Миллий тадқИҚот университети aхатов Бекзод Эркин ўғли
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Download 1.54 Mb.
|
Bekzod disertatsiya 62
- Bu sahifa navigatsiya:
- Обьектнинг табиий иқлим шароити
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун керакли миқдорда сувни етказиб бериш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. «Дунё бўйича 255 млн. гектардан кўпроқ суғориладиган майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, уларнинг 43,2 фоиз қисмидаги экинларни суғориш учун сувни насос станциялари ёрдамида етказиб бериш тизимларидан фойдаланилади»1. Тобора ортиб бораётган экин майдонларига керак бўладиган сувни талаб қилинган миқдорда етказиб бериш учун насос станцияларидан ишончли фойдаланишни таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада ривожланган давлатларда, жумладан Америка, Осиё ва Европа давлатларида маълум ютуқларга эришилган бўлиб, уларда насос станцияларининг ишончлилигини ошириш ва сувни узлуксиз ҳамда керакли миқдорда етказиб бериш учун суғориш тизими насос станцияларидаги насос агрегатларида содир бўладиган тебранишларни бартараф этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Насос агрегатларининг ишлаш шароитларидан келиб чиқиб, уларнинг конструкцияларини такомиллаштиришга ва фойдаланиш даврида ишончлилигини таъминлашга қаратилган илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан насос агрегатларида кузатиладиган титрашлар ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, насос агрегатларининг ишончли, бузилмасдан ишлашини таъминлаш, бузилишларнинг олдини олиш ва уни таъмирлашаг кетадиган сарф-ҳаражатларни камайтириш, ҳозирги куннинг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда республикамизда қишлоқ хўжалик экинларига талаб қилинган сувни кафолатланган миқдорда етказиб берилишини таъминлаш учун насос станцияларини қайта қуриш ва реконструкция қилиш, уларнинг диагностика қилиш йўли билан ишончли ишлашини таъминлаш йўналиши бўйича кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «..энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга ресурстежамкор технологияларни кенг жорий этиш»2муаммолари алоҳида таъкидлаб ўтилган. Мазкур вазифани амалга оширишда, жумладан суғориш тизими насос станцияларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш, насос агрегатларида бўладиган титрашларни диагностика қилиш тизимини такомиллаштириш, улардан самарали фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2021-й., 07/21/5005/0154-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022-й., 07/22/144/0176-сон) Ўзбекстон Республикасида сув Ресурсларини Бошқариш ва Ирригация Секторини Ривожлантиришнинг 2021 — 2023-Йилларга Мўлжалланган Стратегиясини Тасдиқлаш Тўғирисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Обьектнинг табиий иқлим шароити Қизириқ тумани — Сурхондарё вилоятидаги туман. 1975-йил 6-мартда ташкил етилган. Ғарбдан Шеробод, жанубидан Aнгор, шимолидан Бандихон, шарқдан Жарқўрғон, Шимоли-шарқдан Қумқўрғон, шимоли-ғарбда Музработ туманлари билан чегарадош. Майдони 0,33 минг км2. Aҳолиси 350 минг киши (2022). Таркибида 1 шаҳарча (Сариқ), 5 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бўстон, Меҳнатобод, Пахтакор, Янгийўл, Янги Ҳаёт) бор. Маркази – Сариқ шаҳарчаси. Релйефи текислик, адир ва тоғолди қисмларидан иборат. Фойдали қазилмалардан ош тузи, олтингугурт, ёнувчи сланец, қурилиш материаллари конлари бор. Иқлими қуруқ субтропик иқлим. Йиллик ўртача температура 18°. Январнинг ўртача температураси текислик, чўл ва адирларда 3,6°, тоғларда –6°, енг паст температура –20°. Июлнинг ўртача температураси 32,1°, енг юқори температура 48°. Йиллик ёғин 150 мм. Вегетация даври 260 кун. Текисликда оч ва тўқ бўз, адирларда арид, тоғларда сур тупроқлар тарқалган. Ёввойи ўсимликлардан арча, маврак, кийикўт, тоғрайҳон, коврак, шувоқ ва бошқа ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, жайра, кўрсичқон; тўқайзорларда тўқай мушуги, қобон, чиябўри; қушлардан: каклик, майна, қалдирғоч, сўфитўрғай, чил, ғоз, ўрдак; судралиб юрувчилардан ўқилон, геккон, кўзойнакли илон ва бошқа бор. Туманда ҳозирги кунда тўрт дона кичик насос стансияси фаолият юритмоқда ва қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун хизмат қилиб келмоқда. Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling