Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
m’ = ΔМ / ΔY;
Бу ерда: ΔМ - импортга харажатларнинг ўзгариши; ΔY - даромадларнинг ўзгариши. Ялпи даромадларнинг ошиши билан импорт ҳам ошади. Чунки, бунда истеъмолчилар ва инвесторлар ҳам миллий ҳам импорт маҳсулотларга бўлган харажатлари миқдорини оширадилар. Айни пайтда мамлакатнинг экспорти ҳажми шу мамлакатдаги ялпи даромадлар (Y) миқдорига бевосита боғлиқ бўлмайди, балки товар олиб чиқиб кетаётган мамлакатнинг ялпи даромадлари ўзгаришига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам мамлакатдаги ялпи даромадлар (Y) ўзгариши билан соф экспорт (Хп) ўртасидаги боғлиқлик салбийдир ва соф экспорт функциясида минус ишораси билан белгиланади. Кейнснинг макроиқтисодий мувозанат моделини кўриб чиқиш жараёнини соддалаштириш учун соф экспорт миқдори ялпи даромадлар (Y) ўзгаришига боғлиқ эмас деб олинади. Шунинг учун соф экспорт тўлиғича автоном харажатлар миқдорига қўшилади, яъни автоном харажатлар (а + I + G +Xп) йиғиндига тенг деб олинади. 3. «Кейнс хочи». Ишлаб чиқариш ҳажмининг мувозанат даражасига эришиш механизми Режалаштирилган харажатлар чизиғи ҳақиқий ва режалаштирилган харажатлар бир-бирига тенг бўлган (Y=Е) чизиқни қайсидир а нуқтада кесиб ўтади. Қуйида келтирилган 14-чизмада товарлар ва хизматлар бозорида қисқа муддатли мувозанатга эришиш механизми тасвирланган бўлиб, у “Кейнс хочи” номини олган. Y=Е чизиқда ҳақиқий инвестициялар ва жамғармалар тенглиги сақланади. а нуқтада эса даромадлар режалаштирилган харажатларга тенг бўлади. Шунингдек, бу ерда режалаштирилган ҳамда ҳақиқий инвестицияларнинг ўзаро тенглигига эришилади. Яъни, макроиқтисодий мувозанат таъминланади. Агарда, ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми (Y1) унинг мувозанат даражаси(Y0)дан кўп бўлса, истеъмолчилар маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар таклиф қилганга нисбатан кам сотиб олади (АD ҳажмини Y1 дан Y0 гача камайишигаолиб келади ва даромад ва режалаштирилган харажатлар тенглашади. Ўз навбатида ялпи талаб ва таклифнинг тенглашишига (АD = AS) эришилади. Аксинча, ҳақиқий ишлаб чиқариш (Y2) унинг мувозанат даражасидан (Y0) кам бўлган вазиятда эса, фирмалар истеъмолчилар талабига нисбатан кам ишлаб чиқараётганлигини (АD>AS) кўрамиз. Талабнинг ошиши эса фирмалар заҳирасининг камайиши ҳисобига қондирилади. Натижада, ЯММ аста секин Y2 дан Y0 га қараб ўсади ва яна АD=AS тенглигига эришилади. Бу эса айни пайтда Е=Y ва I=S айниятларга эришилганлигини англатади. Миллий ишлаб чиқаришнинг мувозанат ҳолати (Y0), ялпи харажатлар компонентларининг ҳар бирининг (истеъмол, инвестиция, давлат харажатлари ёки соф экспорт) ўзгариши натижасида Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling