Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

Кўтарилиш босқичида ишлаб чиқариш ва бандлик даражаси аста-секин ошиб, ишлаб 
чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш ва тўлиқ бандлик даражасига эришилади. 
Юқорида таъкидлаганимиздек, иқтисодий даврлар бир хил босқичларга эга бўлсада, аммо 
улар давомийлиги ва фаоллигига кўра ўзаро фарқ қилиб туради. Шунинг учун ҳам иқтисодчилар, бу 
жараёнларни иқтисодий даврлар деб эмас, балки иқтисодий тебранишлар деб аташ тўғри бўлади деб 
ҳисоблашади. Иқтисодий тебранишларнинг асосий сабаби сифатида иқтисодичилар уч омилни 
кўрсатади.
Биринчи гуруҳ олимлар иқтисодий тебранишларнинг асосий сабаби техника ва 
технологияларда рўй берадиган ўзгаришлар деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича фан-техника 
ютуқларини қўллаш натижасида иқтисодиётда ўсиш рўй беради. Масалан автомобилнинг 
яратилиши ёқилғи саноати, нефт қазиб чиқариш, химия, йўл қурилиши материаллари 
саноатларининг жадал ривожланишига сабаб бўлди. Янги технологиялар ишлаб чиқариш 
унумдорлигини бир неча баравар ошириш, илгари фойдаланилмаган ресурсларни ишга тушириш 
имконини беради. Техник ва технологик янгиликлар доим ҳам яратилавермаслиги иқтисодиётдаги 
тебранишларга сабаб бўлади. 
Олимларнинг яна бир гуруҳи иқтисодий босқичларни сиёсий ва тасодифий вазиятларга 
боғлашади. 
Бу жараённи монетар сиёсатга боғлайдиган олимлар ҳам мавжуд. Яъни, давлат қанчалик кўп 
пул босиб чиқарса, унинг қадри шунчалик камайиб боради, ва аксинча, пул миқдори қанчалик кам 
бўлса, ишлаб чиқариш кўламининг пасайиши ва ишсизлар сонининг ортиши шунчалик тезлашади. 
Хуллас, иқтисодий босқичларни баҳолашга турли хил ёндашувлар мавжуд. Аммо барча 
иқтисодчилар, ишлаб чиқариш ва бандлилик даражаларини ялпи талаб ва бошқача айтганда ялпи 
харажатлар миқдорига боғлиқ, деган фикрни қўллаб-қувватлайдилар. Чунки, корхоналар ўз товар ва 
хизматларини уларга талаб бўлсагина ишлаб чиқаради. Бошқача айтганда, талаб катта бўлмаса, 
корхоналарда товар ва хизматларни катта миқдорда ишлаб чиқариш фойдали эмас. Ўз навбатида, 
ишлаб чиқаришда бандлилик ва даромадлар даражаси ҳам, айнан шу сабабли, паст бўлади. Ялпи 
харажатлар миқдори қанчалик кўп бўлса, ишлаб чиқаришнинг ўсиши катта фойда олиб келади. 
Шунинг учун ишлаб чиқариш, бандлилик ва даромадлар даражаси ортиб боради. Иқтисодий 
тебранишлар сабабларини, уларга таъсир этувчи омилларни ўрганиш, иқтисодий тебранишлар 
амплитудасини қисқартириш барча ҳукуматлар макроиқтисодий сиёсатининг муҳим мақсадларидан 
биридир.



Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling