Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Рикардонинг нисбий устунлик назарияси
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-жадвал . Маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат сарфи.
16.3.Рикардонинг нисбий устунлик назарияси.
Д. Рикардо А. Смитнинг «Мутлақ устунлик» назариясини янада мулоҳаза қилиш натижасида ушбу назария умумий қоиданинг бир қисми эканлигини исботлаб берди. Д. Рикардо «Сиёсий иқтисоднинг бошланиши ва солиқлар» номли асарида классик назарияни боши берк кўчадан олиб чиқади. Унинг фикрича, мамлакатлар ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлашда ёки кўпроқ устунликка эга бўлган ёхуд камроқ заифликка эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай вазиятларда икки мамлакат ўртасидаги савдо кўпроқ имкониятлар олиб келади. Ҳар бир мамлакат ўзи ихтисослашган маҳсулотларни ишлаб чиқаради ва шу орқали ютуқларга эришади. Унинг мулоҳазалари “Нисбий устунлик назарияси”да ўз ечимига эга бўлди. Масалан, Португалияда ишлаб чиқарилган мовут ва Англияда ишлаб чиқарилган вино индивидуал харажатларга эга бўлсин. Шуни ҳисобга олган ҳолда Д. Рикардонинг “Нисбий устунлик” назариясини қўллаймиз: 9-жадвал. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат сарфи. Мовут(бир дона) Вино( баррель) Португалия 90 80 Англия 100 120 Юқоридаги мисолдан кўриниб турибдики Португалия барча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда мутлақ устунликка эга. Яъни бир дона мовут ишлаб чиқариш учун 90 меҳнат бирлиги, бир баррел вино ишлаб чиқариш учун эса 80 меҳнат бирлигини сарфлайди. Аммо, Д. Рикардо Португалияда мовут ишлаб чиқаришга нисбатан вино ишлаб чиқариш савдосини йўлга қўйиш кўпроқ фойда олиб келишини таъкидлайди. Чунки, бир дона мовутга нисбатан бир баррель вино ишлаб чиқариш арзонга тушмоқда. Бунда нисбий устунликдаги фарқ ҳар бир миллат учун халқаро савдода ютуққа олиб келади. Яъни, Португалия бир баррель винони (80 бирликда) 120 бирликда Англияга сотса ва ўз навбатида, Англиядан (100 бирликда) ушбу бирликда 1,2 дона мовут сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотга солиштирганимизда эса 8/9 донага эга бўлар эди. Бошқача айтганимизда, Португалиянинг вино ишлаб чиқариш ва мовутни сотиб олиш эвазига оладиган фойдаси қуйидагича бўлади. 120 / 100 – 8 / 9 =1,2 - 0,(8) = 0,31 дона мовут. Англия эса мовут ишлаб чиқаришда камроқ заифликка эга. Яъни мовут ишлаб чиқаришга қилинадиган меҳнат сарфлари ўртасидаги фарқ вино ишлаб чиқаришдагига нисбатан камроқ. Демак мовут ишлаб чиқаришга ихтисослашиш ҳисобига халқаро савдодан Англия ҳам ютади. Яъни, мовут ишлаб чиқариб, уни Португалияга сотиш ҳисобига 11/8 баррель вино (ўзидагига нисбатан 5/6 баррель) сотиб олиши мумкин. Ушбу вазиятда Англиянинг ютуғи: 9 / 8 - 5 / 6 =7 / 24 = 0,29 баррель вино. Бу мисолда Португалия учун ҳар бир баррель винога 9/8 дона мовут сотиб олгандагина халқаро совда фойдали ҳисобланса, Англия учун эса ҳар бир баррель винога 5/6 дона мовут алмашганда савдо фойдали ҳисобланади. Шундай қилиб, эркин савдо халқаро ихтисослашувни рағбатлантириб, қуйидаги имкониятларни яратади: ҳар бир мамлакат бирор турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашишгунча ўтган давргига нисбатан камроқ моддий ва меҳнат харажатлари сарфлайдиган бўлади. Аммо, бу борада барча назариялар ҳам савдода мамлакатларнинг пул бирликлари ишторокида амалга ошиши ҳисобга олинмаган. Чунки, мамлакатлар ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун валюталарини алмаштиришади. Д. Рикардо ушбу вазиятни ҳам тушунтириб бера олган. У изоҳлаганидек юқорида келтирилган имконият валюталарни алмаштириш шароитида ҳам сақланиб қолади. Бу вазиятда экспорт-импорт тўловлари ўзаро балансга эга эмас. Бундай вазият валюта курсларидаги ўзгаришлар ҳисобига ёки бирор бир мамлакатдаги барча баҳоларни ўзгартириш ҳисобига бартараф этилади. Юқоридаги мисол мавҳум хусусиятга эга. У аниқ вазиятларга асосланиши учун: • меҳнат савдо қилаётган мамлакатлар ўртасида эмас, балки мамлакат ичида ҳаракатчан бўлишини; • транспорт, божхона харажатлари, савдо устамалари ва бошқа чеклашлар ҳисобга олинмаслигини; • маҳсулотларнинг янги намуналарни ишлаб чиқаришда янги техника ва технологияларни қўллаш ҳамда уларни кўп миқдорда серияли ишлаб чиқаришда харажатлардаги ўзгаришлар эътиборга олинмаслигини таъминлаш имкониятлари яратилиши лозим. Англия ва Португалия мисолида келтирилган вазиятларда халқаро савдо нархларининг кенг амал қилаётган шаклини қўллаш мумкин. Чунончи, бир баррель Португалия виносини Англияда таннархидан кам нархда (80) ва сотиб олинган баҳодан (120) юқори нархда сотмаслик керак. Шунингдек, англияликлар мовутидан Португалияда (90 дан 100 гача) шундай тартибда сотилиши керак. Маҳсулотлар баҳоси ўртасидаги ўзаро нисбат аниқлаб олингандан кейин «савдо шароити» (terms of trade) тушунчаси савдо шароитини аниқлаб олиш учун эса “савдо шароити индекс” тушунчаси киритилган. Бу индекс қуйидаги формула орқали аниқланган: Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling