Миллий тадқИҚот университети aхатов Бекзод Эркин ўғли
Тадкикот натижаларининг илмий ва амалий ахамияти
Download 1.54 Mb.
|
Bekzod disertatsiya 62
- Bu sahifa navigatsiya:
- I -Боб. Насос қурилмасида содир бўладиган вибрация миқдорини аниқлаш бўйича изланишлар тахлили
Тадкикот натижаларининг илмий ва амалий ахамияти:
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки насос агрегатларини вибрадиагностика қилиш қурилмасини такомиллаштириш билан изохланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, насос агрегатларини ишлаш жараёнида назорат қилиб агар вибрация меёрдан ошиб кеца унда бу нарсани насос станция ходими дарҳол билади ва бартараф етиш чорасини кўради I -Боб. Насос қурилмасида содир бўладиган вибрация миқдорини аниқлаш бўйича изланишлар тахлили 1.1 Насос қурилмаларининг ишончлилигини ошириш бўйича бажарилган илмий тадқиқот ишларининг таҳлили Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи3. Ирригация насос агрегатларининг техник ҳолатини вибрация кўрсаткичлари асосида назорат қилиш усулини такомиллаштиришга қаратилган кенг қамровли илмий тадқиқотлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан, Departament of Mechaniсal Engineering university of Ottawa(Канада), Departament of Elektrical und Computer Engineering Texas University (АҚШ), Chuntsin University, Wuhan University (Хитой), Wageningen University (Голландия), Universität Hohenheim (Германия), Россия қишлоқ хўжалик академияси, Россия мелиорация ва гидротехника илмий-тадқиқот институти, Тюмень индустрия университети (Россия), Тошкент техника университети, “Ўзбекэнергия” АЖ илмий технологиялар маркази, Андижон қишлоқ хужалиги институти, Тошкент ирригация вa қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚҲММИ) ва Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти (Ўзбекистон) томонидан кенг қамровли илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ирригация насос агрегатларининг техник ҳолатини вибрация кўрсаткичлари асосида назорат қилиш усулини такомиллаштириш масалаларига оид жаҳонда олиб борилган тадқиқотлар натижасида қатор, жумладан қуйидаги илмий натижалар олинган: насос қурилмасининг иш кўрсаткичларини таъминлаш усуллари ишлаб чиқилган (Wageningen University, Голландия); насос агрегатларидаги титраш жараёнлари таҳлил этилиб, ишончлилик кўрсаткичларини оширувчи технологиялар ишлаб чиқилган (Россия гидротехника илмий-тадқиқот институти, Россия); насос агрегатларининг техник ҳолатини вибрация кўрсаткичлари асосида назорат қилиш усулини такомиллаштирилган (Саратов сув муаммолари илмий текшириш институти, Россия); насос станциялари энергетик тизимларини такомиллаштирилиб, ишончлилигини ошириш бўйича (“Ўзбекэнергия” АЖ илмий технологиялар маркази) маълум даражадаги ижобий натижаларга эришилган. Дунёда ирригация насос агрегатларининг техник ҳолатини вибрация кўрсаткичлари асосида назорат қилиш технологияларни ишлаб чиқиш бўйича қатор, жумладан қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: насос агрегатларида содир бўладиган титрашларини диагностика қилиш усулини ишлаб чиқиш; насос агрегатлари ҳосил бўладиган титрашларни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш; насос агрегатидаги титрашларни наорат қиливчи ЭҲМда ҳисоблаш дастурларини ишлаб чиқиш; ҳосил бўлган титрашларни таҳлил қилиш дастурини такомиллаштириш; Ирригация насос агрегатларининг техник ҳолатини вибрация кўрсаткичлари асосида назорат қилиш усулини ва қурилмасини ишлаб чиқиш. Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling