Миллий ва чет эл валютасидаги банк карталарини муомалага чиқариш, фойдаланишга тақдим этиш ва автоматлаштирилган қурилмаларидан
Download 28.4 Kb.
|
oferta
- Bu sahifa navigatsiya:
- SMS банкинг
банк картаси ҳисобварағи – банк картаси орқали пул маблағларини тасарруф этиш мумкин бўлган банк ҳисобварағи;
банк картасининг блокировкаси – Қоидаларга мувофиқ банк картасининг нофаол ҳолатга ўтказилиши; банк тарифи – банкнинг хизматлари, жумладан банк карталарига хизмат кўрсатиш бўйича банк ваколатли органи томонидан тасдиқланган хизмат ҳақи миқдори; масофавий хизмат кўрсатиш тизими – электрон хизматлардан фойдаланиш учун тўлов; хизматларидан фойдаланувчи ва ушбу хизматларни етказиб берувчи ўртасидаги алоқани таъминлайдиган телекоммуникация воситалари, рақамли ва ахборот технологиялари, дастурий таъминот ва ускуналар мажмуи; оммавий оферта – (кейинги ўринларда “Оферта” деб юритилади) жисмоний шахсларга банк катаси ҳисобварағини очиш ва унга хизмат кўрсатиш шартномасининг асосий шартларини ўз ичига олган, оферта қилувчи шахснинг жавоб қайтарган шахс билан офертада кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга хоҳиш иродасини билдирувчи таклиф; рақамли идентификация – ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда омонатчининг шахсни текшириш ва тасдиқлаш жараёни; СМС хабарнома – омонатчининг шахсий ҳисобварағи бўйича амалиётлар, омонат қолдиғи тўғрисида ёки хизмат сифатини ошириш юзасидан банк томонидан йўлланадиган бошқа турдаги электрон хабар; оммавий оферта (кейинги матнларда оферта деб юритилади) – жисмоний шахсларга банк картаси ҳисобварағини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича шартноманинг асосий шартларини ўз ичига олган, оферта қилувчи шахснинг жавоб қайтарган шахс билан офертада кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга хоҳиш иродасини билдирувчи электрон шаклдаги таклиф; тўлов тизими – тўловларни тўлов тизимининг оператори, тўлов тизими иштирокчилари ва (ёки) тўлов ташкилотларининг тўлов тизими оператори томонидан белгиланган тўлов тизимининг тартиб-таомилларини, инфратузилмасини ва қоидаларини қўллаш воситасида ҳамкорлик қилиш йўли билан амалга оширишни таъминлайдиган муносабатлар мажмуи; ШИР код – банк картаси сақловчисининг шахсий идентификация рақами бўлиб, у карта ҳисобварағидаги пул маблағларини бошқариш ҳуқуқини ҳамда маблағларни бошқаришга банк картаси сақловчиси томонидан рухсат берилганлигини тасдиқлайди; SMS банкинг – банк картаси воситасида онлайн тарзда амалга оширилган ҳар бир тўлов ва банк картасининг жорий қолдиғини назорат қилиш бўйича банк картаси эгасининг телефонига электрон шаклда йўлланадиган хабар. Download 28.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling