Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) ва унинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари


Download 139.18 Kb.
bet1/7
Sana19.04.2023
Hajmi139.18 Kb.
#1363830
  1   2   3   4   5   6   7

Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) ва унинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари.

  • Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) ва унинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари.
  • ЯИМ ва уни ҳисоблаш методлари
  • ЯИМ ва ЯМД
  • Инфляция
  • Бандлик

Мавзу: Макроиқтисодий кўрсаткичлар тизими

Миллий ҳисоблар тизими

Миллий ҳисоблар тизими - яхлит жамлама иқтисодий-статистик кўрсаткичлар тўплами бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, натижада ялпи миллий даромадни яратиш, уларни тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва истеъмол жараён-ларини ўзида мужассамлаштирган ҳисобот ва статистика тизимидир.

Ушбу тизимда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, истеъмол, инвестиция, жамғариш жараёнлари кетма-кет «Т» кўринишидаги ҳисобларда тасвирланади. МҲТ баланс статистикасининг ривожланиши, миллий даромад, миллий бойлик, жамғарма каби макроиқтисодий кўрсаткичларни аниқлаш ишлари эволюциясининг натижасидир.

Ишлаб чиқариш ва унинг чегараси

Ишлаб чиқариш деганда ишлаб чиқарувчи бирлик томонидан меҳнат, маблағ, товар ва хизматлар сарфлари натижасида бошқа турдаги товар ёки хизматни яратиб, истеъмолчига (пул ёки товар эвазига, ёки бепул) етказиб бериш жараёни тушунилади.

Товарлар - эгалик хуқуқи тарқатилиши мумкин бўлган физик предметлардир, хизматлар эса - истеъмолчи талаби асосида бажариладиган хар хил ишлардир.

Иқтисодий фаолият деганда товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, истеъмол ва жамғариш жараёнлари тушунилади.

Бозор ва нобозор ишлаб чиқариш

Айрим товар ва хизматлар (кексалар ёки болалар уйларида яшаётганлар учун кийим-кечак ва озиқ-овқатлар; давлат бошқарув идоралари, милиция хизмати, мудофа ва шу кабиларнинг хизматлари) бозорда сотилмайди.

Товар ёки хизматларни истеъмолчига етказилгандан олинган даромад, шу товар ёки хизматни ишлаб чиқариш ва етказишга кетган сарф-харажатни тўла ёки ярмидан кўпини қопламаса, бундай ишлаб чиқариш нобозор ишлаб чиқариш дейилади.


Download 139.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling