Тўлов балансининг иқтисодий таҳлили режа
Download 23.24 Kb.
|
11- мавзу ТЎЛОВ БАЛАНСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.1. Иккиёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш тизими.
- Қизиқарли маълумотлар 8
- Жаҳон иқтисодиётидаги тенденциялар.
- Прогнозлаштириш услубияти
- Дезагрегация даражаси.
- Жорий операция ҳисоби дефицитининг маъқулланган миқдори.
- 5.3. Трансфертлар таҳлили ва капитал операциялар ҳисоби
- Тўлов балансининг таркибий тузилиши 9
ТЎЛОВ БАЛАНСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ Режа: 1. Иккиёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш тизими. 2. Тўлов балансини ҳисобга олишни асосий концепциялари 3. Трансфертлар таҳлили ва капитал операциялар ҳисоби 5.1. Иккиёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш тизими. Тўлов баланси ҳисобларини тузишнинг асосий мақсадларидан бири ташқи мувозанатликни тўғрилаш эҳтиёжининг пайдо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотга эга бўлишдир. Бироқ икки тарафлама ёзув тизими тўлов балансида дебет ва кредит тенглигини назарда тутади. Шунинг учун унда ижобий сальдо ёки дефицитни кўрсатиш учун барча ташқи операцияларни суммалаш ва бу гуруҳ ичидаги операцияларни моддалардан ажратиш керак (чизиқ остидан ёки устидан). Қизиқарли маълумотлар8 Чизиқни тортиш ерини ҳал қилиш тўлов баланси бош эҳтиёжининг аъло даражадаги қайси операциялар доирасини кўрсатиш тўғрисидаги субъектив назарни ифодалайди. Мустақил ҳисобланган операцияларга бўлган ёндашувларнинг бирига асосан, автоном моддаларни компенсациялаш учун улар амалга ошириладиган операциялардан ажратилиши керак. Бошқа ёндашув доирасида асосий эътибор операция характерининг ўзгарувчанлигига қаратилади: ностабиль деб қараладиган операциялар тўлов балансининг умумий ҳолатини кўриш учун “чизиқ остида” белгиланади. 5.2. Тўлов балансини ҳисобга олишни асосий концепциялари Қ у йида у ёки бу давлатнинг тўлов балансини прогнозлаштиришда эътиборга олиниши керак бўлган бир қанча қоидалар рўйхати киритилган. Жаҳон иқтисодиётидаги тенденциялар. Ташқи сектор прогнозлари бутун дунё билан ўзаро алоқадор бўлади. Шунинг учун ҳам унда асосий савдо ҳамкорлари ва шунингдек, рақобатчи давлатлар иқтисодиётининг ривожланиш тенденцияси ҳисобга олиниши керак. И чки иқтисодий фаоллик ва иқтисодий сиёсат. Тўлов баланси прогнозлари мамлакат иқтисодиётининг ривожланишини прогнозлаштирувчи тенденцияларга мос бўлиши керак. Унга, ўз навбатида бевосита ўтказиладиган солиқ, бюджет ва пулкредит сиёсати таъсир этади. Прогнозлаштириш услубияти. Прогнозларни тайёрлашда ўзгаришни кўрсатувчи ва асосий ўзгаришларни прогнозлаштирувчи кўрсаткичлар орасидаги мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш мақсадга мувофиқдир. Дезагрегация даражаси. Прогнозлаштирувчи операция категориялар таркибида маълумотларнинг дезагрегация даражаси аниқланган бўлиши керак. Бухгалтерия ҳисобида балансга риоя қилиш. Тўлов балансининг алоҳида компонентлари алоҳида прогнозлари барча ташкилий тўловлар ва тушунчалар суммаси нимага тенг бўлиши керак, яъни жорий операциялар ҳисобининг салдоси капитал ҳаракати ва заҳиралар миқдорининг ўзгариши суммасига тенг бўлиши керак, деган шартни қондирмаслиги мумкин. Жорий операция ҳисоби дефицитининг маъқулланган миқдори. Агар жорий операция ҳисоби дефицити прогнозлаштирилаётган бўлса, дефицитни молиялаштиришни таъминлаш ва қарз бериш билан боғлиқ бўлган муаммони четлаб ўтиш имконини берувчи ҳажмдаги капиталлар оқимига давлат кафолат бера олишолмаслиги муҳим ҳисобланади. 5.3. Трансфертлар таҳлили ва капитал операциялар ҳисоби Умуман олганда хизмат кўрсатиш соҳасида дебет ва кредитларнинг асосий категорияларини савдода киритилган айни кўрсаткичлар, яъни нисбий қийматлар билан боғлаш мумкин. Лекин бундай ёндашувнинг самаралилиги хизмат моддаларининг баъзи соҳаларга тавсия этувчи омиллари мураккаблиги, шунингдек, турли моддалар қиймати тўғрисидаги маълумотларнинг йўқлиги сабабли чегараланади. Шунинг учун, одатда, хизмат кўрсатиш соҳасида дебет ва кредитларнинг умумий прогнозлаштириш имконини берувчи усуллардан фойдаланилади. Тўлов балансининг таркибий тузилиши9 Капиталли операциялар ҳисобининг икки асосий элементи бўлиб, тўғри инвестициялар ва портфель инвестициялар ҳисобланади. Тўғри инвестицияларни ўлчаш капитал қўйилмалар қўйиш имкониятларига боғлиқ. Шунингдек, кўпроқ жалб қилиш муҳитини яратиш учун аниқ норматив базани мавжудлигини ва шунингдек макроиқтисодий турғунликни таъминлашда давлат сиёсати кафолатларидан фойдаланиш зарур. Портфель инвестициялар чет эл инвестерларига солинган қарз мажбуриятлари давлат ёки давлат ташкилотлари томонидан чиқарилган ва шунингдек, хусусий секторнинг қарз мажбуриятлари ва акциялар операцияларини ўз ичига олади. Расмий ўрта ва муддатли капитал оқими прогнозлар бюджетида белгиланган ва ривожланиш режаси, шунингдек, кредиторлардан олинган маълумотларга асосланган. Хусусий капитал оқимини прогнозлаштириш қийинроқ, кўпчилик мамлакатлар учун халқаро банк заёмларига кириш чегараланган. Таянч сўз ва иборалар Тўлов баланси моҳияти. Тўлов баланси ҳисобларини тузишнинг асосий мақсадлари. Тўлов баланси тузулмаси. Жорий оперциялар ҳисоби. Капитал операциялар ҳисоби. Заҳира ҳисоби. Маълумотларнинг асосий манбалари. Икки тарафлама ёзув тизими. Ялпи инвестициялар. Соф инвестициялар. Тўғри инвестициялар. Портфел инвестициялар. Капитал оқими. Қисқа муддатли капитал оқими. Ташқи ҳолатни ўлчаш. Иқтисодий сиёсат қарорлари. Маълумотларининг асосий манбалари. Натурал кўринишдаги давлат импорти. Бартер битимлари. Жаҳон иқтисодиётидаги тенденциялар. Ички иқтисодий фаоллик ва иқтисодий сиёсатни прогнозлаштириш услубияти. Дезагрегация даражаси. Дефицитининг маъқулланган миқдори. Савдо баланси таҳлили. Ички иқтисодий фаоллик. Тўлов баланси. Асосий концепциялар. Download 23.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling