Миллий давлатчилигимиз
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
Temur tuzuklar uz
УЛУСЛАР, ҚЎШИНЛАР 255 ВА ТУМАНЛАРНИНГ 256 АМИРЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ТУЗУКИ Буюрдимки, юриш вақтида ҳар бир улус ва туман амири ҳар чодирдан 257 бир отлиқ, ҳар икки олачукдан бир отлиқ, ҳар бир уйдан бир отлиқ аскар ажратиб, ўзлари билан бирга олиб кетсинлар. Улар қайси мамлакатга келиб тушсалар, оладиган улуфалари ўша ернинг суғориладиган майдони ва ўтлоғи ҳисобидан 254 Матнда «мажлиснависон». 255 Қўшин (қўшун)–лашкар бўлинмасининг аталиши; аммо бир қўшинга бириктирилган аскарлар сони тайин бўлмаган. Турли манбаларда бир қўшин 50–100 кишидан 600–1000 кишигача етгани қайд этилган. 256 Туман (шумон)–ўн мингдан иборат рақамни англатиб, лашкар ҳисобига ҳам, маблағ ҳисобига ҳам нисбатан қўлланган. Кўпинча мазкур рақамдан иборат лашкар бирикмаси ва бу бирикмани юбориши лозим бўлган қабила ёки уруғлар уюшмаси маъносида келади. 257 Матнда «хиргоҳдан». белгилансин. Улусларнинг амирларига ярғу 258 ва байроқлар берсинлар. Амирлар улуслар ва туманларнинг ҳол-қудратига яраша отлиқ аскар ҳозирлаб, юришга олиб келсинлар. Қарамоғимдаги қирқ аймокдан ўн иккитасига–барлос, тархон, арғин, жалойир, тулкичи, дўлдай, мўғул, сулдуз, тўқай, қипчоқ, арлот, тоторга тамға берилсинким, булар менинг хос навкарларим бўлиб ҳисоблансинлар. Барлос уруғидан (қуйидаги) тўрт кишини амир ул-умаро қилдим: Амир Худойдод, унга Бадахшон мамлакатини инъом этдим; амир Жаку, амир Ийгу Темур ва амир Сулаймоншоҳга ҳам биттадан чегара мамлакатини тортиқ қилдим. Барлос уруғидан яна юз кишини мингбоши қилдим. Амир Жалолиддин барлосни ўнинчи амир, амир Абу Саъидни тўққизинчи амир даражасига кўтардим. Тархон улусидан амир Боязидни еттинчи амир даражасига тайинладим. Улардан йигирма кишини юзбоши қилдим. Арғин улусидан Тош Хўжани саккизинчи амир қилдим. Булардан йигирма кишини мингбоши, юзбоши ва ўнбоши қилиб тайинладим. Жалойир улусидан Туғ Темур ва Шер Баҳромни саккизинчи ва тўққизинчи амир этиб тайинладим. Булардан йигирма кишини юзбоши ва ўнбошиликка белгиладим. Тулкичи улусидан Улжайту Апардийга амирлик мартабасини бердим. Дўлдай улусидан Тобон баҳодир ва Сон баҳодирга амирлик мартабасини бердим. Мўғул улусидан Темур Хожа Ўғлонни амирлик мартабасига етказдим. Сулдуз улусидан Элчи баҳодирга амирлик мартабасини бердим. Тўқай улусидан Али Дарвишни амир қилдим. Қипчоқ улусидан Сари Буғага амирликни бердим. Арлот улусидан амир Муаййидниким, синглим унинг никоҳида эди, амир ул-умаро этиб тайинладим. Салайчи баҳодирни ҳам амирликка кўтардим. Тотор улусидан Қўнақхонга амирлик (мартабасини) бердим. Тамғага етмаган йигирма саккиз аймоқ бошликдарига улус амирлигини бердим. Улар юриш ва жангу жадал пайтида тузукка биноан ўз улусидан отлиқ аскар тўплаб, ҳозир бўлсинлар. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling