Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

217
Минг куёш шуъласи
,
айтиб берарди. Маълум бўлишича, Замон амаки 
уларга ҳар куни дарс ўтар, асосан ўқиш-ёзиш-
ни ўргатаркан. Гоҳ-гоҳида география, табиатшу-
нослик, яна қайсидир фанлардан ҳам билганла-
рини ўқитаркан. 
Кунларнинг бирида Лайло уч нафар боланинг 
олдида турган, юзлари очиқ, ўрта ёшлардаги аёл-
ни кўриб қолди. Лайло уни дарҳол таниди: тўғри 
қалин қошлари, сочлари оқарибди, ияги ҳам оси-
либ қолибди, аммо бари бир Лайло бир пайтлар 
мактабда қиз болаларни юзларини очиб юришга 
мажбурлаган муаллима – Бўёқчи холани таниди. 
Ҳа, бир пайтлар шу аёл зўр бериб шўравийлар 
тузумини ёқлар, аёллар тенглиги ҳақида жўшқин 
маърузалар ўқирди. 
Бўёқчи хола унга диққат билан тикилиб тур-
ган аёлга бир қараб қўйди, аммо танимади. Бал-
ки танимаганга олгандир?
– Ер пўстлоғида тирқишлар бўлади, – бери-
либ онасига тушунтира бошлади Азиза. – Уларни 
ёриқлар деб аташади. 
2001 йилнинг саратони. Жазирама. Лайло, 
Залмай, Мар ям ва Азиза етимхонанинг орқа ҳов-
лисида ўтиришарди. Бугун Худо ёрлақаб, уларни 
Рашид кузатиб келди. Айни дамда уларни авто-
бус бекатида кутиб ўтирарди. Атрофда ялангоёқ 
болалар тўп тепиб юришарди. 
– Бу ёриқларнинг ҳар бири тош қатламлари 
устидан ўтади. Ана шундай қатламлардан ер-
нинг пўстлоғи ташкил топади, – тушун тиришда 
давом этди Азиза. 
Атрофда боласидан хабар олгани келган она-
лар кўп эди. Кимдир боласининг гапларига 
диққат билан қулоқ солар, яна кимдир қизчаси-
нинг сочларини ўриб қўярди. 
Азиза эса, ернинг ёриқларини кафтини каф-
тига қўйиб кўрсатиб бермоқда эди. 


218
Холид Хусайний
,
– Улар гектоник плиталар деб аталади.
– Тектоник, – тузатган бўлди Лайло. Аммо гапи-
ришга жуда қийналарди. Томоғи ўт бўлиб ёнар, 
оғзидаги яра ҳам қаттиқ азоб берарди. Икки кун 
илгари бир тишини Рашид уриб синдирди. Ота- 
онаси тириклик пайтида бунақа азобларга чидаш 
мумкинлигини у хаёлига ҳам келтира олмасди. 
– Агар бу плиталар бир-бирига тўқнашиб кет-
са, катта энергия пайдо бўлади ва ернинг сирти-
га чиқади, натижада зилзила содир бўлади.
– Вой, бунинг ақллилигини, – эркалаб қўй-
ди Мар ям. – Мен тентак холангдан минг карра 
кўпроқ нарсани биласан, а?
Азизанинг юзлари лов қизаради:
– Сиз ҳечам тентак эмассиз, Мар ям хола. 
Ўтган сафар у осмоннинг мовий кўрини шига 
сабабчи бўладиган атмосферадаги кис лород 
атомлари ҳақида гапириб берганди. 
– Агар атмосфера қатлами бўлмаганида, осмон 
бизга қоп-қора бўлиб қолар, қуёш эса, зулматда 
нур сочаётган каттакон юлдуз бўлиб кўринарди. 
– Азиза бугун биз билан уйга борадими? – қи-
зиқди Залмай. 
– Бугунмас, – деди Лайло. – Яна озгина кут.
Залмай худди отасидек одимлаб арғимчоқ лар 
тарафга кетди. 
– Биласизми, ойи, барглар таркибидаги сув ис-
сиқда буғланади, худди торга ёйилган ҳўл кийим-
лар қурийди-ку, ана шундай. Дарахтнинг илдиз-
лари ер қатламидан сувни сўриб танага узатади. 
Танадан шохларга, шохлардан баргларга ўтади. 
Қизиқ, агар Замон амаки болаларга нима-
ларни ўргатаётганини билиб қолишса, толиблар 
унинг бошига не кунларни солишаркин? 
Азизанинг гапириши, ўзини тутиши ҳам ўзга-
риб қолибди. Бир қараса бетиним би диллайди, 


219
Минг куёш шуъласи
,
овози ҳам қандайдир жарангдор. Кулгиси ҳам 
сал бошқачароқ. Итоатга, тобеликка мойилроқ...
Танаффус пайтлари агар Азизанинг тир-
ноқларига лой ёпишиб қолган бўлса, дарров ойи-
сидан бекитишга уринарди. Атрофдаги тенгдош-
ларидан бирортаси йиғлаб қолса ёки кичкина 
бола оёқ остида ўралашиб қолгудек бўлса, худди 
уй бекаларидан уларни тартибга чақириб, дакки 
ҳам берарди. 
Саволларга ҳам бир оз ноаниқ, аммо имко ни 
борча қувноқ оҳангда жавоб қайтарарди. 
– Ҳаммаси жойида, хола, хавотир олманг.
– Бошқа болалар сени хафа қилмаяптими?
– Йўқ, ойи, улар ҳаммаси яхши болалар.
– Овқатни вақтида еб турибсанми? Ухлаш-чи?
– Уйқу ҳам, овқат ҳам жойида. Биз кеча қўй 
гўшти едик. Йўқ, кечамас, ўтган ҳафтада эди 
адашмасам.
Лайло ана шундай мужмал жавоблар бераётга-
нида Лайло уни нимагадир Мар ямга ўхшатарди. 
Яна Азиза бир оз дудуқланаётганини ҳам Лай-
ло дарров сезди. Йўқ, буни аввал Мар ям пайқа-
ди. У асосан «т» ҳарфини айтаётганида бир оз 
тутилиб қоларди. Лайло бу ҳақда Замонга айтга-
нида у ҳам елка қисиб қўя қолди:
– Балки аввалдан шунақадир, сезмаган дирсиз?
Мана, улар Азиза билан бирга етимхонадан 
чиқиб боришарди. Замон амакидан бир-икки 
кунга рухсат сўрашди. Рашид уларни бекатда 
кутиб турарди. Азизани кўриши билан унинг юз-
лари тиришса-да, буни сездирмасликка уринди. 
– Тезроқ юрларинг, – тўнғиллади Рашид. – Ик-
ки соатдан кейин ишда бўлишим керак. 
У яқиндагина «Интерконтинентал» меҳмон хо-
насига ишга жойлашди. Ҳафтада олти кун, кундузи 


220
Холид Хусайний
,
12 дан саккизгача ишлайди. Рашиднинг вазифа-
си машаналарни кутиб олиш, юкхонани бўшатиш, 
ифлос изларни артишдан иборат. Баъзи кунлари 
ресторан ошпази қолган-қутган овқатларни Рашид-
га бериб юборади. Рашид агар кўпроқ пул жамғара 
олишса, Азизани яна уйга қайтаришга ваъда берди. 
Рашид тўқ қизил рангли махсус либос кийиб 
олган, бўйнига резинали бўйинбоғ таққан, фу-
ражкаси остидан оппоқ сочлари кўриниб турар-
ди. Бу либосда Рашид шу қадар содда, шунчалик 
беозор кўринардики, унинг ҳатто чумолига ҳам 
озор беришига ишониб бўлмасди. 
Мана, улар автобусда «Титаник – бозор» деб 
ном олган, дарё ўзанидаги бозорга етиб келиш-
ди. Кўприк тўсинида эса, қулоқлари кесиб олин-
ган ялангоёқ эркакнинг жасади оҳиста чайқала-
ди. Бозор эса ари уясидек ғувиллайди. Сигарет-
фурушлар ўз матоҳини, тиланчилар эса, садақа 
ундириш илинжида дўхтирдан ундирган сохта 
рецептни ўткин чиларнинг тумшуғига суқади. 
Тилининг тагига бир кафт нос ташлаб олган то-
либлар эса, қамчиларини қарсиллатиб, ҳамма 
ёқни кўздан кечириб юришади. Бирор аёл қат-
тиқроқ бақирса, кулса, юзини очса, тамом, елка-
сига қамчи тушади. 
Ўйинчоқлар растасида Залмай тўқ сариқ ранг-
ли коптокни танлади. 
– Сенга нима олиб берай? – сўради Рашид ўзи-
ни валломат кўрсатишга тиришиб.
Азиза ғалати автомат – ўйинчоққа қизиқиб қол-
ди. Унинг тирқишига танга ташласанг, оғзидан 
думалоқ сақич отилиб чиқади. Кейин пастки қоп-
қоғини очсанг, танга яна қўлингда бўлади. 
Нархини эшитиб, Рашиднинг қошлари чими-
рилди. Анча савдолашувдан сўнг копток Залмай-
да қолди. 


221
Минг куёш шуъласи
,
– Қани, сен жойига қўй, – бақирди Азизага. – 
Пулимиз етмас экан. 
Азиза ҳар гал етимхонага қайтаётганида, қо-
воқлари осилиб кетар, ҳеч ким билан гаплашгиси 
келмасди. Ҳа, айрилиқ дамлари ана шундай но-
хуш вазиятда кечарди. Энди Лайло имкон қадар 
вазиятни юмшатишга тиришар, асабий жилма-
яр, қувноқ оҳангда гапиришга уринарди. Унинг 
сўзи тугаб қолса, Мар ям ёрдамга келарди. 
Мана, ниҳоят хайрлашув онлари. Рашид ав-
тобусга ўтириб, ишга жўнайди. Азиза етимхона 
деворлари ортида қўл силкиганча қолаверади. 
Азизанинг тутила-тутила гапи риши Лайлонинг 
хаёлидан кетмайди. Ўшанда у тектоник плита-
лар ҳақида нима деганди? 
Агар улар бир-бирига тўқнашиб кетса, катта 
энергия пайдо бўлади ва ернинг сиртига чиқади, 
натижада зилзила содир бўлади.
– Қани, йўқол бу ердан!
Лайло Залмайнинг бақириғидан сергак тортди. 
– Жим, – уни тинчлантиришга уринди Мар ям. 
– Сен кимни ҳайдаяпсан?
– Ана, анув одамни!
Уларнинг дарчаси ёнида бир эркак улардан 
кўз узмай қараб турарди. У ниҳоят девордан ел-
касини айириб, уларнинг истиқболи тараф одим-
лади. Қўлларини икки тарафга ёйди. 
Лайло турган ерида қотиб қолганди. Фақат 
бўғзида нимадир лиқиллаб турганини пай қади. 
Оёқлари бир-бирига чалкаша бош лади. Мар ямга 
суянмоқчи бўлди. Бироқ, қани у? Йўқ, қимирла-
маслиги лозим. Ҳатто нафас ҳам олиб бўлмай-
ди. Киприк қоқиш ҳам мумкин эмас. Бўлмаса, 
қаршисидаги мана бу сурат ғойиб бўлади. Эриб, 
йўқлик қаърига сингади. 


222
Холид Хусайний
,
Лайло тош қотганча Тариққа тикилиб турар-
ди. Нафас олишга ҳам қўрқарди. Ҳатто уни ўз 
қарашларидан ҳам қизғанарди гўё.
Орадан абадиятга тенг сониялар ўтди. Лайло 
кўзларини қаттиқ юмиб очди. Мана, Тариқ, у ҳа-
мон жойида турибди. 
Лайло эҳтиёткорлик билан олдинга бир қадам 
босди, кейин яна бир қадам... Кейин эса унинг 
истиқболи томон югуриб кетди. 

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling