курсига таъсири
Инвестицион солиқ кредитлари ушбу мамлакатга инвестициялар киритишни хорижий
сармоядорлар учун фойдали бўлишига олиб келади. Бу эса мувозанатли
реал валюта курсини
оширади ва тўлов балансида тақчилликни келтириб чиқаради.
Чет мамлакатлардаги рағбатлантирувчи бюджет-солиқ сиёсати бу мамлакатлардаги
жамғармалар даражасини камайишига олиб келади. Бу эса халқаро фоиз ставкасини оширади ва
кичик очиқ иқтисодиётдаги инвестициялар даражасини камайтиради.
E E S-I
S-I(R*1)
S-I(R*1)
E2 B
E1
E2
E1 A Xn(E)2
Xn(E)
Xn(E)1
Xn2 Xn1 Xn Xn1=Xn2 Xn
35-чизма. Бюджет - солиқ сиёсати- 36-чизма. Импортдаги ўзгаришларнинг
нинг реал алмаштириш курсла- экспортга таъсири
рига таъсири
Бундай вазиятларда хорижга сармоя қўйиш учун таклиф қилинаётган миллий валюта кўпаяди
ва (S-I) эгри чизиғи ўнгга сурилади (35-чизма). Натижада мувозанатли
реал алмаштириш курси
пасаяди, миллий маҳсулотлар арзонлашади ва соф экспорт кўпаяди.
Импортга тариф ёки квоталар жорий қилиш сиёсати соф экспортнинг ошишига олиб келади
ва бу ҳол графикда Xn (E)1 эгри чизиғини Xn (E)2 ҳолатига силжиши сифатида намоён бўлади (36-
чизма).
Натижада мувозанатли реал валюта курси ошади, миллий маҳсулотлар қимматлашади ва соф
экспорт камаяди.
Шундай қилиб, мамлакат ички бозорини чет эл рақобатчиларидан ҳимоя қилиш мақсадида
олиб бориладиган протекционистик савдо сиёсати жорий операциялар ҳисоби ва капитал ҳаракати
ҳисобига таъсир қилмайди. Аммо, у мувозанатли реал валюта курсини оширади ва ташқи савдо
миқдорини камайтиради. Соф экспорт ўзгармаган бўлса ҳам B нуқтадаги экспорт ва импорт ҳажми
А нуқтадаги экспорт ва импорт ҳажмидан кам бўлади. Импортга чеклашларни жорий қилиш ички
нархлар даражаси (Pd)нинг ошишига олиб келади.
Шунинг учун ҳам узоқ даврда номинал валюта курси (Еn) нархлар ошишига тенг тарзда
камаяди. Натижада, ўсган мувозанатли реал валюта курси Е2 нуқтада барқарорлашади, яъни соф
экспорт камайиши ортидан Е1 нуқтага қадар пасаймайди. Баҳолар даражасининг кўтарилишига
жавобан номинал валюта курсининг пасайиши сотиб олиш қобилияти паритетини тиклайди.
Do'stlaringiz bilan baham: