Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

Кичик очиқ иқтисодиёт-катта бўлмаган мамлакат иқтисодиётидир. Кичик очиқ иқтисодиёт 
модели капитал ҳаракати счёти ва жорий операциялар счётини ўз ичига олади. Бундай иқтисодиёт
жаҳон бозорида катта улушга эга эмас ва жаҳон фоиз ставкасига амалда таъсир кўрсата олмайди. 
Кичик очиқ иқтисодиёт жамғармалари ва инвестициялари-жаҳон жамғармалари ва 
инвестицияларининг жуда кичик миқдорини ташкил этганлиги сабабли жаҳон молиявий 
бозорларидаги шарт-шароитларга кўра белгиланган жаҳон фоиз ставкаси бу иқтисодиётда белгилаб 
берилган (экзоген) кўрсаткич сифатида қабул қилинади.


Катта очиқ иқтисодиёт-кўлами йириклиги сабабли фоиз ставкаси мамлакатнинг ичида рўй 
бераётган жараёнларнинг жиддий таъсирида шаклланадиган иқтисодиётдир. 
Катта очиқ иқтисодиёт- жаҳон жамғармалари ва инвестицияларининг катта қисмига эгалик 
қилаётан йирик мамлакат (АҚШ, ХХР, Германия, Япония, Россия ва бошқ.) иқтисодиётидир. Бундай 
мамлакатлар жаҳон молия ставкасига таъсир кўрсата олади. 
Очиқ иқтисодиётнинг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардир: 
а) ЯИМдаги ташқи савдо квотаси; 
б) ишлаб чиқариш ҳажмидаги экспорт улуши; 
г) истеъмол таркибидаги импортнинг улуши; 
д) инвестициялар ҳажмидани хорижий инвестицияларнинг улуши. 
Иқтисодиётнинг очиқлиги даражаси одатда мамлакатнинг ташқи савдоси ҳажмига ёки
ҳукуматнинг сиёсий линиясига боғлиқ бўлади. Масалан, Буюк Британия иқтисодиёти нисбатан очиқ 
ҳисобланади, чунки у ташқи савдога жуда боғланган. АҚШ иқтисодиёти эса нисбатан ёпиқдир, 
чунки ташқи савдо унинг ривожланиши учун ҳал этувчи рол ўйнамайди. 
Очиқ иқтисодиёт халқаро ҳисоб-китобларда хорижий валютадан фойдаланишни кўзда тутади. У 
тўлов балансида, хусусан жорий операциялар баланси ва капитал ҳаракати балансида ўз аксини 
топади. 
 
20.2. Манделл Флемингнинг очиқ иқтисодиёт модели 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling