқироз жорий йилда ва 2010 йилда ҳам давом этиши ва эҳтимол янада чуқурлашиши кутилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, ўз-ўзидан аёнки, мамлакатимизда жаҳон иқтисодий инқирозининг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича 2009 -2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чоралар дастури Ўзбекистонни 2009 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолади” . Дастурда белгиланган асосий чора-тадбирлар йўналишлари қуйидагилардир: 1) экспортга маҳсулот чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва барқарор ишлашини таъминлаш; 2)маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига бўлган ички талабни рағбатлантириш; Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари ., Т.: Ўзбекистон, 2009. 30-бет 3)иқтисодиётнинг реал сектори соҳасидаги инвестицион фаолликнинг ресурс базасини кенгайтириш ва ўсишини таъминлаш; 4)электр-энергетика соҳасини модернизациялаш, энергия сиғимини қисқартириш ҳамдаэнергия тежамкорлик тизимини жорий этиш; 5)кичик бизнес ривожланишини қўллаб қувватлаш, аҳоли бандлилиги ва янги иш ўринлари ташкил этишга кўмаклашишни кучайтириш. Мамлакатимиз иқтисодиётини тубдан таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, қисқа муддатда биз учун мутлақо янги, локомотив ролини бажарадиган тармоқларни барпо этиш, ишлаб чиқаришни модернизатсия қилиш, техник ва технологик янгилаш дастурларини амалга ошириш, замонавий бозор инфратузилмасини шакллантириш борасида ўз вақтида бошланган, чуқур ўйланган ва узоқ истиқболга мўлжалланган ишлар натижасида кейинги йилларда экспорт соҳасида катта ютуқлар қўлга киритилди. 2008 йилда экспорт 28,7 % га, ташқ савдонинг ижобий сальдоси 78,3 % га ошди. Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб қувватлаш борасида 2009 йилда қуйидаги фискал чоралар кўрилмоқда: -корхоналарнинг бюджет, бюджетдан ташқари фондлар, коммунал хўжалиги олдидаги қарзлари бўйича пеняларни ҳисобдан ўчириш; -ортиқча тўланган қўшимча қиймат солиғи суммасини корхоналарга қайтариш муддатини 10 кунга, яъни 30 кундан 20 кунгача қисқартириш; - “тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, хорижий инвеститсия иштирокида ташкил этилган корхоналарни бюджетга барча турдаги солиқ ва тўловлардан – қўшимча қиймат солиғи бундан мустасно – озод қилиш муддатини 2012 йилгача узайтириш” ; -ўз вақтида валюта тушумлари келиб тушмаганлиги учун жарима чоралари ҳисобланадиган муддатни 30 кундан 60 кунгача узайтириш. Инвестициялар ҳажмининг қисқаришига йўл қўймаслик иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши шартларидан биридир. 2009 йилда мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этиладиган хорижий инвестиция ҳажми 1 миллиард 800 миллион долларга кўпаяди, бунинг тўртдан уч қисми тўғридан-тўғри инвестициялардир. 2008 йилда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ҳам барқарор ривожланди. Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ юкини янада камайтириш, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг 10 фоиздан 8 фоизга, 2009 йилдан бошлаб эса 7 фоизга туширилиши, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларининг камайтирилиши ва айни пайтда уни ҳисоблаш тартибларининг такомиллаштирилиши тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнесни изчил ривожлантириш учун кучли рағбатлантирувчи омиллар яратди. Натижада сўнгги олти Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари ., Т.: Ўзбекистон, 2009. 30-бет йил мобайнида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари сони 1,9 баробар кўпайди ва 2008 йили қарийб 400 мингтани ташкил этди. 2008 йилда касаначилар томонидан 34 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва хизматлар кўрсатилди. Касаначилик учун иш ўринлари очган корхоналар, шу борада ўзларига берилган имтиёзлар ҳисобидан 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тежашга эришди. Инқирозга қарши чора тадбирлар қаторида 2009 йилнинг 1 январидан саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлов ставкаси 8 фоиздан 7 фоизга камайтирилди, молиявий, маиший ва бошқа хизматларни кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловидан 3 йил муддатга озод этилди. Бунда микрофирмалар ва кичик корхоналар, нодавлат хўжалик юритувчи субъектларни оладиган дивидендларининг инвеститсияларга, аввал олинган кредитлар учун ҳисоб-китоб қилишга йўналтириладиган қисми 5 йил муддатга солиқдан озод этилди. Шунингдек, Инқирозга қарши чоралар дастурида 2009 йилда хўжалик юритувчи субъектларни текширишлар сонини камида яна 30 фоизга камайтириш кўзда тутилган. Бу чора тадбирлар саноат тармоқларини барқарор ривожлантириш, саноат ишлаб чиқаришиниг ЯИМдаги улуши орттириш, тежамкор технологиялар жорий қилиш учун молиявий ресурсларни кенгайтириш, маҳсулот тарннархини пасайтириш имконини беради. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини кенгайтириш катта ўрин тутади. Республиукамизда инқирозга қарши дастур доирасидаги лойиҳалар ҳажмини 3-4 баробар кўпайтириш мўлжалланмоқда. 2008 йилда жаҳон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин кўтарилиши рўй берди. Бундай шароитда озиқ-овқатмаҳсулотларининг ишончли таъминотини издан чиқармаслик, ички ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадларида озиқ овқат экинлари майдонини кенгайтириш тўғрисида Ўзбекистон республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Бу қарордан ташқари озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни рағбатлантириш бўйича қабул қилинган дастурларда мамлакатимиз ишлаб чиқариш корхоналари учун кенг кўламли рағбатлантириш тизими назарда тутилган. “Жумладан, улар учун 2012 йилнинг 1 январигача қуйидаги солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда: гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашган микрофирма ва кичик корхоналар учун бўшаган маблағларни ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизатсия қилишга мақсадли равишда йўналтириш шарти билан ягона солиқ тўлови ставкасини 50 фоизга қисқартириш; тайёр ноозиқ-овқат товарларнинг муайян турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни фойда ва мулк солиқларидан, микрофирма ва кичик корхоналарни ягона солиқ тўловидан озод қилиш” 9 Инқирозга қарши дастур доирасида давлат бюджети ва мақсадли нобюджет давлат жамғармалари маблағлари ҳисобидан хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб қувватлаш чоралари кўрилмоқда. Каримов И.А. Мамлакатни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш-давр талаби./ Халқ сўзи, 2009 йил 14 февраль Давлат бюджетидан фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун катта миқдорда моддий ресурс ва маблағлар ажратилмоқда. Фақат ўтган 2008 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг энг муҳим турларини етиштириш учун 1 триллион сўм, жумладан, пахта тайёрлашга – 800 миллиард сўм, ғалла етиштиришга 200 миллиард сўм маблағ аванс тариқасида берилди. 2009 йилда ушбу мақсадлар учун 1 триллион 200 миллиард сўм йўналтирилади. Ички талабни рағбатлантириш мақсадларида 2009 йилда бюджет ташкилотлари ишчиларининг ойлик иш хақиларини, пенсия, степендияларни нафақаларни 1,3 марта ошириш, таълим харажатларини ЯИМга нисбатан 7,5% гача соғлиқни сақлашга 2,7%га ва марказлашган инвестициялар ҳажмини ЯИМга нисбатан 1,7%га ошириш кўзда тутилмоқда. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакатни барқарор ривожлантиришга қаратилган бу чора тадбирлар комплексни амалга оширилиши Ўзбекистон иқтисодиётида иқтисодий ўсишни ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш имконини беради. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling