Миллий давлатчилигимиз


Download 0.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/69
Sana06.11.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1752705
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   69
Bog'liq
Temur tuzuklar uz

КАТТА НОҒОРА ВА БАЙРОҚ 
БЕРИШ ТУЗУКИ 
Амр қилдимки, ўн икки катта амирларнинг ҳар бирига битта байроқ ва бир ноғора берилсин. Амир ул-
умарога байроқ ва ноғора, туман туғи
242
 
ва чортуғ
243
такдим этсинлар. Мингбошига эса бир туғ ва карнай 
берсинлар. Юзбоши ва ўнбошига бштадан катта ноғора берсинлар. Аймоқларнинг
244
 
амирларига бўлса, биттадан 
бурғу такдим этсинлар. Тўрт бегларбегининг ҳар бирига биттадан байроқ, ноғора, чортуғ ва бурғу берсинлар. 
(Ўн икки) амирдан қайси бири душман фавжини синдирса ёки ғаним қўли остидаги бирор мамлакатни 
фатҳ этса, уни такдирлаб, агар биринчи (даражали) амир бўлса, иккинчи (даражали), иккинчи бўлса, учинчи 
(даражали), учинчи бўлса, тўртинчи (даражали) амир мартабасини берсинлар. Шу тартибда ўн биринчи 
(даражали) амиргача давом эттирсинлар. Агар ўн биринчи (даражали) амир бўлса, уни ўн иккинчи (даражали) 
амир қилиб, байроқ, туғ ва ноғора берсинлар. Шу йўсинда биринчи (даражали) амирга битта туғ, 
иккинчисига–иккита, учинчисига–учта, тўртинчисига–тўртта туғ ва ноғора бериб, уларни тумантуғ ва чортуғ 
олиш мартабасига етказиб рағбатлантирсинлар. 
СИПОҲНИНГ ЯРОҚ-ЖАБДУҚЛАРИ ВА 
АНЖОМ-ЖИҲОЗЛАРИ ТУЗУКИ 
Буюрдимки, юриш вақтида оддий аскарлардан ҳар ўн саккиз киши ўзи билан бирга бир чодир олсин, ҳар 
бир аскар икки от, бир камон, бир садоқ (ўкдон), бир қилич, арра, бигиз, бир қоп, жуволдиз, теша, болта, ўнта 
игна ва (орқага осиладиган) чарм халта олсин. 
Баҳодирлардан ҳар беш киши бир чодир олсин. Ҳар бири битта жавшан
245
, дубулға, бир қилич, садоқ, ёй 
ва тузукка мувофиқ от олсин. 
Ўнбошилардан ҳар бири ўзи билан бирга бир чодир, совут
246

қилич, садоқ, ўқ-ёй ва бешта от олсин. 
Юзбошилардан ҳар бири бир чодир, ўнта от, қурол-аслаҳадан: қилич, садоқ, ўқ-ёй, гурзи, чўқмор, 
коскан
247
, зириҳ, багтар
248
олсин. 
Мингбошилардан ҳар бири ўзи билан бирга битта чодир, бир соябон, қурол-аслаҳадан жавшан, дубулга, 
найза, қилич, садоқ ва ўқ-ёйдан кўтарганича олсин. 
Биринчи амир бир чодир, бир ўтов, бир жуфт соябон, қурол-аслаҳадан шу микдорда олсинларки, қўл 
остидагиларга ҳам бергудек бўлсин. Шунга ўхшаш иккинчи, учинчи, тўртинчи амирдан тортиб то амир ул-
240
Сиёҳпўш–юзига қора мато тортилган одам; баъзи манбаларда Катур (Кофиристон) халқи исломни қабул қилмаганликлари учун 
шундай аталган. 
241
Кўлоб–қадимги Хутталон; «Темур тузуклари» биринчи китобининг 11 ва 13 кенгашларида Хутталон шаклида берилган. Асарнинг 
1868 йилги Теҳрон нашрида Кўлоб эмас, Хутталон шаклида ёзилган. «Кўлоб» атамаси XVII асрдан кейинги нусхаларда пайдо бўлган. 
242
Туман шуғи–ўрта асрларда учига қўтос, от ёли ёки думи, ярим ой ёки керилган беш панжа тасвири ўрнатилган лашкарнинг 
байроқсимон нишон-белгиси; ушбу асарда туғ атрофида тўпланган ҳарбий бўлинма маъносида ҳам келтирилган. 
243
Чортуғ–ҳарбий бўлинма амирининг даражасини билдирувчи учи ўткир найза; байроқнинг бир тури. 
244
Аймоқ (ўмоқ)–бир неча қариндош-уруғлар иттифоқи; қабила. 
245
Жавшан–оддий темир совут. 
246
Матнда «зириҳ» – совутнинг симдан тўқилган, ўқ ва тиғ ўтмайдиган бир тури. 
247
Коскан–бош кийими остидан ўраладиган сим рўмол. У жангчини ўқ, қилич ва гурзи зарбидан сақлаган. 
248
Багтар–темир симдан тўқилиб, усти бахмал ёки бошқа мато билан ўралган ҳарбий камзул. 


умарогача ҳар қайсилари, ўз мартабаларига яраша, чодирдан, ўтовдан, отлардан бошлаб, то бошқа ҳарбий 
анжомларгача саранжом-саришта қилиб қўйсинлар. Биринчи амир бир юз ўн от, иккинчи амир бир юз 
йигирма, учинчи амир бир юз ўттиз, тўртинчи амир бир юз қирқ от, амир ул-умарога етгунча тартиб шундай 
бўлсин. У эса ўзи билан бирга уч юздан кам от олмасин. 
Пиёдалар бўлса ҳар бири ўзи билан бирга бир қилич, бир камон ва кўтарганича ўқ-ёйдан олсинлар. Бироқ 
жанг пайтида тузукларда кўрсатилганидан кам бўлмасин.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling