Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


 Жорий операциялар ҳисоби баланси


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

18.2. Жорий операциялар ҳисоби баланси. 
Жорий операцияларнинг асосий моддаси товарлар экспорти ва импорти ҳисобланади, 
уларнинг фарқи ташқи савдо балансининг қолдиғи деб юритилади. Мисолимизда бу баланс 
салбийдир, яъни, мамлакат товарларни четга олиб чиқишдан кўра кўпроқ олиб келади (-75). 
Жорий операцияларнинг кейинги моддаси – бу, хизматлар (транспорт, суғурта, сайёҳлик 
хизматлари ва бошқалар) экспорти ва импортидир. Мисолимизда товарлар билан бўлган 
операциялардаги каби хизматлар билан бўлган операцияларда ҳам мамлакат хорижий хизматларни 
кўпроқ олади яъни, масалан, мамлакатда яшовчилар хорижга четдан мамлакатга келадиган 
сайёҳларга нисбатан кўпроқ борадилар, шунингдек, мамлакатдаги тадбиркорларга хорижий 
транспорт ва суғурта хизматларини кўрсатиш ҳажми хорижий тадбиркорларга мамлакатда траспорт 
ва суғурта компаниялари кўрсатадиган хизматлар ҳажмига қараганда юқорироқ ва ҳ.к. Бу 
операциялар бўйича ҳам баланс салбий қолдиққа эга (-12). 
Инвестициялардан даромадлар, фоизлар ва дивидендлар бўйича тўловларни ўз ичига олади. 
Агар хорижга қўйилган миллий капитал учун чет тўловлари бўйича тушумлар мамлакат 
иқтисодиётига жалб этилган хорижий капитал учун тўланадиган тўловлар миқдоридан кўп бўлса, 
унда соф даромад мусбат бўлади (+8). 
Трансферт кўринишида пул ўтказишлар шу мамлакатларнинг хорижда яшаётган 
фуқароларига тўланидаган нафақаларни, муҳожирларнинг хориждаги ўз қариндошларига 
пул ўтказмалари, турли кўринишдаги ҳукумат ёрдамларини ўз ичига олади. Жадвалдан 


кўриниб турибдики, хорижга жўнатилаётган пул ўтказишлар миқдори олинаётганига 
нисбатан юқори, яъни, операциялар мамлакатдаги хорижий валюта заҳираларини 
камайтиради (-8). 
Жорий ҳисоблар бўйича барча операциялар йиғиндиси жорий операциялар балансини ташкил 
этади. Бизнинг мисолда у салбий (-87). Бу эса мамлакатда импорт операциялари натижасида 
хорижий валютага бўлган талаб унинг экспорт операциялари таъминлайдиган таклифдан ортиқ 
бўлишини англатади. Бошқача айтганда, ушбу ҳолда мамлакат тўлов баланси жорий операциялар 
бўйича камомадга эга.
Макроиқтисодий моделларда жорий операциялар баланси қолдиғи қуйидагича берилади: 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling