Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


 Ҳақиқий ва режалаштирилган харажатлар


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

 
2. Ҳақиқий ва режалаштирилган харажатлар. 
Ишлаб чиқаришнинг камайиши натижасида мумкин бўлган йўқотишларнинг олдини олиш 
учун жами талабни тартибга солиб турадиган фаол давлат сиёсати зарур. Шунинг учун ҳам 
Кейнснинг иқтисодий назариясини кўп ҳолларда жами талаб назарияси деб юритилади. Жами талаб 
компонентлари, айниқса инвестицияларнинг ўзгариши макроиқтисодий беқарорлик сабабларидан 
биридир. 
“Ҳақиқий инвестициялар режалаштирилган ва режалаштирилмаган инвестициялар 
миқдорини ўз ичига олади. Режалаштирилмаган инвестицияларга товар – моддий заҳираларига 
(ТМЗ) инвестициялардаги кутилмаган ўзгаришлар киради. Ушбу режалаштирилмаган 
инвестициялар тенглаштирувчи механизм сифатида жамғарма ва инвестициялар миқдорининг ўзаро 
бир-бирига мос келишига олиб келади ва макроиқтисодий мувозанатни таъминлайди”
8
.
8
Агапова Т.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб. и доп.-
М.:Издательство “Дело и сервис”, 2005., 114-с 


Режалаштирилган харажатларга уй хўжаликлари, фирмалар, давлат ва ташқи дунёнинг 
маҳсулот ва хизматларни сотиб олишга мўлжаллаган харажатлари киради. Фирмалар томонидан 
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдаги кутилмаган ўзгаришлар товар моддий заҳирасига 
режалаштирилмаган инвестициялар қилишга олиб келса, ҳақиқий харажатлар режалаштирилган 
харажатлардан фарқ қилади.
Режалаштирилган харажатлар функцияси :Е=С+ I +G+Xп кўринишига эга. Декмак унинг 
графиги истеъмол функцияси (С=а+ в (У-Т) ) графигига нисбатан I+G+Xп миқдорда юқорига 
сурилган бўлади. Келтирилган Хп -соф экспорт бўлиб, унинг функцияси эса қуйидаги кўринишга 
эга:
Хп = g - m’Y 
Бу ерда :g – автоном соф экспорт; 
m’ - импортга чегараланган мойиллик; Y – даромад. 
Импортга чегараланган мойилликимпорт харажатларидаги ўзгариш миқдорини бунга сабаб 
бўлганғ даромадлардаги ўзгариш миқдорига бўлиб топилади.

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling