Миллий матолар ва либослар тўплами
Download 16.02 Kb.
|
1 2
Bog'liqкаштачилик экспозицияси
Миллий матолар ва либослар тўплами. Қадимдан ҳунармандлар маркази бўлган Бухорода ипак ва пахтадан шойи, барқут ва ипгазлама матолар ишлаб чиқарилган ва машҳур бўлган. Бухоролик тўқувчи ва абрбофчилар тўқиган матолар дунёга машҳур бўлган. 10 асрнинг машҳур тарихчиси Муҳаммад Наршахий ўрта асрларда Бухоро шаҳри ҳудудида шойи ва ипгазлама тўқиладиган “Байтул Тироз” ва Зандана қўрғонида “занданачи” деган мато тайёрланганлиги, бу матолардан Бағдод халифалари кийим тиктириб кияётганликлари ҳақида ўзининг “Бухоро тарихи” китобида ёзиб қолдирган. Бухоро Давлат музей қўриқхонаси фондларида 1924-2000 йиллар мобайнида 19 асрнинг 2 чи ярми 20 асрнинг 40 йилларигача қўлда тайёрланган косибий матоларнинг 500 га яқин намуналарни ўз ичига олган коллекция йиғилган. Музей тўпламидаги йиғилиш тарихини матоларни 3 та даврга бўлса бўлади: 1. 19 асрнинг 2 ярми 20 аср бошларига таълуқли илк йиғув (сарой хазинасига таълуқлиси) 2. 1922-1960 йиллар Бухоро вилоят ўлкашунослик музей илмий ходимлари йиққан тўплам 3. 1960-2000 йиллар Бухоро давлат музей қўриқхонаси ходимлари тўплаган коллекциялар. Матолар тўплами турли мактаблар намуналаридан иборат. Улар орасида Бухоро, Китоб, Қарши, Самарқанд, Хўжанд, Ҳисор, Марғилон, Қўқон, Ҳиндистон, Хитой, Россия, Франция ва бошқа жойларда тайёрланган мато ва буюмлардир. Улардан кўрпа-тўшак ва кийим-кечаклар тайёрлаганлар. Бухорода 20 асрнинг бошида 12 мингдан ортиқ тўқимачи ҳунармандлар фаолият кўрсатганлар. Айримларининг номлари сақланиб қолган; улар ичида Аброр Махмудов, уста Ҳофиз, уста Олим, уста Ғулом, уста Ҳалим ва бошқалар машҳур бўлишган. Музейнинг миллий либослар тўпламида 4 мингдан ортиқ кийим-кечаклар йиғилган. Тўпламнинг вужудга келиши 20 асрнинг бошларига тўғи келади. Бухоронинг сўнгги амири Саййид Олимхоннинг мусодара қилинган мулки унга асос бўлган. Кейинчалик музей ходимлари томонидан тўплам бойитилган. Ушбу икки тўпламнинг энг яхши сақланган ва бадиий қийматга эга 200 дан ортиқ буюмлардан Ситораи Мохи Хосса Халқ амалий безак санъати музейига саройнинг Буйрак хасталикларини даволаш Бутун Иттифоқ миқиёсидаги санатория ихтиёрида узоқ йиллар ётоқхона бўлиб хизмат қилган “Хонаи Ҳашт” саккиз бурчакли меҳмонхонасининг қайтарилиши муносабати билан 1987 йилда ушбу тўпламдан доимий кўргазма ташкил этилган. 1991 йилдан у “19 аср охири 20 аср бошлари Бухороликларининг миллий кийимлари музейи”га айлантирилди. Музей тўпламининг асосини ноёб ва хилма-хил, бадиий бетакрор, анъанавий бухоролик шаҳарликларга хос намуналари ташкил этади. Булар эркаклар ва болалар чопонлари, яктаклари, жомалари, аёллар ички ва ташқи кўйлаклари, калтачалари, камзоллари, паранжилари, бош кийимлари ва оёқ кийимларидир. Кийимлар намойиши вазифасига кўра тавсифланиб, тўплам шаклида; тўй-ҳашамлар, маданий ва маърифий маросимлар, уй ичида кийиладиган, ишда кийиладиганларга бўлинган. Ёш келин-куёвлар, ёшлар, ўрта ёшликлар, кексалар кийимлари ҳам алоҳида кўрсатилган. Кийимлар ипак, ярим ипак ва ипгазламалардан тайёрланган. Шойи, атлас, адрас, алоча, беқасам, карбос, банорас, қалами, бахмал, кундал ва зардўзликда бажарилган либослардир. Дунёга машҳур “ҳафтранг” адрас, алобахмалдан тайёрланган аёллар либослари юқори табақа хонимларига атаб тикилган “жома”, салла, махси, ковуш, этик ва кулоҳлар ҳукмдорлар хонадонига мўлжалланган. Тўпламдаги кийимларда ипак каштачилигида бажарилганлари юксак маҳорат ва санъат билан бажарилганлигига гувоҳ бўламиз. Тўпламдан ташкил қилинган музей, халқимизнинг узоқ ўтмиши турмуш-тарзи, маданиятини ҳикоя қилувчи мозийнинг тилсиз гувоҳларидир. Download 16.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling