Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


-чизма. Аҳоли сони ўсишинингиқтисодий мувозанатга таъсири


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

 
15.4.-чизма. Аҳоли сони ўсишинингиқтисодий мувозанатга таъсири. 
Математик жиҳатдан ўзгармас капитал билан қуроланганлик шароитидаги иқтисодиётда 
барқарор мувозанат шарти қуйидаги кўринишга эга бўлади: 
Δk=sf(k)-(d+n)k=0 ёки sf(k)=(d+n)k
Тенгламадаги (d+n)k инвестицияларнинг критик катталигини характерлайди. Яъни бир ишчига 
тўғри келадиган капитални доимий ўзгармас даражада сақлаб турадиган ҳажмини ифодалайди. 
Аҳоли ўсишининг ҳисобга олган ҳолда Р. Солоу моделини график жиҳатдан ифодалаш учун 
меҳнатнинг капитал билан қуролланганлиги барқарор даражасини (k*) деб белгилаймиз. 
Аниқлаганимиздек, агар бир ишчига тўғри келадиган капитал (k=const) бўлса иқтисодиёт мувозанат 
ҳолатида бўлади. Агар k1юқори ва (k
1
) k* га қадар ўсади. Агар k
2
>k*, унда инвестициялар уларнинг критик даражасидан паст 
ва (k
2)
k* га қадар пасаяди.
Модел иқтисодиёт барқарор ҳолатда бўлиши учун инвестициялар sf(k) капитал чиқиб кетиши 
ва аҳолининг ўсиши (d+n)k оқибатларини қоплаши кераклигини кўрсатади. Б ҳолда капитал билан 
қуролланганлик (k) ва меҳнат унумдорлиги (y) ўзгармас қолади. Лекин аҳоли ўсишида капиталнинг 
доимийлиги rапитал ҳам аҳолига мос суръатда ўсиши кераклигини англатади: яъни: 
ΔY/Y=ΔL/L=ΔΚ/K=n 
Бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади: аҳолининг ўсиши – иқтисоиётнинг 
барқарорлик ҳолати шароиидаги узлуксиз иқтисодий ўсишнинг сабабларидан бири. 
Бироқ агар аҳолининг ўсиши инвестициянинг ошиши билан бирга бормаса, унда бу бир ишчига 
туғри келадиган капитал заҳирасининг камайишига олиб келади.Аҳолининг n дан n
1
га ўсиши (d+n)k 
чизиғини юқорига (d+n
1
)k ҳолатига силжитади. Бу эса капитал билан қуролланганликни k* дан k1* 


гача қисқартиради. Шундай қилиб, Р.Солоу модели аҳоли ўсишининг юқори суръатларга эга бўлган 
давлатларда капитал билан қуролланганлик паст – демакки, даромадлар ҳам паст бўлишини 
тушунтириб беради. 
Р.Солунинг фикрига кўра , барқарор мувозанат шароитида капитал, меҳнат ва миллий даромад 
даражаси бир хил, аҳоли сони ўсишига тенг суръатда ўсиб боради. Аҳоли сонининг тез ўсиши 
иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари жадаллашишига таъсир этади, аммо барқарор мувозанат ҳолатида 
аҳоли жон бошига маҳсулот ишлаб чиқариш камаяди. Ўз навбатида, жамғариш нормасининг 
оширилиши аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад миқдорини оширади ва капитал билан 
қуролланганлик коэффицентини кўтарилишига олиб келади, лекин барқарор ҳолатдаги ўсиш 
суръатига таъсир кўрсатмайди. Шу сабабли барқарор ҳолатдаги иқтисодий ўсишнинг ягона шарти 
техник тараққиётнинг ўсиш суръати ҳисобланади. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling