Минг қуёш шуъласи
Download 1.85 Mb. Pdf ko'rish
|
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ. Минг куёш шуъласи (роман) (1)
ЎН ЕТТИНЧИ БОБ
Мар ямнинг хонасида Залмай инжиқлик қи- лишни бошлади. Аввал то Мар ямдан дакки эшитмагунча коптогини деворга уриб ўйнади. Гап эшитгач, ғингшиб хархаша қилди. Кейин эса, Мар ям билан келишиб олишди чоғи, «тез ёр- дам» ўйинчоқ машинасини бир-бирларига томон ҳайдай бошлашди. Залмай боя Тариқнинг ёнидан коптогини бағрига босганча, бошмалдоғини сўриб (ўта дарғазаблик белгиси) ўтди. Шу аснода Тариққа кибр билан қараб қўйди. – Бу одам ким ўзи? – дея қайта-қайта сўрарди у Мар ямдан. – Ёмон одамга ўхшаяпти у. Мар ям «бу одам»нинг ойиси билан бирга катта бўлганини энди тушунтира бошлаганди, Залмай эшитишни ҳам истамади. Машинасини у ёқдан бу ёққа асабий юрғизаркан, энди коптогини то- пиб беришни сўради. – Қани коптогим? Қаерга яширдингиз дадам олиб берган коптогимни? Қани, қани, қани? – унинг овози тобора таҳдидли тус ола бошлади. – Ҳозир шу ерда эди, – уни тинчлантиришга уринди Мар ям. 223 Минг куёш шуъласи , – Йўқ, у йўқолиб қолган, – бақиришга тушди Залмай. – Қани коптогим? Топинг! – Мана, – Мар ям шкафнинг тагидан коп токни олиб узатди. – Йўқ, бумас, у бошқачайди, – ер тепинди Залмай. – Ўзимники қани? Ўзимнинг коптогим! Қани, қани, қани? Шу пайт Лайло кириб, ўғлининг нам ёноқ ла- рини артди, жингалак сочларини силади, қу- лоғига нималарнидир оҳиста пичирлади. Мар ям хонадан чиқиб, зина олдида тўхтади. Юқоридан Тариқнинг, полда ўтирган Тариқ нинг мошранг шалвари остидан узун-узун икки оёғи (бири ҳақиқий, бири протез) кўриниб турарди. Меҳ- монхонада ҳатто гилам ҳам йўқ, қандай уят! Шошма! «Интерконтинентал» меҳмонхонаси- га Ҳиротга қўнғироқ қилиш учун боришганда, эрини илиқ кутиб олган эшик оғаси Мар ямнинг кўзига иссиқ кўринганди. Уни аввал қаерда кўр- ганини энди эслади. Фақат ўшанда унинг боши- да дўппи, кўзида қора кўзойнак таққан эди. Шу- нинг учун бирданига уни танимаган бўлса керак. Ҳа, ахир орадан нақ ўн йил ўтиб кетди. Ўшанда у Мар ямдан сув олиб чиқишни сўраган, пеш- ма-пеш юзларидан оқаётган терни артганди. Ўшанда у дорини шунчаки, хўжакўр синга ичган экан-да! У шунча воқеани бу қадар аниқ тафсилотлар билан ўйлаб чиқарганига ишониш қийин. Рашид Абдул Шариф исмли (балки уму- ман оти ўчкур бошқачадир) бу кимсага Тариқ- нинг ўлими ҳақидаги ёлғон маълумотни Лайлога етказгани учун қанча тўлади экан? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling