тебранишлари, инновацияларни доим ҳам бир текисда бўлмаслиги, ускуналарни узоқ муддат хизмат
қилиши, иқтисодий кутишдаги хавфлар туфайли инвестициялар ҳажми барқарор бўлмайди.
Ўзбекистон Республикасида олиб борилган оқилона макроиқтисодий сиёсат
натижасида юзага
келган қулай инвестиция муҳитияхшиланди. жумладан сиёсий ва иқтисодий барқарорликнинг
таъминланганлиги, солиқ
юкининг пасайтирила бориши,
бозор инфратузилмасининг
ривожлантирилиши, банк тизимининг мустаҳкамланиши ва
бакк фоиз ставкаларининг
пасайтирилиши , инвесторларга кенг имтиёз ва кафолатлар
тизимининг яратилганлига
мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилинаётган инвестициялар ҳажмининг ўсишига олиб келди (2-
диаграмма).
2-диаграмма
2000-2009 йилларда Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга
киритилган инвестицияларнинг ўсиш суръати (олдинги
йилга нисбатан % да)
1.
Манба:
Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, У.В.Ғофуров, Б.К.Тухлиев. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари»
номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма.– Т.: Иқтисодиёт, 2009. , 32- б.
2008 йилда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози рўй берганлигига қарамасдан асосий капиталга
киритилган инвестициялар 2007 йилга нисбатан 128,3 фоизга ўсди. Шу йили молиялаштиришнинг
Do'stlaringiz bilan baham: