Микроиқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари 21-116 guruh ta’labasi Xakimjonov Qaxramon


Download 87.63 Kb.
bet4/6
Sana28.12.2022
Hajmi87.63 Kb.
#1021480
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-mavzu Xakimjonov Qaxramon

Яна бир мисол. Масалан, завод трактор ва юк автомобили ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашган бўлсин. Завод ўзининг барча чекланган ресурсларидан тўлиқ ва самарали фойдаланган ҳолда 5 та юк автомобили ѐки 10 та трактор ишлаб чиқариш мумкин дейлик, яъни, битта юк автомобили ишлаб чиқаришга кетадиган харажатлар ѐрдамида иккита трактор ишлаб чиқариш мумкин. Бу ерда 5 та юк автомобилининг альтернатив харажати 10 та тракторга ѐки битта юк автомобилининг альтернатив харажати иккита тракторга тенг бўлади.


3. Фаннинг предмети ва вазифалари.
“Микроиқтисодиёт” фани иқтисодиѐтнинг ҳал қилувчи дастлабки бўғини бўлган фирма,
корхона, микрофирма, турли хил халқ хўжалиги соҳаларидаги хизмат ишларини бажарувчи
хўжалик ва ташкилотларда бозор қонунлари таъсирида содир бўладиган иқтисодий жараѐнларни,
ҳодисаларни, иқтисодий қонунлар ҳаракатини, уларнинг намоѐн бўлиш шарт-шароитларини
ўрганиб, таҳлил қилиб хулосалар ясайди.
Бу жараѐнда истеъмолчилар, ишчилар, ер эгалари, сармоя қўювчилар, фермерлар, ишлаб
чиқарувчи турли хилдаги корхоналар, хуллас, иқтисодиѐт соҳасида фаолият кўрсатишда муҳим
роль ўйнайдиган ҳар қандай индивид, яъни жисмоний шахс ѐки хўжалик субъектлари иштирок
этади. Микроиқтисодиѐт харидорлар нима учун шу товарларни харид қилишга рози бўлганларини,
товар баҳосини, ўз даромадлари таъсирини, корхонада қанча ишчи ишлаши кераклигини, аниқ
турдаги товарларга нарх қандай қўйилишини, қанча ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш
зарурлигини, корхоналар фаолиятига ҳукумат сиѐсати ва бошқа давлатдаги шароитлар қандай
таъсир этишини тушунтиради.

Микроиқтисодиёт (грекча “микро” –“кичик” ) иқтисодиѐтнинг дастлабки, ҳал қилувчи бўғинларидаги иқтисодий ҳодисаларни ўрганади. Унинг иқтисодий мақсадлари қуйидагилардир:  Иқтисодий ўсиш;  Иш билан тўлиқ таъминланиш;  Иқтисодий самарадорлик;  Товарлар нархининг бир меъѐрда туриши;  Иқтисодий эркинлик;  Даромадни тўғри тақсимлаш;  Иқтисодий таъминланиш;  Савдо баланси.


Download 87.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling