Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

18.5. Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари. 
Тўлов баланси мувозанатини таъминлаш учун жорий ҳисоблар ва капитал ҳаракати 
қолдиқлари бир-бирини айнан қоплаши зарур бўлади. Марказий Банк валюта интервенциясини 
амалга ошириш чорасини кўрмаса, ва расмий валюта заҳиралари миқдорини ўзгартирмаса тўлов 
баланси ҳисобларини валюта курсининг эркин тебраниши ҳисобига ўзаро тартибга солиш амалга 
оширилади.


Бундай шароитда капитал оқиб келиши сабабли миллий валютанинг қимматлашуви, капитал 
чиқиб кетиши сабабли эса унинг арзонлашуви рўй беради. Валюта курсининг эркин тебраниши 
тўлов балансининг жорий ва капитал ҳисобларини автоматик равишда мутаносиблаштириш 
механизми ҳисобланади. 
Эркин тебранувчи валюта курси тарафдорлари таъкидлашича, тўлов балансининг 
ортиқчалиги ёки тақчиллиги бундай вазиятларда тез орада барҳам топади. Валюта курсларининг 
эркин ҳаракати тўлов балансининг ортиқчалиги ёки камомадини йўқотади.. 
Эркин тебранувчи валюта курслари тўлов балансини тенглаштиришда катта имкониятларга 
эга бўлсада, камчиликликлардан холи эмас. Чунончи, бундай валюта биринчидан, савдонинг 
ноаниқлиги ва қисқаришига, иккинчидан, савдо шароитининг ёмонлашишига, учинчидан, 
беқарорликка ва бошқаларга олиб келади. 
Агар Марказий Банк расмий валюта заҳиралари воситасида чет эл валютасини сотиб ёки сотиб 
олиб валюта курсини эркин тебранишига барҳам берса валюта курсининг эркин тебраниши 
воситасида тўлов балансини тартибга солиш зарурати йўқолади. 
Бунда тўлов баланси тақчиллиги Марказий Банк расмий заҳираларини қисқартириш ҳисобига 
молиялаштирилиши мумкин. Бундай вазиятда ички бозорда чет эл валютаси таклифи ошади. Қайд 
этилган операция экспортга хос бўлиб кредитда плюс белгиси билан (Марказий Банкда хорижий 
валюта заҳираси камайишига қарамасдан) ҳисобга олинади. Ушбу тадбир натижасида ички бозорда 
миллий валюта таклифи камаяди, унинг алмашинув курси нисбатан кўтарилади ва бу инвестициялар 
ҳажмига ҳамда иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатади. 
Тўлов балансининг актив-(мусбат) қолдиғи эса Марказий банкнинг расмий валюта заҳиралари 
миқдорининг ортишига олиб келади. Бунда Марказий банк валюта заҳираларини тўлдириш учун чет 
эл валютасини сотиб олиши натижасида ички бозорда миллий валюта таклифи нисбатан ошади, 
унинг алмашинув курси камаяди, бу ҳол эса иқтисодиётга (инвестициялар ҳажми ва иқтисодий 
ўсишга) рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Марказий банк томонидан ўтказиладиган бундай операциялар расмий резервлар билан 
бўладиган операциялар дейилади. Бу операциялар натижасида тўлов баланси қолдиғи нолга 
тенглашиши керак. 
Тўлов балансининг актив қолдиғи ёки тақчиллиги мамлакат иқтисодиёти хусусиятларига 
қараб турлича баҳоланиши мумкин. 
Валютаси халқаро ҳисоб-китобларда, ҳамда бошқа мамлакатлар заҳира валютаси сифатида 
фойдаланиладиган мамлакатлар учун тўлов баланси тақчил бўлиши табиий ҳол ҳисобланади.
Бундай мамлакатлар тўлов балансини узоқ муддат макроиқтисодий тартибга солмаслиги 
мумкин. 


Миллий валютаси жаҳон иқтисодиётида заҳира валютаси ҳисобланмайдиган мамлакатлар 
Марказий Банкларидан расмий валюта заҳираси чекланганлиги туфайли тўлов балансининг узоқ 
муддатли тақчиллиги бу резервларнинг сарфлаб бўлинишига олиб келади. Бундай ҳолларда тўлов 
балансини макроиқтисодий тартибга солинади. Мамлакат савдо сиёсати ва валюта алмашинув 
курсини ўзгартириши чораларини қўллаб чет эллардаги ўз харажатларини камайтиради, ёки 
экспортдан ўз даромадларини оширади. 
Бундай тартибга солиш натижасида баҳолар умумий даражасининг ошиши оқибатида аҳоли 
турмуш даражасининг пасайиши, миллий валютанинг қадрсизланиши, иқтисодиётнинг айрим 
тармоқларида бандлиликнинг пасайиши рўй бериши мумкин. 
Валюта резервлари сарфлаб бўлганлиги, илгари олинган чет эл кредитларини қайтарилиш 
графиклари бузилганлиги туфайли бундай кредитларни яна олиш имкониятлари йўққа чиққанлиги 
сабабли мамлакат тўлов баланси тақчиллигининг узоқ вақт давом этиши тўлов баланси инқирози 
дейилади. 
Тўлов баланси инқирозини ҳал этишнинг ягона йўли макроиқтисодий тартибга солиш 
ҳисобланади. 
Ўтиш даври иқтисодиётида хорижий валютага спекулятив талаб ошиши Марказий Банкни 
қийин аҳволга солиб қўяди. Чунки расмий валюта заҳиралари бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов баланси 
тақчиллигини ҳам ички спекулятив талабни қондириш учун етарли бўлмаслиги мумкин. 
Валюта алмашинув курсини тартибга солиш бу вазиятдан чиқишнинг ягона йўлидир. 
Қисқа истиқболда тўлов баланси қолдиғи жамғариш ва инвестициялар ҳажмларини 
белгиловчи омиллар (масалан бюджет солиқ сиёсати, фоиз ставкалари) таъсирида ўзгариши мумкин. 
Агар мамлакатда рағбатлантирувчи фискал сиёсат юргизилса бу ҳол миллий 
жамғармаларнинг пасайишига олиб келади. Бу ўз навбатида жорий операциялар ҳисоби бўйича 
тақчилликка, капитал ҳаракат ҳисоби бўйича мусбат қолдиққа олиб келади. 
Чекловчи фискаль сиёсат миллий жамғармалар ҳажмларини оширади, бу ўз навбатида капитал 
ҳаракати ҳисоби бўйича тақчилликка, жорий операциялар ҳисоби бўйича мусбат қолдиққа олиб 
келади. 
Жаҳон фоиз ставкаларининг ошиши капитал ҳаракати ҳисоби бўйича тақчилликка, жорий 
операциялар ҳисоби бўйича мусбат қолдиққа эришишга олиб келади. Жаҳон фоиз ставкаларининг 
пасайиши эса акс натижаларга олиб келади. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling