«Микроиқтисодиёт» фанидан курс ишларини бажариш бўйича
Download 290 Kb.
|
Микроиқтисодиётдан курс иши кулланма 2020 (1)
Баҳолар тақсимоти (ўзлаштириш кўрсаткичлари бўйича намунавий баҳолаш мезонлари):
Бунда курс ишининг тўғри расмийлаштирилгани, режада белгиланган мақсад ва вазифаларга қай даражада эришилгани, мавзуни тўлиқ очиб берилганлиги, курс иши натижаларининг назарий-услубий ва амалий аҳамияти, ҳимоя жараёнида қилинган маърузанинг сифати, маъруза жараёнида тарқатма материаллар, кўргазмали воситалар ва тақдимот слайдларидан қай даражада фойдаланилгани, талабанинг берилган саволларга тўғри жавоб бергани каби бир қатор мезонларга аҳамият берилади. Намунавий мезонлар асосида муайян фандан бажарилган курс иши бўйича аниқ мезонлар ишлаб чиқилиб, кафедра мудири томонидан тасдиқланади ва у ишнинг ҳимоясидан аввал талабаларга эълон қилинади (7-илова). Курс иши бўйича академик қарздор талабаларга семестр тугаганидан кейин қайта ўзлаштириши учун бир ой муддат берилади. Кафедра томонидан тайинланган илмий раҳбарларга, курс иши бўйича академик қарздор талабалар билан фаол ишлаш вазифаси юклатилиб, у махсус жадвал асосида амалга оширилади. Юқорида кўрсатилган муддат давомида курс ишини “қониқарсиз” баҳога ҳимоя қилган талаба факультет декани тавсиясига кўра белгиланган тартибда университет ректорининг буйруғи билан талабалар сафидан четлаштирилади. Курс ишини баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра мудири, университет ўқув-услубий бошқармаси ҳамда мониторинг ва ички назорат бўлими томонидан назорат қилинади. Курс иши ҳимоядан сўнг 2 йил давомида университет архивида сақланади. Download 290 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling