Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
Қисқача хулосалар
Жаҳон валюта тизими - халқаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат қилишга ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга қаратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йиғиндисидир. Валюта конвертирлашуви деганда уни бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобиляти тушунилади. Эркин конвертирланадиган валюта – бу, амалдаги курс бўйича ҳар қандай бошқа хорижий валюта эркин ва чекланмаган миқдорда айирбошланадиган валютадир. Бунга мисол қилиб АҚШ, Европа ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар, Япониялар валюталарини киритиш мумкин. Давлат валюта курсларини барқарорлаштириш учун валюта бозорига таъсир қилишнинг расмий заҳираларни тартибга солиш, савдо сиёсати, валюта назорати ва ички макроиқтисодий тартига солиш каби усулларидан фойдаланади.. Валюта курси мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирлигида ифодаланган баҳосидир. Эркин тебранувчи валюта курси талаб ва таклиф асосида аниқланади. Қайд этилган валюта курси – хорижий валютада ифодаланган, давлат томонидан расмий ўрнатилган миллий пул бирлигининг баҳоси бўлиб, унга валюта бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариши таъсир қилмайди. Харид қобилияти паритети концепциясига кўра валюта курси доимо турли мамлакатларда баҳолар даражасининг ўзгариши натижасида келиб чиқадиган фарқни қоплаш учун зарур бўлган даражада ўзгаради Валюта таклифининг қисқариши унинг реал алмаштириш курсини оширади. Импортга тариф ёки квоталар жорий қилиш сиёсати соф экспортнинг ошишига олиб келади . Натижада мувозанатли реал валюта курси ошади, миллий маҳсулотлар қимматлашади ва соф экспорт камаяди. Мамлакат ички бозорини чет эл рақобатчиларидан ҳимоя қилиш мақсадида олиб бориладиган протекционистик у мувозанатли реал валюта курсини оширади ва ташқи савдо миқдорини камайтиради. Валюта курсларининг ўзгаришига, шунингдек бир қатор ташқи ва ички омиллар ва улар ўртасидаги нисбат таъсир кўрсатади. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling