ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
БР-82
Хасанова Зилола
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ (БХМС № 2) «АСОСИЙ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ТУШГАН ДАРОМАДЛАР»
МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 августда 483-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ (БХМС № 2) «АСОСИЙ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ТУШГАН ДАРОМАДЛАР»
МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 августда 483-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
Вазирининг ўринбосари
Э.Ф. ГАДОЕВ
20.08.1998 й.
41-сон
Мақсади
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос доирасида даромадлар ҳисобот даврида хусусий капитал эгалари томонидан қўйилма билан боғлиқ кўпайишдан ташқари хусусий капитални кўпайишига олиб келадиган активларнинг кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайиши кўринишидаги ҳисобот даврида иқтисодий нафнинг кўпайиши сифатида аниқланади.
Хўжалик фаолиятидан даромад асосий, операцион ва молиявий фаолиятдан даромадларни ўз ичига олади.
Мазкур стандартда даромад деганда хўжалик юритувчи субъектнинг одатий фаолияти давомида олинган даромадлар, шу жумладан маҳсулот реализациясидан (ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш) даромадлар, олинган фоизлар, дивидендлар, роялтилар ва бошқалар тушунилади. Мазкур стандартнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектнинг асосий хўжалик фаолиятидан даромадларини ва уларни ҳисобга олиш тартибини белгилаш ҳисобланади. Асосий хўжалик фаолиятидан даромадларни ҳисобга олишда асосий масала бўлиб даромадни тан олиш вақтини аниқлаш ҳисобланади. Асосий хўжалик фаолиятидан даромад хўжалик юритувчи субъектга келгусида иқтисодий наф тушиши эҳтимоли бўлган пайтда, шунингдек бу нафни ишончли ва аниқ ўлчаш мумкин бўлганда акс эттирилади. Бу стандарт мазкур мезонлар бўйича талаблар бажариладиган ва бинобарин, асосий хўжалик фаолиятидан тушадиган даромад эътироф этиладиган вазиятни белгилаб беради. Шунингдек у мазкур мезонларни қўлланиш юзасидан амалий кўрсатмалар беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |