Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
230
Холид Хусайний , – Ҳалиги одамни сиз юборган экансиз-да. Агар унинг тириклигини билга нимда сизнинг ёнингиз- да бир кун ҳам турмаган бўлардим. – Сен-чи? Мени алдамадингми? – тутақ ди Ра- шид. – Сенингча, мен ҳеч нарсани билмай манми? Сен ва сенинг ҳаромингни айтяпман. Сен мени нақ ўйинчоққа чиқариб қўйдинг, фоҳиша!.. ...Тариқнинг ҳар бир ҳикоясидан даҳшат уфу- риб турарди. Лайло ҳамма гапни ундан батаф- сил, ипидан игнасигача илғаб олишни истарди. Лайлони атайин куттириш учун бир оз жим қо- ларди. Лайло эса, унинг қаршисида ўтириб, ун- дан кўзини узмасди. Турмада яшаб ўтказган кунлари ҳақида Та- риқ гапиришни истамади. Фақат урдучалаб га- пиришни ўша ерда ўрганганини айтди. Савол- ларга жавобан бошини ирғаб қўя қоларди. Шу- нинг ўзи Лайлонинг кўз ўнгида тор, кўримсиз, бетон камераларнинг намоён бўлиши учун ки- фоя қилди. Тариқ бу темир панжаралар ортида қанча-қанча уқубат, хўрлик ва изтиробларга дуч келмади экан? – Мен қамалганимдан кейин ойим икки мар- та мени кўргани борди. Кейин у билан бошқа кўришмадик. Мен унга бир неча марта хат ёз- дим, жавоб келмади. Билмадим. Хат етиб борди- ми, йўқми, билолмадим. Айтганча, сенга ҳам бир неча марта хат ёздим. – Менга? – Ҳа, бутун-бутун китобларни ёзиб битир- дим-ку! Ҳатто Румий оғайнинг кўрганида ҳам тан берган бўларди, – ҳазиллашди Тариқ.... ...Залмай эса хархаша қилишда давом этарди. – Бир пайтлардагидек... – яна қайтарди Ра- шид. – Севишганлар! Сен албатта унга юзингни очгандирсан? 231 Минг куёш шуъласи , – Очди, – бидирлади Залмай. – Тўғрими, ойи? Ўзим кўрдим... ... – Мен ўғлингга унча ёқмадим, – деди Лайло яна пастга тушган пайтда Тариқ. – Кечирасан, у ўзи шунақа, эътибор берма! Лайло уятдан қизариб кетди. Начора, ўғил онасини рашк қилади-да! Отасини ҳаддан ортиқ яхши кўргани учун ойи сига бошқача қараган эркаклар боланинг кў- зига балодек кўринади. Лайло мавзуни алмаштиришга тиришди. – Мурида анчадан бери яшайсанми? – Яқинда бир йил бўлади. Покистонда бир собиқ хоккейчи билан танишиб қолдим. Исми Салим экан. У турманинг «пахан»ларидан экан. Охирги марта полициячига пичоқ ургани учун ўн йил олган экан. Ҳар бир камерада худди Салимга ўхшаган айёр, пишиқ, ташқари билан боғланиб турадиган «паханлар» бор эди. Онамнинг офтоб уриб ўлганини ҳам у орқали эшитдим. Менга етти йил беришганди. Ҳалиям омадим чопиб қолди. Менинг ишимни кўриб чиққан суд- янинг акаси афғон аёлига уйланган экан. Шун- данми, у менга анча шафқат қилди. Яна ким билсин? Мен 2000 йилнинг қишида озодликка чиқдим. Салим менга акаси Саиднинг манзили ва телефонини берди. У акасининг йигирмата хонали меҳмонхонаси ва ресторани борлигини айтиб, «мен юборганимни айтсанг, у сенга ёрдам беради», деди. Мурини бир кўришдаёқ ёқтириб қолдим. Авто- бусдан чиқишим билан қор босган арча ларни, ёғоч коттежларни, қувурлардан чиқа ётган тутунларни кўрдим. Тоғ ҳавосидан тўйиб симирдим. Ҳамма кулфат ва мусибатлар ортда қолиб кетгандек ту- юлди. Худди бошқа бир дунёга тушиб қолгандек 232 Холид Хусайний , эдим. Саид мени қоровуллик ва бошқа юмушларни бажаришим учун олиб қолди. Бир ой синов мудда- ти давомида ҳам яхшигина ҳақ тўлади. Шу аснода Лайло ўзича Саидни тасаввур қи- либ кўрди. Мана у: қисиқ кўзли, юзлари қип-қи- зил, бақалоқ одам ойнадан Тариқнинг қандай қор кураётганини томоша қилиб турибди. – Мени Адиба исмли кекса ошпаз турадиган ошхона ёнидаги кичкина қоровулхонага жойлаб қўйишди. Меҳмонхонагача пирамида кўрини- шидаги фавворалар, арчалар, бодом зорлар ора- лаб торгина сўқмоқдан бориларди. Бир ойдан сўнг Саид менга маошимни тўлиқ берди. Бунинг устига бепул тушлик, иссиқ ки- йимлар ҳам. Ҳатто янги протез ҳам сотиб олиб бер- ди. Унинг меҳрибонлигидан кўзларимга ёш келиб кетди. Биринчи маошимдан шаҳарга бориб, Алё- нани сотиб олдим. Унинг жунлари шу қадар оппоқ эдики... Агар қор ёққан тонгда уйғониб қарасанг, ҳовлида уни тополмай қоласан. Фақат қоп-қора кўзлари ва бурни кўриниб туради. Юқорида нимадир аёвсиз гурсиллар, Залмай коптогини асабийлик билан деворга урарди. – Мен сени ўлган деб ўйлагандим, – деди Лайло. – Биламан. Айтдинг-ку! Лайлонинг томоғи қуриб қолди. – Анави одам...– Лайло тутилиб қолди. – Ҳали- ги, хабар келтирган одамнинг афтига қараб, уни умуман ёлғончи демасдинг-да! Мен унга ишон- дим. Мен бу кенг оламда танҳо қолиб кетгандим. Шунақа ёмон бўлиб кетдим. Кейин... Рашидга те- гишга мажбур бўлдим. Агар билганимда... – Керакмас, – деди Тариқ юмшоқлик билан. Унинг овозида таъна оҳанги йўқ, билинмасди. 233 Минг куёш шуъласи , Худди ўртада бирор нохушлик юз бермагандек тутарди ўзини. – Керак, Тариқ. Яна бир сабаб ҳам бор эди. Сен у ҳақда билмайсан ҳали. Сенга айтишим керак... ... – Сен ҳам унинг ёнида ўтириб гаплашдинг- ми? – сўради Рашид ўғлидан? Бола негадир жим қолди, кўзлари пирпиради. – Ўғлим, сендан сўраяпман? Залмай оғир ютинди. – Мен юқорида Мар ям холам билан ўйна- ётувдим. – Ойинг-чи? Залмай ўтинчли ва айбдор қиёфада Лайлога тикилди. Унинг кўзлари жиққа ёшга тўлганди. – Бўпти, Залмай, – деди Лайло дангал. – Бори- ни айтавер, ўғлим. – Ойим пастда ўша эркак билан гаплашиб ўтирганди, – деди у ниҳоят паст овозда. – Тушунарли, – деди Рашид. – Яна иккита хо- тин тил бириктирибди-да!.. – ... Мен уни кўрмоқчиман, – деди Тариқ. – Уни ёнига боришим керак. – Борасан, – деди Лайло. – Бирга борамиз. – Азиза! Азиза! – жилмайганча унинг исмини так рорлади Тариқ. – Исми бунча чиройли бўлмаса? – Сен унинг ўзини кўрганингда эди? Ғирт қўғирчоқнинг ўзи! – Сабрим чидамай кетяпти. Қарийб ўн йил ўтди орадан. Улар торкўча- да қандай учрашишган эди? Қандай ўпишиш- ган эди? Энди эса, Лайло унинг қаршисида қай аҳволда турибди? Олдинги гўзаллиги қани? Та- риқ ҳозир қаршисида қаримсиқ, қоқсуяк, сўлғин, йиллар давомида бутун латофатини йўқотган бир ожизасини кўриб тургандир? Шу аснода Лайлонинг назарида ўртадаги ўн йил ўтмаган- 234 Холид Хусайний , дек, Тариқ билан худди кечагина хайрлашгандек туюлди. Гўёки шу ўн йил ичида уруш, қирғинба- рот жанглар ҳам, ёвво йи толиблар ҳам, очарчи- лик ҳам, ўлим ҳам бўлмаган. Демак, болалар ҳам туғилмаган... Бирданига Тариқнинг юзи тундлашди, қатъий ва шафқатсиз тус олди. Бу ифода Лайло учун та- ниш эди. Хадимнинг устига ясама оёғини ўқталиб борганида ҳам унинг юзлари ана шундай бўғриқиб кетганди. Тариқ астагина Лайлонинг қаварган лаб ларини ушлаб кўрди: – Бу ўша! Шу онда Лайлонинг тасаввурида ўша, ўз иф- фатини Тариққа ҳадя этган унутилмас кун майда тафсилотлари билан жонланди. Ташна вужудлар эҳтироси, қайноқ нафаслар, ширин энтикишлар... – Сени олиб кетишим керак эди, – деди Тариқ сокин овозда. Лайло йиғлаб юбормаслик учун лабларини тиш лаб, ерга қаради. – Сен ҳозир бировнинг никоҳидаги аёлсан, онасан. Сенинг қаршингда эса мен турибман. Ўтган йиллар ичида нималар юз бермади? Балки мен келиб нотўғри қилгандирман? Аммо, бошқа- ча йўл тутолмасдим. Қанийди, Лайло, мен ҳеч қа- ерга кетмасдан ёнингда ўтирган бўлсам... – Бўлди, етар, – ингранди Лайло. – Мен бошимга қилич келса ҳам, айтганим да туриб олишим керак эди. Имконият борида сен- га уйлансам бўларкан. Шунда ҳаммаси бош қача бўларди. Тариқ унга томон яна бир қадам юрмоқчи эди, аммо жойида қотди: – Ўзимни ҳам, сени ҳам қийнагим йўқ! Ҳаё- тинг ни бузиб нима қиламан? Агар кетишим сен- га маъқулроқ бўлса, айт, мени қайтиб кўрмай- 235 Минг куёш шуъласи , сан. Яна Покистонга кетаман. Сен учун ортиқча ташвиш туғдиришни истамайман. Фақат, айт- санг бўлди. – Йўқ, – Лайло аввал Тариқнинг қўлидан тутди, кейин негадир қўйиб юборди. – Керак мас, кетма! Илтимос қиламан. Қол. Тариқ хўрсиниб бош ирғади. – У кундузи ўн иккидан саккизгача ишлайди. Эртага кундузи кел. Сени Азизанинг олдига олиб бораман. – Мен ундан қўрқмайман, биласан-ку! – Биламан, эртага келасан-а? – Хўш, кейин-чи? – Кейин... Ўйлаб кўришим керак. Нима бўлган- да ҳам... – Ҳа, тушунаман. Ҳаммаси учун кечир мени. Олдингда гуноҳкорман. – Қайси гуноҳингни кечиришим керак? Кела- ман дегандинг, мана, келдинг-ку! – Сени кўрганимдан хурсандман, – деди Тариқ. Титраганча унинг изларидан термилиб қол- ди. Жилд-жилд хат ёзганман, дедими? Лайлони баттар қалтироқ тутди. Юрагига чексиз андуҳ чўкканини ҳис этди. Атрофини қоплаган зулмат хиёл тарқалгандек бўлди. Хирагина умид шуъласи ана шу бўлса керак. Download 1.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling