барча манбалари ҳисобига иқтисодиётимизга киритилган инвестициялар ҳажми 6,4 миллиард АҚШ
долларига тенг бўлди.
2009 йилда ЯИМнинг ўсиши 9 фоизни ташкил этган бўлса , бунда инвестицияларнинг ҳиссаси 2,5
фоизга тенг бўлди( 2007 йилда мос тарзда 9,5 % ва 2,1 %).
7
Айни пайтда мамлакатимиз иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг молиялаштириш
манбаларига, сарфланиш объектларига кўра ва технологик тузилмаси ҳам такомиллашиб бормоқда.
Жумладан, корхоналар маблағларининг жами инвестициялардаги улуши орта бориб 2008 йилда 44,1
% ни (3741,1 млрд. сўм), чет эл инвестициялари ва кредитларининг ҳажми эса 1685,8 миллион
долларни ташкил қилди. Шу йили инвестицияларнинг 75,4 фоизи ишлаб чиқаришга мўлжалланган
лойиҳаларга йўналтирилди. Инвестициялар умумий ҳажмида технологик
ускуналарнинг улуши
ортиб бормоқда.
Қисқача хулосалар
Истеъмол харажатларини ЯИМнинг энг йирик компоненти бўлиб, унинг ҳажмини аввало уй
хўжаликларининг тасарруфидаги даромади белгилайди. Аҳолининг даромадлари миқдори ошиб
бориши билан ундаги жамғармалар улуши ҳам ошиб боради.
Истеъмол ва жамғариш ҳажми, шунингдек истеъмолчилар бойликлари даражасига, нарх ва
солиқ ўзгаришлари, истеъмолчиларнинг қарзи даражасига ва бошқа омилларга боғлиқ.
Истеъмол ва жамғаришга ўртача мойиллик аҳоли даромадларининг қанча қисми истеъмолга
ва қанча қисми жамғармага сарфланганлигини характерловчи кўрсаткичлардир.
Истеъмолга чегаравий мойиллик (МРС) истеъмолдаги ўзгаришларни ихтиёрдаги
даромад
даражасидаги ўзгаришга бўлиб топилади. МРС нинг катта ёки кичиклиги фискал сиёсат
самарадорлигини белгиловчи омиллардан биридир.
Инвестиция ёки капитал қўйилмалар ҳали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш
воситаларига қўйилган маблағ ҳисобланади. Инвестиция харажатлари динамикаси, фоиз ставкаси,
кутилаётган соф фойда нормаси ва бошқа бир қанча омилларга боғлиқ.
Инвестиция ҳажмининг ЯММ ҳажмига боғлиқлигини характерловчи модель - акселератор
модели дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: