40. С. Ринг арқонининг йўғонлиги қанча
Ж: Ринг арқонининг йўғонлиги 2,5см
41. С. Бокс бўйича жаҳон чимпиони неча йилда ўтказилади.
Ж: Бокс бўйича жаҳон чимпионати ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказилади.
42. С. Бутун жаҳон кураш федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: бутун жаҳон кураш федерацияси (эркин ва юнон рум кураш) 1914 йили ташкил топган.
43. С. Курашнинг юнон-рум тури қачондан бошлаб замонавий олимпиада ўйинлари таркибига киритилган.
Ж: Курашнинг юнон –рум тури замонавий олимпиада ўйинлари таркибига 1896 йили киритилган.
44. С. Кураш тўшагининг ўлчами қанча?
Ж: Кураш тўшаги ўлчами 9х9 м иборатдир.
45. С. Курашчининг кийими ҳақида нима биласиз?
Ж: Курашчининг кийими курашчилар трикосидан иборат яъни оёғида юмшоқ тапочка (барцовка) ҳамда калта майка-трусикдан иборат. (майка – трусик биргаликда тикилади). Ундан ташқари курашчида рўмолча хам бўлиши керак.
46. С. Биринчи бўлиб Велоспортдан мусобақа қайси мамалкатда ўтказилган?
Ж: Велосипед пайдо бўлгандан кейин бу спорт туридан туристик мақсадаларда фойдалана бошлашган. Велоспортнинг ривожланиши энг аввало Англияда бошланган. Дастлабки велопойгалар Англия ва Францида пайдо бўлган. 1869 йили инглиз Мур Париж - Руан оралиғидаги 120км масофада пойгада қатнашиб, ғолиб бўлган.
47. С: Велоспорт (шоссе) қачондан бошлаб, олимпиада ўйинлари дастурига киритилган?
Ж: Велоспорт 1896 йили Афинада ўтказилган Олимпиада ўйинлари дастурига киритилиб, унда бор-йўғи 10 та иштирокчи 100 кмга мусобақалашишган. Улардан атига 2 кишигина финишга етиб келган холос.
48. С: Спорт велосипедининг оғирлиги қанча?
Ж: Спорт велосипеди оғирлиги 8-11 кгни ташкил этади.
49. С: Велотрекда мусобақалар неча кгли велосипедларда ўтказилади?
Ж: Велотрекдаги велосипедлар оғирлиги 6-7 кг.
50. С: Жисмония тарбия ва спорт йўналишидаги “Дистанция” сўзининг маъноси нима?
Ж: Дистанция деган сўз лотин тилидан олинган бўлиб, “масофа” деган маънони билдиради. Дистанция дастлабки маррадан маррагача бўлган масофа. Бу масофа 100 метрдан 42,195 метргача бўлади. Чанғи спорт турида эса 3 кмдан 70 кмгача бўлади. Отиш спорт турида эса кичик калибрли милтиғ учун 25, 50, 100 метрни ташкил этади. Армиячилардаги катта калибрли милтиғ учун эса 300 м. Камондан ўқ узиш спортчилари эса 5 та масофада мусобақалашадилар. 30, 50, 60, 70, 90 м. Боксчилар, қиличбозлар ўртасидаги масофа яқин, ўртач, узоқ деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |