Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
12-Мавзу: Банк тизими. Пул-кредит сиёсати 
Режа 
1. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги вазифалари. 
2.Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари ва кўринишлари. Депозитларни мажбурий
заҳиралаш нормаси.
3. Очиқ бозордаги операциялар ва ҳисоб ставкаси. 
4. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистоннинг банк тизимини 
мустаҳкамлаш ва пул-кредит сиёёсатини такомиллаштириш йўналишлари. 
1. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги вазифалари 
Молия бозоридаги операциялар молия муассасалари воситасида амалга оширилади. Бундай 
муссасаларга турли хил банклар, биржалар, депозитарийлар, суғурта компаниялари, инвестиция 
фондлари, агентликлар ва ҳ.к.лар киради. 
«Банк» тушунчаси қадимий франсузча bang ва banca сўзларидан келиб чиққан бўлиб, «сарроф 
курсиси, дўкони» деган маънони англатади. Бундай тушунча тарихчиларнинг тахминан 2000 йил 
муқаддам фаолият кўрсатган банкирлар ҳақидаги маълумотларида ҳам мавжуд. 
Пул муносабатларининг ривожланиши банкларни юзага келтирган. Банк иқтисодиёт 
иштирокчиларининг пул юзасидан бўлган алоқаларига хизмат қилувчи институт (муассаса)дир. Пул 
билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар кўп, аммо уларнинг марказида банклар туради. 
Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунида, банк нима, деган 
саволга қуйидагича жавоб топиш мумкин: 


Банк - тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган фаолият турлари 
мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир. 
Ўзбекистондаги банк тизими Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, акциядорлик-
тижорат банклари ва хусусий банклардан иборатдир. 2005 йил 1-июль ҳолатига кўра Ўзбекистон 
Республикаси банк тизими 29 тижорат банкини ўз ичига олди. 
Банклар пул оламини ҳаракатга келтирувчи мотор - юрак, пул билан бўладиган ҳисоб-
китобларни амалга оширади. Ҳамма пул тўловлари (трансфертлар) банклар орқали ўтади. Банклар 
қуйидаги ишларни амалга оширади: 
- пул ва қимматли буюмларни омонатга олиб, сақлаб беради; 
- пул билан бўладиган ҳисоб-китоб опрецияларини, хусусан, пул тўлаш
ишларини бажаради; 
- чет эл валютасини сотади ва сотиб олади; 
- ўз қўлидаги пулни қайтариш, фоизлилик ва муддатлилик шарти билан унга (муҳтожларга) қарз 
(ссуда)га беради, яъни, кредит билан шуғулланади; 
- ўз пулига акция сотиб олиб, уни бошқа соҳага жойлаштиради; 
- бизнес юзасидан маслаҳат беради ва ҳоказо. 
Банк иши пул оламида бўладиган бизнесдир. Банк бизнеси фойда топиш мақсадида 
юритилади. 
Марказий банкнинг монополлик мавқеи унинг мамлакатдаги пул ва пировард натижада 
иқтисодий барқарорлик учун алоҳида жавобгар эканлиги билан чамбарчас боғлиқ. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бош мақсади ва асосий вазифалари 
қуйидагилар: 
“Марказий баннинг бош мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашдан иборат. 
Асосий вазифалари: 
Монетар сиёсатни ҳамда валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш, қабул 
қилиш ва амалга ошириш; 
Қзбекистон Республикасида ҳисоб-китобларнинг самарали тизимини ташкил этиш ва 
таъминлаш; 
Банклар,кредит уюшмалари ва гаровхоналар фаолиятини лицензиялаш ҳамда тартибга 
солиш,банклар, кредитуюшмалари, гаровхоналарни назорат қилиш, қимматбаҳо қоғозлар 
бланкалари ишлаб чиқаришни лицензиялаш; 
Ўзбекистон Республикасининг расмий олтин валюта резервларини, шу жумладан келишув 
бўйича ҳукумат резервларини сақлаш ва тасарруф этиш; 


Давлат бюджети касса ижросини Молия вазирлиги билан биргаликда ташкил этишдан 
иборатдир”
*
Тижорат банклари Марказий банкда ўз қисқа муддатли ва ўрта муддатли мажбуриятларидан 
муайян фоиз ҳажмида энг кам заҳира деб юритиладиган фоизсиз омонатларни сақлашга мажбур. 
Марказий банк банклар фаолиятини назорат қилишда ўзининг минтақавий бўлинмалари 
орқали кредит муасасаларидан мажбурий равишда ахборот, ойлик ҳисобот ва йиллик якуний баланс 
маълумотларини тақдим этиш асосида қатнашади. 
Кредит муассасаларининг бўйсинишига қараб банк қонунчилиги ҳамда кредит тизимининг 
пастдан юқорига томон таркибий тузилишига мувофиқ тарзда банк тизимини икки асосий: бир 
босқичли ва икки босқичли турга ажратиш мумкин. 
Бир босқичли банк тизими доирасида барча кредит муассасалари, жумладан, Марказий банк 
ҳам, ягона босқичда туради ҳамда мижозларга кредит - ҳисоб хизмати кўрсатишда бир хил 
вазифаларни бажаради.
Икки босқичли тизимда банклар ўртасидаги ўзаро муносабатлар бўйига (вертикаль) ва энига 
(горизонталь) йўналишларида тузилишига асосланади. Вертикал – раҳбарлик қилувчи, бошқарувчи 
марказ ҳисобланган Марказий банк билан қуйи бўғинлар – тижорат ва ихтисослашган банклар 
ўртасидаги бўйсуниш муносабатлари, горизонтал-турли қуйи бўғинлар ўртасидаги тенг ҳуқуқли 
шериклик муносабатлари тушунилади. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling