126. С: Қисқа масофага югуришга қайси масофалар киради?
Ж: 30, 60, 100, 200, 400 м.
127. С: Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари ҳақида нима биласиз?
Ж: Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт” тўғрисидаги қонуннинг 3-моддасида акс этиб, қуйидагилардан иборат:
инсонпарварлик;
демократизм;
фуқаролар жисмоний тарбиясининг узлуксизлиги ва давомийлиги жисмоний тарбия ва спорт тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг уйғунлиги.
129. С: Гимнастика спорт тури ўз мазмунига кўра неча турга бўлинади?
Ж: Асосан 3 га бўлинади.
Спорт гимнастикаси.
Бадиий гимнастика.
Акробатика.
130. Гимнастика спорт турида нечта жиҳозда мусобақалар ўтказилади?
Ж: Асосан 6 та жиҳозда:
1) Перекладинада; 2) Брусяда; 3) Узун отда; 4) Халқаларда;
5) Қўллик от; 6) Эркин машқлар.
131. С: Халқаро гимнастика федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро гимнастика федерацияси 1881 йили ташкил топган.
132. С: Гимнастика спорт тури қачондан бошлаб, “Олимпиада” ўйинлари таркибига киритилган?
Ж: 1896 йилдан бери.
133. С: Гимнастика спорт туридан қачондан бошлаб жаҳон биринчиликлари ўтказилмоқда?
Ж: 1905 йилдан бери.
134. С: Халқаро футбол федерацияси қачон ташкил топган?
Ж: Халқаро футбол федерацияси 1904 йили ташкил топган.
135. С: Футбол ўйини қайси ўлчамдаги стадионларда ўйнашга рухсат берилади?
Ж: Футбол ўйнаш учун халқаро футбол ассоциациясининг қарорига асосан қуйидаги ўлчамдаги майдонларда рухсат берилган: узунлиги 90 м дан 120м. Лекин кўпчилик ҳолатларда стадионлар 105х70 ўлчамни ташкил этади.
136. С: Футбол спорт тури қачондан бошлаб, олимпиада ўйинлари дастурига киритилган?
Ж: 1908 йили IV олимпиада ўйинлари дастурига киритилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |