Миллий спорт ва миллий ўйинларнинг ривожланиш муаммолари
Download 85.62 Kb. Pdf ko'rish
|
millij sport va millij ojinlarning rivozhlanish muammolari
МИЛЛИЙ СПОРТ ВА МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ МУАММОЛАРИ. Маманазаров А.Х НавДПИ, катта ўқитувчи Халқ миллий ўйинлари авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтиб, келаѐтган муҳим фаолият ва ижтимоий педагогик жараѐндир. Булар орасида кураш, кўпкураш, пойга ва бошқа от ўйинлари ҳамда дарбоз, тош кўтариш, турли ҳаракатли ўйинлар муҳим ўрин тутади. Уларнинг мазмун ва шаклларида деярли барча жисмоний сифатлар билан биргаликда инсонлар ўртасида дўстлик, ҳамкорлик, ҳамжихатлик ва ўзаро ҳурмат каби фазилатлар ҳам мужассамлашган. Бу жараѐнларни “Алпомиш”, “Гуруғли”, “Қирқ қиз”, “Кун туғмуш” ва бошқа ўнлаб достонларда айнан кўриш мумкин бўлади. Ўзбекисон шароитида Наврўз, ҳосил байрами ва турли миллий урф одатларда ҳалқ миллий ўйинлари қадриятлар сифатида қўлланилиб келинган. Айниқса, миллий мустақиллик шаклланиб, ва барқарорлашаѐтган ҳозирги даврда халқ миллий ўйинларига эътибор кучайиб бормоқда. Бунинг боиси шундаки, Республика Президенти И.А.Каримов ва Республика ҳукумати томонидан миллий қадриятларни тиклаш ва маънавий-маърифий жиҳатларимизни янгилаш борасида муҳим қарорлар қабул қилинди. Ижтимоий-иқтисодий ва маданий ислоҳатлар ўтказилмоқда. Буларнинг замирида соғлом авлод тарбияси, буюк келажакка собит қадам ва замон талабларига жавоб берадиган меҳнаткаш оммани тайѐрлашдан иборатдир. Янгиланиш ва тараққий қилиш фақат иқтисодий, сиѐсий ва маданий жиҳатдангина эмас, балки аҳолининг саломатлиги ва жисмоний камолотини ҳам тақозо этади. Ўқувчи ѐшларни касбга ўргатиш, мустақил меҳнат қилиш ва турмуш маданиятини ўстиришда жисмоний тарбия , спорт ва ҳалқ миллий ўйинлари муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Шу сабабдан “Таълим тўғрисида” ги Республика қонунида (1997 йил 29 август) жисмоний тарбияни илк болаликдан бошлаш ва ўқув юртларида уларни янада такомиллаштириш ҳамда барча спорт турлари каби ҳалқ миллий ўйинларидан мақсадли фойдаланиш масалалари алоҳида қайд этилган. Маълумки, жисмоний тарбия дарслари ва дарсдан ташқари спорт тўгаракларитҳамда оммавий спорт мусобоқаларида деярлик замонавий спорт турлари қўлланилади. Фақат кейинги йилларида халқ миллий ўйинларининг баъзи бирларигина жисмоний тарбия дастуридан қисман ўрин олган. Шуни ҳам эътироф этиш жоизки, таниқли олимлар Ф.Н.Насриддинов, Т.С.Усмонхўжаев, О.Т.Расулов, О.О.Пўлатов ва бошқалар томонидан халқ миллий ўйинларини оммавийлаштириш, уларни жисмоний тарбия воситаси сифатида ишлатиш масалалари кўтариб чиқилди. 1991-1997 йилларда ўтказилган турли илмий анжуманлар, малака ошириш факультетлари машғулотларида халқ миллий ўйинларининг тарбиявий томонлари ҳақида катта баҳслар олиб борилди. Ўқув ва методик қўлланмалар, имлий тўпламлар нашр этилди. Республика жисмоний тарбия ўқитувчилари булардан маълум даражада ўз иш фаолиятларида фойдаланилмоқда. Бу соҳада Жиззах вилоятининг Жиззах, Зомин, Фориш, Ғалаорол, Баҳмал, Дўстлик каби туман ва шаҳарларида ҳам анча тадбирлар амалга оширилмоқда. Мактабларда замонавий спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказиш шароити бўлмаган ҳолларда турли миллий ҳаракатли ўйинлар, ҳатто пойга, отда тортиниш, кўпкари каби от ўийнларини қўллаш холлари ҳам учраб туради. Бизнинг фикримизча, бу фаолиятлар мутахассисларнинг ижодий меҳнат қилиши ва бозор иқтисодиѐти шароитларидан келиб чиққан ҳатти ҳаракатларидир. Бу ўринда шуни керакки, Республика миқиѐсида ишлаб чиқилган (1993) жисмоний тарбия дастурида юқорида қайд этилган усуллар ҳақида ҳеч нарса қайд этилмаган. Давр тақозоси шуни талаб этмоқдаки, авваламбор барча худудларнинг географик тузилишлари ва урф одатларни ўрганган ҳолда мактаб жисмоний тарбия дастурини қайта ишлаб чиқиш ва унда тажрибаларда амалда синалган илғор услубларини жорий қилиш масалаларига жиддий эътибор бериш лозим. Педагогик кузатишлар, расмий суҳбатлар, савол-жавоблар шуни исботлайдики, жуда кўп мактабларда футбол, кураш волейбол каби севимли спорт турлари билан бир қаторда “Чиллик”, “Оқ суяк” , арқон тортиниш, “Солди”. “Елка уриштириш” каби миллий ҳаракатли ўйинлар дасрларда ва дарсдан ташқари машғулотларда кенг қўлланилиб келмоқда. Ҳатто ҳаракатлии ўйинлар бўйича махсус мусобақалар ташкил қилиш одат тусига кириб бормоқда. Жиззат, Фориш. Зомин бахмал каби туманлардаги битирув сифнларнинг жисмоний тарбия бўйича имтиҳонларида барча талаблар билан биргаликда миллий ҳаракатли ўйинлар, кураш кўпкари, пойга, дорбоз тош кўтариш каби халқ миллий ўйинларнинг мазмуни уларнинг келиб чиқиш тарихи ҳам қўлланиб, келинмоқда. Лекин бундай фаолиятлар афсуски фақат бармоқ билан саналарли даражададир. Ҳалқ миллий ўйинларини ўқувчи ѐшларга ўргатиш ва уларни кундалик ҳаѐтга сингдиришда спорт ташкилотлари ва халқ таълими ходимлари етарли даражада иш олиб бораѐтир, деб бўлмайди. Буни туман ва шаҳарларда ўтказилаѐтган расмий спорт мусобақаларининг календар режасидан ҳам билса бўлади. Яъни халқ миллий ўйинлари бўйича расмий мусобоқалар йўқ даражада. Баъзи раҳбар ходимлар “Арқон тортиниш”, “Билак кучини синаш”, “Тош кўтариш” турлари дастурда борлиги ва улар миллий спорт турлари, деб далил кўрсатмоқдалар. Бу турлар фақат Марказий Осиѐ халқларидагина эмас, ҳатто Европа, Америка халқларида ҳам миллий ўйинлар сифатида қадимдан қўлланилиб келинади. Демоқчимизки, номлари юқорида қайд этилган турлар жаҳон халқлари ҳаѐтига сингиб кетган умумий ўйинлардир. Download 85.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling