Миллий матолар ва либослар тўплами


Download 16.02 Kb.
bet2/2
Sana04.04.2023
Hajmi16.02 Kb.
#1327928
1   2
Bog'liq
каштачилик экспозицияси

Кашталар тўплами.
“Ситораи Мохи Хосса халқ малий безак санъати музейи” доимий кўргазмасидан жой олган бадиий каштачилик тўплами 100 дан ортиқ йирик сўзанилар, палаклар, жойпўшлар, намоёнлар, нимсўзани-такияпўшлар, жойнамозлар, доурилар –чепраклар ва пешкурта, пешонабанд, кулоҳ, дўппи, пойафзаллар ва кийим-кечаклар Бухоро давлат музей қўриқхонасида 19 аср охири 20 асрларда йиғилган 800 дан ортиқ кашта буюмларидан иборат энг гўзал намуналари саналади.
Тўплам таркибидан Бухоро амирлари мулкидан бўлган 20 та кашта буюмларининг юксак бадиий даражалилари қатори 20 асрнинг 70-90 йилларида аҳолидан сотиб олинган йирик кашталари ҳам музей кўргазмасидан жой олган.
Музей ва унинг тўпламини ташкил қилиш ғояси ўтган асрнинг 80-йиллар охирида кўтарилди. Мослаштирилган меъморий ёдгорликларда жойлашган Бухоро музей қўриқхонасида кашта буюмларини алоҳида кўргазмасини ташкил этиш имконияти йўқ. Ёзги саройнинг 6,7 гектарлик боғи тўрида 20 аср бошида “Ётоқхона” биноси сифатида, пишиқ ғиштдан барпо этилган икки қавтли 11 тахонасида “19 аср охири 20 аср бошларида Бухоро бадиий каштачилиги ва уй-рўзғор буюмлари” кўргазмаси 1991йилнинг охирида музей бўлимига айлантирилди. Унда Бухоро, Шофиркон, Ғиждувон, Вобкент каштачилик марказларида 19-20 аср бошларида каштачи чеварлар томонидан бажарилган Бухоро мактабининг, шу мактаб анъаналарига хос сўзани, жузгир, пешкурта ва бошқалар билан ёнма-ён Нурато, Шахрисабз, Ургут, Хўжанд мактабларига хос кашталари ўрин олган.
Бухоро йўрмадўзи кашталари услубининг бетакрор гўзаллиги билан ажралиб туради. Моҳир каштадўз чеварлар оқ ва малла карбос-бўзга табиий бўёқларда бўялган ипак ипларда даравш-бигиз билан йўрма чокида нафис гулларни юксак маҳорат билан тикканлар. Улар тиккан сўзанилар бухороча ипак каштачилигининг ноёб нусхалари ҳисобланади. Бухорода илк музей барпо қилинган 1922 йилдан бошлаб сарой мулкидан бўлган 20 та кашта тўплами босқичма-босқич тўлдириб борилган. 1925 йилдан 1930 йилгача ҳудудларга 20 дан ортиқ илмий комплектлаш сафарлари уюштирилган, уларга таниқли элшунос, шарқшунос олимлар Е.М.Петерова, В.Г.Мошкова, М.А.Бекжанова, М.А.Корнилов ва бошқалар қатнашганлар. Улар қолдирган ёзув ва илмий шарҳлар ҳозирда Самарқанд музейида сақланади.
1930-1945 йилларда бадиий кашта буюмларини йиғиш бирмунча камайди. Аммо шу йилларда музей илмий ходими бўлиб ишлаган Л.И.Ремпел, В.Шишкин, П.Гончарова ва бошқалар кашта буюмларини илмий тавсифини бошлаб берганлар. 1948-1950 йилларда О,А,Сухарева Бухородан анча йирик кашта буюмларини йиғиб, Бухоро музейи фондини бойитишга ўз ҳиссасини қўшган.
1950 йилдан эътиборан музей тўпламини бойитиш тартибли тарзда илмий асосда олиб борила бошланди.
1980-1990 йилларда музей томонидан ташкил этилган экспедициялар натижасида Бухоро вилоятининг Нурота, Ғиждувон, Шофиркон туманларидан 19 асрнинг 70-80 йилларига таълуқли бир қанча сўзани ва жойпўшлар йиғилди.
1987 йилда Бухоро яҳудийси Яъқуб Абдураҳмоновнинг шахсий коллекциясидан 17 та сўзани ва жойпўшлар тўпламни хақли равишда бойитди.
Мустақиллигимиз шарофати билан кўплаб қадриятларимиз, жумладан халқ ҳунармандчилигининг кўплаб турлари қатори бадиий каштачилик ҳам ўзининг кўп асрлик анъаналари асосида қайта тикланди. Музейнинг замонавий каштадўзлик залида Шофирконлик чеварлар Зуҳро Оллобердиева, Муҳаббат Қўчқорова, Муҳтарама Расулова, Олия Нуруллаева ва Иқбол Бозоровалар томонларидан тикилган сўзаналар намойиш қилинган.
Ситораи Мохи Хосса халқ амалий безак санъати музейи илмий каталогига 700 га яқин асосий фонд экспонатларидан иборат тўпламнинг 250 та энг ноёб буюмлари киритилган. Уларнинг қисқа илмий тавсифи берилган.
Download 16.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling