Милодимиздан аввалги IV асрнинг охирида Юнонистонда яна бир фалсафий оқим-скептицизм юзага келди
Download 21.95 Kb.
|
СКЕПТИЦИЗМ Милодимиздан аввалги IV асрнинг охирида Юнонистонда яна бир фалсафий оқим—скептицизм юзага келди. Скептицизм юнонча сўз бўлиб, «кўриб чкқяпман», «тадқиқ қиляпман», «мулоҳаза юритяпман», «шубҳаланяпман», деган маънолар!ш англатади. Бу оқимнинг кўзга кўринган намоянда-лари — Пиррон, Афшш, Энсидсм, Сскст Эмпцриклардир. Скептицизм оқимига асос солганларидан бири эллидалик Пиррондир (милод. авв. 360—270). У Суқрот сингари ўз таълимо-тини оғзаки равишда баён қилиб, ўзидан кейин бирон-бир асар қолдирмаган. Шу сабабдан унинг таълимоти ҳақида биз кўзга кўринган шогирдларидан бири Тимоннинг (милод. авв. 320—230) асарларидан билишимиз мумкин. Пиррон ва унинг издошларининг фикрича, инсон ўз та-факкурига таяниб, босиб ўтган йўлига бир қараб олиш учун гўхтайди ва бшшшла эришган ютуқларини танқидий қараб чи-қади. Уларнинг догматик (ақидавий, анъанавий) фалсафага қар-ши танқидий қарашлари диалектика тарихи нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга. Спектиклар антик диалектикадек қудрат-ли қуролга эга эдилар. Улар ўз ўтмиТцдошлари бўлмиш Гераклит, элейликлар, софистлар, Суқрот^ Платон, Аристотеллар-нинг диалектикасини ўзларича талқин этиб келганлар. Улар-нинг сксптик диалсктикалари элейликларнинг негатив диалек-тикаси ва софистларнинг рслятив таълимотига ўхшаб кетади. Скептиклар ҳар қа^шай билимнинг ҳаққонийлигшш инкор этиш-ган. Уларнинг фикрича, исбот манбаи қайта исбот бшшн чек-сиз равишда тасдиқланиши керак. Скептиклар мантиқий исботнинг онтологик ва гносеологик асосини рад этиб келганлар. Фалсафий нуктаи назардан ҳақиқат-ни билиш \гумкин эмас. Скептикларнинг фикрича. ҳақиқат субъсктив иқрордир. Шунинг учун улар ҳақиқатни эҳтимолий, тахминий бшшм деб атайдилар. Монархия, аристократия, де-мократиянииг йигишшсидан ташкил тониши мумкип. «Давлат-нинг мақсади, — дейди Цицерон, — фуқароларнинг хавфсиз-лигини ва ўз мулкидан эркин фойдаланишни таъминлашдан иборат». Уларнинг ахлоқий қарашлари стоикларнинг ахлоқий қарашларига ўхшаб кетади. Ўз ахлоқий қарашларида улар му-ҳим эътиборни эзгуликка қаратдилар. Инсонни оқил махлуқ, деб билдилар. Инсонда қандайдир илоҳийлик бор. Ирода қулра-ти ила ҳаётнинг барча аччиқ-чучукларини енгишни эзгу фази-лат дсб аташган. Бу борада фалсаоэа инсонга жуда катга мадад кўрсатади. Фалсафий йўналишларнииг ҳар бири ўз йўли билан эзгуликка эришишга олиб борали. Шунинг учун, дейди Цице-рон, ҳар бир фалсафий мактабнинг эришган ютукларини «бир-лаштириш» лозим. Бу билан у ўзининг эклсктик таълимотини ҳимоя қилади. Download 21.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling