Минг қуёш шуъласи


Download 1.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/81
Sana14.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1196676
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   81
Bog'liq
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)

ЎН САККИЗИНЧИ БОБ
– Мен бир йигит билан битта камерада ўтир-
гандим, – дея ҳикоя қиларди Тариқ. – Унинг 
амакиваччаси фламинго расмини чизишни ўл-
гудек ёқтираркан. Шу боис, бутун-бутун албом-
ларни ана шу қушнинг тасвири билан тўлдириб 
ташлабди. Ушбу сувратларда қушларнинг сув 
ичида турганча ботаётган офтоб нурларида тоб-
ланиши акс этган экан. 
– Фламинго дедингми? – ҳайратланиб сўради 
Лайло.
Лайло ҳам полда, девор ёнида Тариқнинг 
соғлом оёғидан кўз узмай ўтирар, айни дамда 
ич-ичидан бир ёввойи истак жўш ура бошлаган, 
ўзини яна ана шу йигитнинг қайноқ, кенг қу-
чоғида кўришни истар, аммо сиртдан қараганда 
юзида сокинликни кўриш мумкин эди. 
Ҳали ҳам ишонгиси келмасди, наҳотки бу ўша 
Тариқ бўлса? Демак, бу арвоҳ эмас! У нариги дунё-
дан келгани ҳам йўқ. Демак, у тирик экан-да! 
– Ҳа, – тасдиқлади Тариқ. – Толиблар бу расм-
ларни топиб олишгач, қушларнинг узун, яланғоч 
оёқларини кўриб, ғазабга минишибди. Улар рас-
сом йигитнинг оёқларидан фаллоққа боғлаб, тово-
нига дарра уришибди. Кейин ё суратларингга туза-
тиш киритасан, ё уларнинг ҳаммаси ёқиб ташлай-
миз, дейишибди. Бечора рассом ҳар битта қушга 
иштон «кийдириб» чиқибди. Шу тариқа толибларга 
ёқадиган фламинголар сурати юзага келибди. 
Лайло аввал қаҳ-қаҳ отиб кулмоқчи бўлди, 
аммо дарҳол лаб-лунжини йиғиштирди. У сарғай-
ган тишларидан, шишган лабларидан, эрта туша 
бошлаган ажинларидан уялди. Анчадан бери 
ювиниб-таранмаганини эслаб, ичидан ғижинди. 
Наҳотки, Тариққа ана шу тахлит кўринса?..


225
Минг куёш шуъласи
,
– Йўқ, бари бир рассом улардан пухталик 
қипти. У қушнинг иштонини акварел бўёқлар-
да чизган экан. Толиблар кетиши билан дарров 
ювиб ташлабди. 
Тариқ жилмайди. Шундагина Лайло унинг ҳам 
олд тишлари тушиб кетганини кўрди. Нимага-
дир худди шу аснода ўз қўлларига қаради. 
– Боплапти.
Тариқ бошига пакол қўндирган, оёғига оғир 
этикларни илиб олган, қора жун свитери ши-
мининг ичига тиқилган эди. Илгари у мутлақо 
қувноқ бола эди, ҳозиргидек хаёлчанлик билан, 
қўлларини қовуштириб ўтирмасди. У мутлақо 
бошқа Тариққа айланибди. Ахир у ҳозир нақ 
йигирма бешга кирган эркак-да! Бўйи ўсиб, ел-
калари кенгайибди, соқол қўйибди. Юзлари қан-
ча қорайган бўлса-да, олдингидек жозибасини 
йўқотмабди. Қўлларини қадоқ босиб, томирлари 
бўртиб чиқибди, Сочлари ҳам тўкила бошлабди. 
Чақнаб турадиган кўз ларида ҳам аввалги шид-
датдан асар йўқ. Ёки хона нимқоронғи бўлгани-
дан шунақа кўринаётганмикин?
Лайлонинг эсига Тариқнинг бошига яса масоч 
кийиб, сирли жилмайиб турадиган онаси тушди. 
Кейин унинг отаси – ҳазилкаш, кўзлари бўртиб 
турган эркак кўз олдида жонланди. Лайло боя, 
ҳали дарчанинг ёнида туриб, кўз ёшлари билан 
Тариқ ва унинг ота-онаси ҳақида эшитган ҳамма 
гапларни айтиб берганди. Тариқ бунга жавобан 
фақат бош чайқади, холос. Айни пайтда Лайло 
аслида нима бўлганини билишни истарди.
Ота-онам вафот этишди, – деди Тариқ 
ғамгинлик билан.
– Узр, таъзиямни қабул қил!
– Майли, бу ҳақда гаплашмайлик, – Тариқ 
чўнтагидан кичикроқ тугунча чиқариб, Лай лога 
узатди. – Ол, бу сенга, Алёнадан.


226
Холид Хусайний
,
Тугунчанинг ичида елимқоғозга ўралган бир 
парча пишлоқ бор эди. 
– Алёна? Чиройли исм экан, – Лайло овози даги ти-
троқни сездирмасликка тиришди. – Хотинингми?
– Эчким, – у сирли кулимсиради. Шундаги-
на Лайло бир пайтлар Тариқ бирга кинотеатрда 
томоша қилган филмдаги капитаннинг қизини 
эслади. Ҳа, бу филмни айнан шўравийлар Кобул-
дан чиқиб кетган куни кўришганди. Ўшанда Та-
риқ мўйнали телпакни қулоғигача бостириб ки-
йиб олганди. 
– Мен уни қозиққа боғлаб қўйганман, атро-
фини эса, бўрилардан ҳимоялаш учун иҳота 
қилиб қўйдим. Мен яшаётган тоғ бағрида ки-
чик бир ўрмонча бор. У ерда арча, қайин, қа-
рағайлар ўсади. 
– Қайси тоғда турасан?
– Покистоннинг Пир Панжол деган жойида. 
Мен яшайдиган шаҳарча Мури деб номланади. 
Исломободга яқин ердаги ёзги курортлардан 
бири. Яшил тепаликлар, тоғ ҳавоси, салқин ша-
бада, хуллас, сайёҳлар учун жаннатнинг ўзи. Бу 
шаҳарчани истилочилик даврида, Викториянинг 
ҳукмронлиги замонида иссиқ дан ҳимояланиш 
мақсадида қуришган. Бу ерда ўша замонларда 
инглиз услубида қурилган чойхона, коттежлар 
сақланиб қолган. Бош кўча ҳам Мэлл деб ном-
ланади. Бу кўчада почта, ресторан ва дўконлар 
ҳар доим хорижлик сайёҳлар билан гавжум бўла-
ди. Фақат қизиғи, бу ерда ҳаракат бир тарафга 
йўналган. Бир ҳафта ҳамма бир тарафга қараб 
юрса, кейинги ҳафта қарама-қарши йўналишда 
юради. Маҳаллий одамларнинг айтишича, Ир-
ландиянинг қаеридадир шундай анъана мавжуд 
экан. Бирам тинч, осойишта жойки, ҳавасинг 
келади. Мури менга ёқади. 



Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling