томон ΔE = ΔI га тенг миқдорда сурилишига олиб келади. Оқибатда даромадлар миқдори Y1 дан Y2
қадар
ΔY =ΔE x m миқдорга пасаяди, бу ерда
(m = 1/(1-b(1-T)+m’)) .
Демак товарлар ва хизматлар бозорида даромадлар даражаси ва фоиз ставкаси динамикаси
ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд.
R ўзгармаган ҳолда IS эгри чизиғининг ўнгга ёки чапга силжиши қуйидаги омиллар таъсирида
рўй беради:
- истеъмол харажатлари даражаси;
- давлат хариди даражаси;
- соф солиқлар (солиқлар - субсидиялар - трансфертлар);
- инвестициялар ҳажмининг (R нинг мавжуд ставкасида) ўзгариши.
IS тенгламасини истеъмол, инвестиция ва соф экспорт функциялари тенгламаларини асосий
макроиқтисодий айниятга қўйиб, уни R ва Y га нисбатан ечиб топилади.
R га нисбатан топилган IS тенгламаси:
a+ e + g 1-b (1-t) + m` 1 b
R = ---------------- - ----------------------- Y + ------------ G - --------- Ta ,
d+n d +n d +n d+n
бу ерда T = Ta + t Y
Y га нисбатан топилган IS тенгламаси:
a + e + g 1 b d+n
Y = ----------------- - ------------- G - ----------------Ta - ----------------- R ,
1-b (1-t) + m` 1-b (1-t) + m` 1-b (1-t)+ m` 1-b (1-t) + m`
бу ерда T = Ta + t Y
(1-b (1-t) + m`)/ (d+n) IS эгри чизиғининг Y ўқига нисбатан оғиш бурчагини кўрсатади ва
фискал ҳамда пул кредит сиёсати самарадорлигининг нисбий параметрларидан бири ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: