Миллий иқтисодиётнинг мувозанати СС-71 гурух талабаси Юлдашева Наргиза Режа Макроиқтисодий мувозанатлик - Макроиқтисодий мувозанатлик-Жамият эҳтиёжлари билан унинг иқтисодий имкониятлари (ресурслари) ва ишлаб чиқариш натижаларининг миқдоран ҳамда таркибан мос келишлигидир.
Макроиқтисодий мувозанатлик турлари Хусусий мувозанатлик - ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги
- ахолининг сотиб олиш лаёқати ва товарлар таклифи ўртасидаги
- пул массаси ва товарлар миқдори ўртасидаги
- алоҳида бозорларда (товарлар, ресурслар, ишчи кучи) талаб ва таклиф ўртасидаги
- давлат бюджети даромадлари ва харажатлари ўртасидаги
Иқтисодий мутаносиблик ва унинг турлари - Иқтисодий мутоносиблик – иқтисодиётнинг турли томонлари (тармоқлари ва соҳалари), ишлаб чиқариш натижалари ва унинг таркибий қисмлари, мамлакат ҳудудий бирликлари ўртасидаги миқдор ҳамда сифат ўлчамларининг мос келишлиги (нисбати)дир.
- Умумиқтисодий мутаносибликлар
- Тармоқлараро мутаносибликлар
- Тармоқлар ичидаги мутоносибликлар
- Ҳудудий мутаносибликлар
- Давлатлараро мутаносибликлар
Умумиқтисодий мутаносибликлар Умумиқтисодий мутаносибликлар - истеъмол ва жамғарма, товарлар миқдори ва пул массаси, аҳоли даромадлари ва харажатлари ўртасидаги
Тармоқлараро мутаносибликлар - Саноат билан қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва транспорт ҳамда бошқа тармоқлар ўртасидаги ва ҳ.к
Тармоқлар ичидаги мутоносибликлар - Саноатда қазиб олувчи ва қайта ишловчи, қишлоқ хўжалигида дехқончилик билан чорвачилик ўртасидаги ва ҳ.к.
Ҳудудий мутаносибликлар - Алоҳида ҳудудий бўғинлар (вилоят, туман, шаҳар ва ҳ.к.) нинг бир-бири билан ташкилий ва иқтисодий жиҳатдан боғлиқлиги
Давлатлараро мутаносибликлар - Жаҳон мамлакатларининг халқаро меҳнат тақсимоти орқали боғлиқлик даражасини акс эттиради
Миллий ишлаб чиқариш мувозанатли ҳажми ва уни аниқлаш усуллари. - Ишлаб чиқаришнинг мувозанатли ҳажми бу миллий иқтисодиётнинг ялпи талаб ва ялпи таклиф мос келганда эришилган даражасидир.
Ишлаб чиқариш мувозанатли ҳажмини аниқлаш усуллари - Баланс усули.
- Бунда тармоқлараро баланс, моддий, молиявий ва ишчи кучи балансларидан фойдаланиб макроиқтисодий мувозанатлик даражасига баҳо берилади;
- «Харажат ва натижа»ларни таққослаш учун.
- Бунда маҳсулот ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар (ёки маҳсулот бирлигининг таннархи) олинган пул даромадлари (маҳсулот бирлиги нархи) билан таққосланади
Do'stlaringiz bilan baham: |