Миллий давлатчилигимиз
ГУРЖИСТОН МАМЛАКАТИНИ ЭГАЛЛАШ
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
Temur tuzuklar uz
ГУРЖИСТОН МАМЛАКАТИНИ ЭГАЛЛАШ
УЧУН ҚИЛГАН КЕНГАШИМ Ҳиндистондан зафар қозониб қайтганимдан кейин, ҳали сафар чарчоғи чиқмай туриб, икки Ироқ ҳокимларидан менга арзнома келди. Ёзишларича, Гуржистон кофирлари ҳаддиларидан ошиб, чегарани бузган эмишлар. Мен ҳамиша подшохдар учун кофирларга қарши ғазовот қилишдан, мамлакатларни забт этишдан ва жаҳонгирликдан яхшироқ иш йўқ, деган фикрда эдим. Гуржистон имонсизларининг туғён кўтаргани ҳақидаги хабар келиши биланоқ кенгаш ўтказиб, «ўша диёрдаги бошқа бузуқи одамларнинг ҳам бош кўтаришига йўл очилмасин», дея зудлик билан уларни даф қилишга тутиндим. Хинд юришидан келган сипоҳийларимга «хоҳловчилар шу ерда қолсин, хоҳловчилар мен билан борсин», деб ихтиёрни ўзларига бердим. Хуросон, Қандаҳор, Сейистон, Кермон, Табаристон, Гилон, Мозандарон ва Форс вилоятларидаги лашкарларимга жанг ҳозирлигини кўриб, Исфаҳон атрофига келиб, менинг зафарли лашкаримга қўшилсинлар, деб ёрлиғлар жўнатдим. Хар бир мамлакатдаги итоатдан бўйинтовловчиларни турли ерларга тарқатиб юборишни маслаҳат кўрдим. Чунончи, Хуросон ва Форсдаги бўйинтовловчиларни Туронзаминга кўчирдим ва бу мамлакатларнинг сатҳини уларнинг мухолифлигидан тозаладим. Сўнг Гуржистон вилояти қалъаларини забт этиш учун ўша мамлакат устига отландим. Сипоҳийларнинг кўнглига нима ўтирса, шуни қилдим. Бошимга пўлат дубулға, эгнимга довудий совут кийдим, белимга Миср қиличини боғлаб, баҳодирлигу кураш тахтига ўтирдим. Туронлик довюракларга, Хуросон паҳлавонларига, Гилон ва Мозандарон ботирларига қўрқинч солдим ва Сивос 150 ҳамда Гуржистон қалъаларини фатҳ қилдим. Қалъадан туриб (қаршилик кўрсатганларнинг) барчасини мағлуб этдим, қалъадан олган ўлжаларни эса ғолиб аскарларимга улашдим. Озарбайжонлик бузуқи, бевош кишиларни жазоладим. 146 Султон Маҳмуд (Султон Носириддин Маҳмудшоҳ II)–Шимолий ҳиндистонни идора қилган Туғлуқийлар сулоласи (1320– 1413)дан чиққан подшоҳ. У 1393–1399 йиллари мамлакат ҳукмдори бўлган. 147 Маллухон–Султон Маҳмудшоҳ ҳукмронлиги даврида вазир ва амиралумаро бўлиб, ҳукуматни деярли ўзи бошқарган. 148 Деҳли 1398 йил 18 декабрда забт этилган. 149 Бу воқеа 1399 йил 27 апрелда юз берган. 150 Сивос–Кичик Осиёнинг йирик қалъа-шаҳарларидан; ўрта асрларда Себастия деб номланган. «Султония–Табриз–Кўниё» карвон йўли устида жойлашган шаҳар. ҳозирги вақтда Туркиядаги шу номдаги вилоят маркази. (–А.А.) Шундан кейин Малатия 151 қалъаси ва унинг теварагидаги ерларни фатҳ этишга киришдим. Ўша қалъаларни фатҳ айлаб хотиржам бўлганимдан сўнг Ҳалаб 152 ва Ҳумс 153 томонларга қараб йўналдим ва бир оз ҳаракат билан бу мамлакатларни ҳам ўзимга қаратдим. Сўнг Миср ва Шом мамлакатларини забт этишга камар боғладим 154 . Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling