Ташкилот маълумотларини таҳрирлаш учун ЙЎРИҚНОМА Сиз фаолият юритаётган ташкилотнинг виртуал қабулхона pm.gov.uz 2-бўлимида акс этаётган маълумотларини таҳрирлаш учун учун шахсий кабинетингизнинг cabinetpm2.gov.uz чап томонидаги менюда акс этган ТАШКИЛОТ МАЪЛУМОТЛАРИ бўлимидан фойдаланасиз. Ташкилот маълумотларини қуйидаги амалларни бажариш билан янги маълумотларни тизимга киритасиз. Ташкилот маълумотларини тизимга киритиш жараёнида барча маълумотлар уч хил яъни ЎЗБ, РУС ва O’ZB кўринишида белгиланган жойга киритлади. - Ташкилот номи
- кирилл
- лотин
- русча
- Функциялари
- кирилл
- лотин
- русча
- Вазифалари
- кирилл
- лотин
- русча
- Ташкилот манзили
- кирилл
- лотин
- русча
- Бундан ташқари ташкилотнинг қуйидаги маълумотлари тизимга киритилади
- Веб-сайт
- Телефон рақам
- Факс
- Электрон почта
Ташкилот маълумотлари тизимга юклангандан кейин ташкилот рахбарияти маълумотларини ҳам тизимга жойлаш талаб этилади. Агарда сиз фаолият юритаётган ташкилотда қуйи ташкилотлар мавжуд бўлса ҚУЙИ ТАШКИЛОТЛАР бўлимида ташкилотнинг барча қуйи тизими акс этиб туради. Қаламча тугмасини босиш билан ходим шахсий кабинети паролини янгилаш имконияти яратилади
Ёдда тутинг!!! Ходим шахсий кабинети учун парольни янгилаш жараёнида тизим сизга такрорланмас пароль таклиф қилади. Юқоридаги жадвалда мисол келтириган. Сиз тизим таклиф қилаётган мазкур парольни ходим кабинети учун ишлатишингиз ёки ўзингиз мустақил пароль шакллантириш имконитяга эгасиз
Ташкилот маълумотлари ва рахбарияти маълумотларини тизимга жойлаганингиздан сўнг асосий менюнинг сўровлар бўлимида акс этади. Юкланган маълумотларни тизимга қабул қилиш юзасидан қарорни сиздан юқори бўлган инстанция қабул қилади. Юқоридаги жадвалда мисол тариқасида кўрсатиб ўтилган. Cўровлар бўлимида маълумотлар юборилган вақт, ҳозирги ҳолати яъни статус бўйича ҳолатлар акс этиб туради. Юқори инстанция маълумотларни тасдиқлаш тугмасини босиши билан маълумотлар тизимда акс этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |