Milliy g‘oya: O‘zbekistonni rivojlantirish strategiyasi


Download 39.7 Kb.
bet3/3
Sana01.05.2020
Hajmi39.7 Kb.
#102674
1   2   3
Bog'liq
1семинар Миллий


Мавзулар:


Миллий ғоя:Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси фанининг предмети,мақсади ва вазифалари

Мамлакатимизга амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясининг ғоявий асослари

Миллий ғояга дахлдорлик ҳиссиғ барқарор тараққиёт омили

Мустақил ишларни расмийлаштириш қоидалари



Рефератнинг тузилиши:

1. Титул варағи 2. Мундарижа 3.Кириш 4. Асосий қисм 5. Хулоса 6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. Биринчи бет титул варағи ҳисобланади ва у қатъий қоида асосида расмийлаштирилиши керак.

Титул варағидан кейин мундарижа жойлаштирилади. Мундарижада ишнинг ҳамма боблари, бетлари кўрсатилади. Мундарижадаги боблар матндаги бобларга айнан мос келиши керак. Уларни қисқартириш, бошқа шаклда бериш ёки бузиш мумкин эмас.

Рефератнинг кириши унинг муҳим қисми ҳисобланади.Одатда бунда танланган муаммонинг долзарблиги, мақсади ва вазифалари, қисқача мазмуни, мавзунинг объекти кўрсатилади. Шу мавзуга оид манбалар тавсифи, мавжуд адабиётларнинг қисқа обзори берилади.

Мавзунинг долзарблиги унинг шу даврдаги муҳимлиги ва ижтимоий аҳамиятини назарда тутади. Мавзу бўйича мавжуд манбалар, адабиётларнинг обзори муаллифнинг уларни тизимга келтириш малакаси, танқидий ёндашуви, муҳимларини ажрата билиши, асосийсини белгилай олишидан далолат беради.

Асосий қисм. Рефератнинг асосий қисмининг тузилиши боблар ва параграфлардан иборат бўлади. Уларнинг сони ва номи муаллиф томонидан белгиланади. Асосий қисмнинг боблари мазмуни ишнинг мазусига аниқ мос келиши ва уни тўлиқ очиб бериши керак.

Бобларнинг маълумотлари талабанинг материални ихчам, мантиқан, далилар асосида баён қилиши, умумлаштириши, таҳлил қилиши ва мантиқий хулосалар чиқаришини кўрсатиши керак. Рефератнинг асосий қисми турли манбалардан олинган материал билан бирга талабанинг келтирган фактларига асосланган ўз фикрлари ва шакллантирилган хулосаларини ҳам қамраб олиши зарур. Рефератнинг асосий қисмида фойдаланилган адабиётлар муаллифларининг нуқтаи назарлари, фикрлари, маълумотларига ихтибос бериш муҳимдир.

Манбаларга бериладиган ихтибослар икки хил бўлади. Биринчиси, ихтибос ҳар бир бетнинг охирида берилади. Бунда муаллифнинг фамилияси, исми шарифи, ишнинг тўлиқ номи, нашр қилинган йили, ихтибос қаердан олинганлиги кўрсатилади. Иккинчиси, матнда фойдаланган адабиётнинг ихтибоси қуйидагича берилади. Масалан, фойдаланилган манбанинг номери (5) ва бети( 25) адабиётлар рўйхатида берилади.[5;25]. Шунингдек, у матндаги сўзларни такрорламаслиги, балки қилинган иш тўғрисида муаллифнинг фикрларини акс эттириш керак.

Хулоса қисми умумлаштирилган фикрларни мантиқий изчилликда баён қилишдан иборатдир. Хулоса 2 бетдан ортиқ бўлмаслиги керак. Хулосада талабанинг ўзи мустақил равишда қандай фикрларни билдирганлиги кўриниши керак, яъни ижодий ёндашиши аниқ изоҳланиши мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати ишнинг бир қисми ҳисобланади. Бу муаллифнинг мустақил ижодий ишини акс эттиради ва рефератнинг фундаментал даражасини белгилайди. Рефератни тайёрлаш жараёнида фойдаланилган ҳамма манбаларни адабиётлар рўйхатига киритиш зарур.

Ҳозирги даврда адабиётларни алфавит тарзда бериш усули кенг тарқалган.(Бунда муаллифларнинг фамилиялари тартиб билан жойлаштирилади) .

Интернет манбалари учун ишнинг номи, манбаси ва сайт кўрсатилиши керак. Ахборот ресурс тизими- //http:// www.google.uz. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан кейин, таблицалар, графиклар, диаграммалар ҳам киритилиши мумкин. Реферат матнларининг ҳамма бетларида ихтибослар бўлиши мақсадга мувофиқдир.



Рефератни расмийлаштириш талаблари:

Рефератни компьютерда бажариш талаб қилинади.(гарнитура Times New Roman, шрифт 14), интервал 1,5, ҳошиялар: юқори ва пастдан – 2; ўнгдан-3; чапдан-1,5. Ихтибослар 12 шрифда берилади. Титул варағида номер қўйилмайди, аммо бетларнинг умумий сонига киритилади.



Реферат бетларининг умумий сони 15 бетдан ошмаслиги керак. Бунда иловалар инобатга олинмайди. Реферат бетларининг ошиб кетиши ишнинг камчилиги ҳисобланади. Бундан муаллиф материалларни тўғри танлай қайта ишлай олмаган, деган хулоса чиқиши мумкин. Иловада ёрдамчи ва қўшимча материаллар жойлаштирилади.


1Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т.: Ўзбекистон, 1997, 3-бет.

2Қаранг: ЮНИСЕФ. Ижтимоий мониторинг. 2003 йил, 2-бет

3Каримов И.А Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т. –Б. 71. 

4Қаранг: Отамуродов С. Миллий ғоя - миллий тикланиш манбаи. - «Тарих, мустақиллик, миллий ғоя». -Т.: Академия, 2000. – Б. 6-10.

5 Қаранг: Султонмурод Олим. Бош шиоримиз. «Халқ сўзи», 1991 йил 16 февраль.

6 Каримов. И.А. Озодва Обод Ватан, эркинвафаровонҳаёт-пировардмақсадимиз» Т 8. Т., Ўзбекистон, 2000. 463 Б.

7 Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.: “Ўзбекистон”, 2000. 4-бет.

8Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: “Маънавият”, 2008, 31-бет.


11Имом Бухорий. «Ал – Адаб, Ал- Муфрад, Т.: «Ўзбекистон» 1990, 46-90-93-116 бетлар; Ахлоқ- одобга оид ҳадис намуналари. Т.: 1990, 32-68-90 бетлар.

22Қаранг: Абу Наср Форобий «Фозил одамлар шаҳри». –Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993, 188 б.

22Амир Темур «Темур тузуклари», -Т.: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти,1996,70-бет


9Фалсафа энциклопедик луғат. – Т.: ЎМЭДИН, 2010. 254-б.

10Қаранг: Каримов И.А. Миллий истиқлол мафкураси-халқ эътиқоди ва буюк келажакка ишончдир. – Т.:Ўзбекистон, 2000,17-бет.

11Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008, 119-бет.

Download 39.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling