Эркпарварлик ва Ватанпарварлик.
Эркпарварлик инсоннинг энг олий ҳуқуқи - эркин, озод
яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилиши билан муҳимдир. Зеро,
эрксиз инсон - асир, эрксиз миллат - қул, эрксиз мамлакат
- мустамлака. Эркпарварлик, аввало, ўз миллати, ўз
Ватани эрки учун, қолаверса, бошқа миллатлар ва
ватанлар эрки учун курашни ҳаётининг мақсади қилиб
қўйган инсонлар тамойилидир.
Ватанпарварлик. Энг маълум ва машҳур тамойил, бу -
ватанпарварлик. У инсоннинг ўз Ватанига муҳаббатини,
уни
асраб-авайлашга
бўлган
иштиёқини
англатувчи
ахлоқий тушунча. Ватанпарварлик – бир ижтимоий гуруҳга
мансуб
бўлган
инсонларнинг
ўз
тарихини,
тили,
маданияти,
урф – одатларини, миллий обрўси, қадр –
қимматини билиш, ҳурмат қилиши, уларга таяниши, бошқа
халқларнинг ҳам обрў – эътиборини, манфаатларини
ҳурмат
қила
билишини
ифодаловчи
маънавий
фазилатдир.
Ҳалоллик.
Ҳалоллик
виждон,
адолат
ва
бурч
каби
ахлоқшунослик мезоний тушунчалари билан боғлиқ,
инсонинг ўзгача муносабати ўзича муносабатидек
соф, покиза бўлишини талаб қилидиган ахлоқий
меъёрдир.
Ҳалоллик диний тушунча сифатида вужудга келиб,
ҳар
бир
мусулмоннинг
емак-ичмаги,
жинсий
ва
иқтисодий
хатти-ҳаракатлари
сифатини
белгилаб
берувчи шаръий меъёр бўлиб амал қилган,унинг
зидди-ҳаром
диний
нуқтаи
–
назардан
салбий
ҳисобланган
хатти
-
ҳаракатларга
нисбатан
қўлланилган.
М., бисмил қилинган ҳайвон ё парранда гўшти -
ҳалол, ўлакса гўшти - ҳаром, никоҳдаги жинсий
алоқа - ҳалол, зино - ҳаром, меҳнат ҳақи - ҳалол,
ўғрилик билан топилган мол - ҳаром в.ҳ.
Ҳаёлилик.
Бу меъёр хулқий гўзалликнинг асосий
белгиларидан ҳисобланади. У, гарчанд, бир
қарашда, уят ҳисси билан ўхшаш бўлса-да,
аслида ўзини кўпроқ андиша ва ибога яқин
фазилат тарзида намоён қилади, унда ахлоқий
моҳият эстетик хусусият - нафосат билан
уйғунлашиб кетади.
Хусайин Воиз Кошифий ҳаё ҳақида шундай
дейди:
“ Ҳаё ва андиша дунёда тартиб сақлашнинг
муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳаё
йўқолса, ҳеч кимда виждон ҳам қолмайди. У
холда дунёда тартиб бузилади. Кишилар бир –
бирига бефарқ қарайдиган бўладилар”
Do'stlaringiz bilan baham: |