Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

 
 
Қисқача хулосалар 


Савдо сиёсати – бюджет солиқ сиёсатининг, ташқи савдо ҳажмларини солиқлар, субсидиялар, 
валюта назорати ва импорт ёки экспортни тўғридан-тўғри чеклашлар орқали тартибга солишни ўз 
ичига олган, нисбатан мустақил йўналишдир. 
Ташқи савдони тартибга солишда энг кўп қўлланиладиган усул импортга тариф белгилаш 
бўлиб, бунинг натижасида ички баҳоларнинг ўсиши кузатилади. Импортга тарифларни жорий 
қилишдан истеъмолчилар кўрган зарар ишлаб чиқарувчилар ва давлат кўрган фойдадан катта 
бўлади. Импортга тарифларни жорий қилишдан кўриладиган фойда ва зарарлар нисбати мунозарали 
масаладир. Аммо импорт тарифлари ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш, тўлов балансини 
тартибга солиш маҳсадларида кенг қўлланилади.
Ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар 
бериш усули ҳам қўлланилади. 
Экспортга субсидиялар валюта тушумини кўпайтириш, ортиқча маҳсулотдан қутулиш, ташқи 
бозорни эгаллаш учун қўлланилади. Экспорт субсидияларини қўллаш демпингга олиб келмаслиги 
керак, чунки демпинг халқаро савдо қоидаларига кўра таъқиқланган. 
Ташқи иқтисодий фаолиятни лицензиялаш ва квоталар ўрнатиш халқаро савдони тартибга 
солишнинг бевосита усулларидир. Халқаро савдо сиёсати воситалари ва тадбирлари мамлакат 
иқтисодиёти ҳолатидан келиб чиқиб ечилаётган вазифаларга мувофиқ танланади. 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Савдо сиёсатининг моҳияти ва мақсадларини тушунтириб беринг. 
2. Импортга тарифларнинг киритилишидан иқтисодий натижаларига изоҳ беринг. 
3. Импортни ёқловчи ва унга қарши бўлган фикрларни таққослаб беринг. фикрларга изоҳ 
беринг. 
4. Ишлаб чиқарувчиларга субсидияларнинг импортга тарифлардан афзаллиги ва камчиликлари 
нимада ? 
5. Импорт квоталарини киритилишининг иқтисодий оқибатлари нималарда кўринади? 
6. Лицензияларни тақсимллаш усулларига қиёсий тавсиф беринг.
7Экспортни субсидиялаш усуллари моҳиятини тушунтириб беринг. тушунтириб беринг. 
8. Экспортни ихтиёрий чеклаш қачон қўлланилади, ва унинг оқибатлари қандай? 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling