Чп “Гадоев Файзиддин Файзуллоевич”
Download 20 Kb.
|
ЯТТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- __-сон “___” ___________ 2023 йил
- Бироқ нима сабабдан давлат ижрочиси қарздорликни ундиришда қарздорликни ушбу мол-мулкларга қаратишда шошилмасдан келмоқда тушунарсиз холат.
- Давлат ижрочисининг бундай хатти-харакатларга биз шубха билан қараб давлат ижрочисининг бу ишларда манфаати бор деб бахолаймиз!
- «Гадоев Файзиддин Файзуллоевич» ЯТТ: _________________
х/р: 2021 8000 5005 8565 4001; “Хамкор Банк” Пешку туман филиали; МФО: 00966; ИНН: 531681714. Манзил: Бухоро вилояти Пешку тумани Пешку қишлоғи 69-уй..
«Гадоев Файзиддин Файзуллоевич» якка тартибдаги тадбиркор ушбуни ёзиб шуни маълум қиладики, Пешку туманлараро иқтисодий судининг 4-2005-2201/499-сонли хал қилув қарорига асосан тадбиркор фойдасига “Бухоройўлгранит” МЧЖдан 154.664.727,51 сўм асосий қарздорлик ҳамда 24.000 сўм почта харажати ундириш бўйича қарор қабул қилинган. Ушбу хал қилув қарор қонуний кучга кириб, 2022 йил 12 сентябр кунида ижро варақа чиқарилган ҳамда МИБ Ромитан туман бўлимига топширилган. Давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 18 ноябрда ижро иши юритиш қўзғатилган. Қарздор корхонага ихтиёрий муддат белгиланиб, ушбу муддат тугаганлигига қарамасдан давлат ижрочиси томонидан орадат қарийб 4 ой ўтганлигига қарамасдан мажбурий ижро харакатлари амалга оширмасдан келмоқда. Биздаги маълумотларда аниқланишича қарздор корхонанинг балансида бино-иншоотлари ундан ташқари автотранспорт воситалари мавжуд. Бироқ нима сабабдан давлат ижрочиси қарздорликни ундиришда қарздорликни ушбу мол-мулкларга қаратишда шошилмасдан келмоқда тушунарсиз холат. MIB.uz сайти орқали маълум бўлишича ижро варақани МИБ бўлимига топширганимизда қарздор корхонанинг уша пайтдаги қарздорлиги билан, хозирги кундаги қарздорлик мос келмайди. Бунга сабаб хисоб рақамга тушган пул маблағлар ундирувчиларга тенг тақсимланмаётганлиги. Балким давлат ижрочиси кредиторларга қарздорликни пропорция қилмаслик учун бирон йўлини топгандир?! Ушбу холат юзасидан давлат ижрочиси билан телефон орқали боғланганда қарздорлик қоплаб берилиши тўғрисида қуруқ ваъдалар билан ишонтириб келинади. Ўзбекистон Республикасининг “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунда “ижро харакатлари ва ижро хужжатининг талаблари ижро хужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида суд ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак” деб кўрсатилган бўлсада, номаълум сабабларга кўра ижро харакатлари чўзиб келинмоқда ҳамда мол-мулклар сотилиши хам чўзиб келинган. Қарздор корхонанинг автомототранспорти бўла туриб нима сабабдан давлат ижрочиси автотранспортларни аукцион савдоларига чиқариш масаласини олдинроқ кўриб чиқмасдан ортиқча сарсонагарчиликга йўл қўяётганлиги ҳамда қарздорликлар ўзидан ўзи камайиши тушунмовчиликларни юзага келтирмоқда. Давлат ижрочисининг бундай хатти-харакатларга биз шубха билан қараб давлат ижрочисининг бу ишларда манфаати бор деб бахолаймиз! Ўзбекистон Республикаси Президентининг кичик тадбиркорлик субъектларига қилинаётган имкониятлари ва тадбиркорликни кучайтиришга қаратилган сиёсатларига давлат ижрочисининг бундай хатти-харакатлари Президенгт сиёсатига хиёнат деб хисоблаймиз! Давлат ижрочисининг харакатсизлиги оқибатида ЯТТ молиявий аҳволига ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари бюжет олди ва қарздорликларни ўз вақтида тўла олмаётганлигимиз сабабли жарималар билан тўлаб келмоқдамиз. Юқоридагиларни инобатга олиб Сиздан ушбу қарздорликни ундиришда амалий ёрдам беришингизни ҳамда ўз харакатлари билан тадбиркорларга ёрдам қўлини чўзиш ўрнига ноъмалум манфаатлар ортидан номақбул хатти-харакатларни амалга ошириб келаётган давлат ижрочисига нисбатан ва қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатимизни оқибатсиз қолдирган МИБ Ромитан туман бўлимига нисбатан хизмат текшируви отказишингизни ва бу тўғрисида бизга маълумот беришингизни сўраймиз. Хурмат билан! «Гадоев Файзиддин Файзуллоевич» ЯТТ: _________________ Download 20 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling