Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЕТТИНЧИ БОБ
1993 йил. Баҳор. Эрта тонг. Мар ям меҳмонхо- на деразаси олдида турганча, эри Лайлони қан- дай қилиб дарчадан ўтишга кўмаклашаётганини кузатиб турарди. Лайлонинг қаппайган қорни 146 Холид Хусайний , ҳатто кенг паранжи остидан ҳам яққол билиниб турарди. Рашид унинг атрофида гирдикапалак бўлар, худди йўл нозири сингари хотинининг ҳар бир ҳаракатини назорат қилар, «Секин, яна оз- роқ, мана бу ерга оёқ қўй, бўлди, асалим!» синга- ри гаплари Мар ямгача етиб келарди. Улар кечки пайт қайтишди. Рашид бу гал би- ринчи бўлиб дарчадан ичкари кирди ва дарчани қарсиллатиб ёпаркан, орқада келаётган Лайло- ни туртиб юборишига сал қолди. Тез ва йирик қадамлар билан уй томон юрди. Юзлари анча бўғриққан, кайфияти тунд эди. – Овқат борми? Дастурхонинг қани? – дея ўшқириб берди. У билан изма-из хонага Лайло кириб келди. Қўлидаги катта тугунни ерга қўйиб, эшик ортига ташлаб келган сумкасини олиб келиш учун яна ташқарига чиқди. Ошхонага чиқаётган Мар ям у билан бир кўз уриштирди-ю, ўтиб кетди... ... – Қулоқларимни тешворай дейди-я! – деди оқ сочлари тўзғиб турган Рашид шишган кўзла- рини ишқалаб, бўсағада турган Мар ямга зимдан нигоҳ ташлаб қўяркан. – Йиғлагани-йиғлаган. Чидаб бўлмайди-я! Тепадан боласини қўлида кўтарганча хона- нинг у бошидан бу бошига бориб келаётган Лай- лонинг алласи эшитилди. – Икки ойдан бери умуман уйқу йўқ, – шикоя- тида давом этди Рашид. – Хона худди халажойга ўхшаб сасиб ётибди. Қаёққа қарама, чақалоқ- нинг булғанган тагликлари сочилиб ётади. Мар ям сезилар-сезилмас кинояли илжайди. – Ҳовлига олиб туш, – елкаси оша бақирди Ра- шид. – Тоза ҳавога чиқсаларинг-чи! – Ўпкаси шамоллаб қолса, нима қиламан? – бу Лайлонинг овози эди. – Вей, ёз келиб қолди-ку! 147 Минг куёш шуъласи , – Нима? Рашиднинг тишлари ғижирлади. – Ташқари иссиқ, деяпман! – Оптушмайман, бўлдими? Яна алланинг мунгли оҳанглари таралди. – Ўлай агар, шу йиғлоқини бир куни қутига солиб, Кобул дарёсига оқизвораман. Худди Му- со пайғамбарни гўдаклдик пайтида Нилга оқи- зишгандек. Мар ям бирор марта чақалоқни ўз оти билан – Азиза деб атамаган. Фақат ё бола, ё бўлмаса ҳо- зиргидек «йиғлоқи» дейди. Мар ям баъзан кечалари тепадан уларнинг даҳа- наки жанжаллари овозидан уйғониб кетарди. Шунда Мар ям оёқ учида тепага кўтарилар, эшик туйнугига қулоқ тутарди. Эри ҳар доим Лайло- нинг бефаросатлигидан, уйдаги бесаранжомлик ва қўланса ҳиддан, бола билан бўлиб, эрига умуман қарамай қўйганидан нолирди. Лайло ҳам ўз навба- тида эрининг хонада чекиши, шанғиллаб болага уйқу бермаётганини айтиб вижирларди. Гоҳида тамомила бошқа сабаб билан жиқилла- шиб қолишарди. – Дўхтир олти ҳафтагача деганди. – Йўқ, ҳозир вақтимас, тушунсангиз-чи! Илти- мос, ёпишманг менга! Бас қилинг! – Икки ойлик бўлди-ку! – Тсс! Ана айтмадимми? Уйғониб кетди. – Анча пайтгача чақалоқнинг ғингшиши тинмади, яна бир муддат жимлик чўкди. Яна Лайло норози минғирлади. – Ана, кўнглингиз жойига тушдими энди? Нафсингиз қондими? Шунда Мар ям соядек шарпасиз юриб, хонаси- га қайтарди... ... – Балким, сенинг ёрдаминг тегиб қолар? 148 Холид Хусайний , – Мен болаларга қарашни билмайман, – дерди Мар ям совуққонлик билан. – Дадаси! Анави сут шишани олиб келинг! Жа- вонда турибди. Азиза эммаяпти. Балки шиша- дан ичар. Чақалоқ бўғзи йиртилгудек бўлиб биғилларди. – Бу боламас, нақ дала командирининг ўзи! Ҳикматёр бу! Ҳа, Лайло менга яна битта Гулбид- дин Ҳикматёр туғиб берган. Кунлар ўтиб борар, Лайло Мар ямнинг кўз ўн- гида болани эмизар, таглигини алмаштирар, теб- ратиб аллаларди. Кейин яна ҳаммаси бошдан бошланарди. Чақалоқ ухлаб қолганида, Лайлони ифлосланган тагликни олиб, кукунли сув солин- ган челакка ивитиб тозалар, кейин уларни дорга ёйиб қуритарди. Баъзан эри айнан чақалоқнинг нарсалари сабабли ҳам гап ковларди: – Анавиларни нимага четга қўйгансан? – Улар ўғил боланики. Бизники қиз-ку! – Нима фарқи бор! Ҳаммаси пулга келганми? Энангни пули кетганми уларга? Вей, сенинг га- пиришинг менга умуман ёқмаяпти. Бу охирги огоҳлантиришим! Ҳар ҳафта Лайло темир жомга исириқ солиб тутатар, бола ётган хонани тутунга тўлғазиб, ба- ло-қазоларни қувиб соларди. Лайлонинг кундан-кунга бола парвариши ту- файли бошқача қиёфа касб этиб, улғайиб бори- шини кўриб, негадир Мар ям ҳам анча эрий бош- лади. Баъзида у Лайлонинг фарзандига қараб, ёришган юзларини кўриб ич-ичидан севинар, завқланар, аммо ҳеч нарсани сездирмасди. Баъ- зида, Лайло кечаси билан ухламай, эрталаб кўз- лари қизариб турса-да, унинг юзларидан аллане- чук хуррамлик уфурарди. Қизалоғидаги ҳар бир |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling