Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЙИГИРМА БИРИНЧИ БОБ
Назарида Мар ям бир ухлаб, яна ўзининг қиш- лоқ четидаги лойсувоқ кулбасида кўз очгандек эди. Орадан шунча йил ўтиб... Вилоят аёллар турмаси Шаҳринавда, Товуқ кўча яқинида жойлашган эди. Кулранг тўрт бурчак иморатни ҳар томондан эркаклар сақланадиган корпус ўраб олганди. Аёллар учун дарчаси ички ҳовлига қараган бештагина, ифлос, дим камера- лар бор эди. Дарчада ҳам ойна йўқ, фақат пан- жара ўрнатилган. Эшиклари эса, негадир очиб қўйилган, истаганча кириб чиқишинг мумкин. Эшикларда парда ўрнатилмаган бўлиб, улардан толиблар сигарет буруқситиб, ҳар замонда мўра- лашар, тишларини ғижирлатиб, аёлларга гап ташлаб қўйишарди. Шунинг учун аёллар кўпин- ча кун чиққандан то ботгунича чодрасини ечмай ўтиради. Бу пайтда толиблар асосий дарвозани занжирлаб ўз постларини эгаллашади. Мар ямдан ташқари беш аёл ва тўртта бола сақланаётган камера нимқоронғи эди. Шифт- дан иккита электр сими туртиб чиққан, ток ўчиб қолмаган бўлса, аёллар енгилгина, пакана хотин Нахмани биргалашиб кўтарашар, у бир амаллаб, симга лампочкани улаб тушарди. Шкаф катталигидаги ҳожатхона эса, полнинг ўртасидан очилган, канализациясиз туйнукдан иборат эди. Сассиқ ҳид ва пашшаларга тоқат қилиб бўлмасди. Тўртбурчак ҳовлининг ўртаси- да балчиқ сувли ҳовуз қазилганди. Арқонларда кир ёйилганди. Бу ерда маҳ бусалар билан уч- рашувлар тайинланар, ов қат пиширилар, каме- раларнинг ўзида эса, овқатланишга рухсат бе- ришмасди. Атрофда ялангоёқ болалар чопқиллаб юрарди. Уларнинг айримлари шу ерда туғилган, қаердадир бадбўй ҳаво, темир-бетон деворлар, 248 Холид Хусайний , панжарали деразалар ва соқчилардан холи ҳаёт борлигини тасаввур ҳам қилолмасди. Мар ямнинг камерасида бирор жиддий жино- ятчи йўқ эди. Асосан уйдан қочган хотинлар. Шу боис улар Мар ямга аллақандай ҳурмат ва ҳадик билан қарашар, уни ҳали ул-бул егулик билан сий- лашар, гоҳ ортиқча адёлларини бериб туришарди. Нахма эса, ерга урса осмонга сапчийдиган қиз. Унга ош-нон берма, тақдирнинг нораво лигидан га- пириш имконини берсанг бас, жон киради. Отаси уни ўзидан ўттиз ёш катта тикувчига эрга бермоқчи бўлган экан. Кейин Нахма маҳал- лий муллалардан бирининг ёшгина ўғли билан Гардиз томонга қараб қочибди. Уларни Кобул- нинг ўзида тутиб олишган. Муллаваччани бир зириқтиришган экан, тавбасига таяниб, ҳамма айбни қизнинг елкасига ағдарибди. «Менда гуноҳ йўқ, шу қиз ноз-ишвалари билан мени йўлдан урди, сеҳр-жоду қилиб олди», дея ўзини оқлабди. Ҳозир у ҳақ йўлга қайтиб, Қуръон ўқишда давом этаётган экан. Йигитни қўйворишибди. Нахмага беш йил бе- ришибди. Отажониси, қамоқдан қайтган кун- нинг ўзида қизини қўйдай бўғизлаб ташлашга ваъда берибди. Нахманинг ҳикоясини эшитиб, онасининг Са- федкўҳ этагидан пуштиранг булутларга тикилиб айтган гапларини эслади: «Эсингда тут, қизим! Эркак зоти ҳамиша аёлни айблаб келган...» Мар ямнинг суди бир ҳафтача олдин ўтганди. Адвокат ҳам, тергов ҳам, гувоҳлар кўрсатмаси ҳам керак бўлмади. Марямнинг ўзи ҳаммасидан воз кечди. Уни сўроқ қилиш чорак соатга ҳам чў- зилмади. Қозикалон – рангпар, озғин, сарғиш чўқ қи соқол ўзига ярашмай турган озғингина кекса то- либ ҳайъат аъзоларининг ўртасида ўтирарди. Кў- 249 Минг куёш шуъласи , зойнак ортидан унинг сарғайган кўзлари фавқу- лодда катта бўлиб кўринарди. «Нашватининг думидек ингичка бўйни билан саватдек саллани қандай кўтариб турганийкин?» деган хаёл Мар ямнинг миясини тилиб ўтди. – Айбингни тан оласанми, синглим? – сўради қозикалон. – Ҳа, – деди Мар ям дадил. Қози бош ирғади. Ким билсин, балки шун чаки боши қалтирагани учун шундай туюлгандир? Мул- ла Фатҳулла ҳам ундан кўра бардамроқ эди, деб ўй- лади Мар ям. Ҳатто пиёлани қўлга олишга ҳам кучи етмас экан, чап тарафида ўтирган яғриндор эркак чойини ичкизиб қўйди. Чол миннатдорлик маъно- сида бошини қимирлатиб қўйди. Негадир қози ортиқча бақириб-чақирмас, таҳ- дид қилмас, жуда майин гапирар, ҳатто кулим- сираб қўярди. Ўнг томонда ўтирган учинчи толиб эса, ҳар замонда Мар ямга ер остидан еб қўйгу- дек ўқраяр, чамаси, унинг пуштунча гапирмаёт- ганидан ғазаби қайнарди. – Нима деб гапираётганингни фарқига бора- сан, а? – Ҳа. – Бир нарсани тушунмаяпман, – тўнғиллади ёш толиб. – Парвардигор биз эркакларни ва сиз, аёл- ларни бир-бирига ўхшамайдиган қилиб яратган. Бизнинг мияларимиз ҳам фарқ қилишини, аёллар эркаклар сингари чуқур ва атрофилича фикр юри- та олмаслигини ғарб олимлари ҳам тан олишган. Шу боис, иккита аёлнинг гувоҳлиги битта эркак- ники билан тенг. – Ука, мен ўлдирганимни тан оламан, – деди Мар ям. – Агар мен ўлдирмасам, унинг ўзи бўғиб ўлдирган бўларди. – Бу гапни сен айтяпсан. Аёллар ҳар гапда қа- сам ичишга уста бўлишади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling