Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари.
6-Мавзу: Истеъмол, жамғариш ва инвестиция функциялари (2 соат) 1. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари. 2. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик. 3. Инвестицияларнинг моҳияти, графиги ва функцияси. 4. Инвестициялар динамикасини белгиловчи фоиз cтавкасидан бошқа омиллар. Акселератор модели. 1. Истеъмол ва жамғариш, уларнинг графиклари ва функциялари. Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (бундан буён истеъмол деб юритилади), ялпи талаб, ёки ЯИМнинг якуний истеъмолга кўра таркибида энг катта улушга эга бўлган компонентдир. 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитасининг маълумотларига кўра республикамизда бу улуш 51,7 %ни ташкил этган. Шунингдек, ривожланган мамлакатларда истеъмол харажатлари шахсий тасарруфдаги даромаднинг 90 фоиздан ортиқ қисмини ташкил этади. Шу туфайли ҳам истеъмол харажатларига таъсир этувчи омилларни, унинг ўзгариш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромаднинг истеъмол қилинмасдан қолган қисми уларнинг жамғармаларини ташкил этади. Классик мактаб вакиллари жамғариш ҳажми фоз ставкасининг функцияси де қарашса Ж.М. Кейнс уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари ва жамғаришлари ҳажмини белгиловчи асосий омил уларнинг ишлаб чиқаришда иштирок этишдан олинган даромадлари деб ҳисоблайди. Янада аниқлик киритсак истеъмол ва жамғариш ҳажмини белгиловчи асосий омил уй хўжаликларининг ишлаб топган даромадлари, олган трансферт тўловлари ва тўлаган солиқлари билан белгиланадиган тасарруфидаги даромади (DI – disposable income, ёки Yd ) кўрсаткичидир. Макроиқтисодий назарияда истеъмол ва жамғармалар, миллий даромад ёки шахсий даромадларнинг функцияси сифатида ҳам тадқиқ қилинади. Маълумки, уй хўжалиги тасарруфидаги даромад истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади. Яъни, қанча кўп истеъмол қилинса, шунча кам жамғарилади ва аксинча. Истеъмол ва жамғариш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳар хил даромадга эга бўлган шахсларда бир хил эмас: кам даромадга эга бўлганлар, одатда, унинг кўпроқ қисмини истеъмол қилиб, камроқ қисмини жамғаради, лекин даромадлари ошиб бориши билан бу нисбат жамғариш фойдасига ўсади. Бу боғлиқликни гипотетик маълумотлар асосида кўриб чиқамиз (4-жадвал). Тасарруфидаги даромад ҳажми 370 шартли бирликка (ш.к.) тенг бўлганда уй хўжаликлари истеъмоли 375 ш.б.ка тенг, яъни тасарруфидаги даромаддан 5 ш.б.ка кўп бўлади. Яъни уй хўжаликлари 5 ш.б.ка тенг миқдорда қарз 4-жадвал Даромад, истеъмол ва жамғариш кўрсаткичлари Йиллар Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling