Бандихон туман прокурори
С.Махмановга
Бандихон туманидаги 21-сонли
умумий ўрта таълим мактаби
директори Зулфиқоров Тўлқин
Чориевич томонидан
КАФОЛАТ ХАТИ
Мен Зулфиқоров Тўлқин Чориевич 2020-йил 1-сентябрдан буён тумандаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида директор лавозимида ишлаб келмоқдаман.
Мен рахбарлик қилаётган таълим муассасасида 28 нафар ўқитувчи, 220-нафар ўқувчилар мавжуд.
Бандихон туман прокуратурасининг 2022-йил 5-сентябрдаги “Қонуннинг бузилишига йўл қўйилмаслик ҳақида” ги №11/5-22-сонли ОГОҲЛАНТИРУВ хати ўқитувчи ва ўқувчиларга мен томонимдан тўлиқ таништирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019-йил 30-июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарор билан тўлиқ танишиб чиқдим.
Менинг раҳбарлигимда ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинмаслиги учун ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида мактабда фан ва спорт тўгаракларини тўлиқ ишлашини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19-мартдаги ўтказилган видеоселекторида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида кунлик маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни тўлиқ ўтилишини таъминлайман.
Бундан ташқари ўқувчиларнинг ота-оналарини вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб этилмасли бўйича огоҳлантираман.
Дарс жараёнлари вақтида ўқувчиларни тўлиқ дарсларга жалб этишга, мактабда фан ва спорт тўгараклари тўлиқ ўтилишига кафолат бераман.
Агарда мен раҳбарлик қилаётган таълим муассасасида дарсларга жалб этилмаганлиги (пахта йиғим теримига) аниқланса қонунда белгиланган жазо қўлланилишига розиман.
Бандихон туманидаги 21-сонли умумий
ўрта таълим мактаби директори: Т.Зулфиқоров
06.09.2022 й
Do'stlaringiz bilan baham: |