64. С: Халқаро баскетбол федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро баскетбол федерацияси 1932 йили ташкил топган. Баскетболдан жаҳон чемпионати ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади. Жаҳон биринчиликлари эркаклар 1950 йилдан бери, аёллар баскетбол мусобақалари эса 1953 йилдан бери ўтказилади.
65. С: Европа биринчилиги баскетбол спорт туридан қачондан бери ўтказилиб келинмоқда?
Ж: 1935 йилдан бери эркаклар орасида, 1938 йилдан бери аёллар орасида.
66. С: Баскетбол спорт тури қачондан бери Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган.
Ж: 1936 йилдан бери (эркаклар) баскетбол спорт тури олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. 1976 йилдан бошлаб “Аёллар” ҳам олимпиада ўйинларида ушбу турдан мусобақалаша бошлашди.
67. С: Баскетбол майдони ўлчамлари ҳақида.
Ж: Баскетбол майдонининг ўлчами ҳозирги даврда бўйига 28 м энига 15 м ни ташкил этади. Шитнинг бўйи 1 м 05 см, эни эса 1м 80 см. Ердан шгитгача баландлик 2 м 75 см. Баскетбол майдонидаги ўртадаги доиранинг ўлчами 3 м 60 см. Ҳамма доиралар 3 та барчасининг ўлчами 3 м 60 смни ташкил этади. Жарима майдонининг узунлиги 5 м 80 см. Чизиқ асосан шгитнинг тагидан чизиқдан ўлчанади.
68. С: Баскетбол шитининг майдондаги ўлчами қанча?
Ж: Шит чизилган баскетбол майдонидаги чизиқдан олдинга 1м 20 см чиққан бўлиши шарт.
69. С: Баскетбол (металл) халқанинг диаметри қанча?
Ж: Металл халқанинг диаметри 45 см. Унга илинадиган тўрини узунлиги 40 смни ташкил этади.
70. С. Баскетбол тўпининг ўлчами ҳақида нима биласиз?
Ж: Айланаси 75-78 см, оғирлиги 600-650 грамм.
71. С: Баскетболчининг ташқи қиёфаси ҳақида.
Ж: Баскетболчида асосан трусик, махсус футболка, тиззаларида махсус ҳимоя мосламалари, юмшоқ оёқ кийим. Футболкаларнинг олдида номерлар ҳамда орт томонда каби номерлар бўлиши лозим. Асосан баскетболда кўкрак номерлари 4 дан бошланади.
72. С: Америкача футбол ҳақида нима биласиз?
Ж: Америкача футбол қаттиқ характер жиҳатидан регби ўйинига ўхшаб кетади. Худди бейсбол спорт тури каби Американинг миллий ўйинлари жумласига киради. “Америкача футбол” ўйинида куч, тезлик, чаққонлик, чидамлилик сифатлари ривожланади. Бу ўйинда ихтиёрсиз равишда қўполлик ишлатилганлиги сабабли ўйинчилар қаттиқ шикастланишлари табиий ҳолдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |