1
﷽
Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин...
Мавзулар:
-
Эркак ва аёлнинг табиати билан танишиш
-
Табиатига яраша юклатилган мажбуриятлари
Эркак ва аёлнинг табиати билан танишиш
Аллоҳ таоло Одам алайҳис саломни етук ҳикмат билан тупроқдан яратди. У ҳикмат – Аллоҳни
таниши, уни мақташи, яхши кўриши ва ундан қўрқиши эди.Аллоҳ таоло айтганидек: «
Мен жин ва
инсни фақат ( Мени таниб) Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим».
1
Сўнг аёли Ҳаввони эсаОдам алайҳиссаломнинг ўзидан яратди, Одам алайҳиссалом у аёл билан
саконат топиши учун. Ва яна насил-насаб қолдиришиб, бир-бирига ёрдамчи бўлиши учун.
Сўнг уларнинг орасидаги алоқани оламдаги энг кучли алоқа қилиб қўйди. Аллоҳ таоло айтади:
«
Ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилди. Албатта бунда тафаккур қиладиган
қавм учун оят-ибратлар бордир».
2
Эркак ва аёлнинг орасидаги фарқ
Аллоҳ таолонинг наздида, савоб ва гуноҳ олишнинг мезонида эркакнинг аёлдан устунлиги йўқ.
Бунинг далили Аллоҳ таолонинг сўзи: «
Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг
ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир».
3
Лекин у иккисининг табиат ва хилқатда фарқ бўлиши табиий ҳолат. Аллоҳ таоло Марям қиссасида
шундай дейди: «
Ўғил қиз каби эмасдир».
4
Ушбу фарқни эркакнинг ва аёлнинг жисмига, ақлига ва ҳиссиётига назар солиш орқали билиб олсак
бўлади.
Эркак ва аёлнинг сифатлари орасидаги фарқ:
• Эркак жисмонан аёлдан кўра кучлироқ
• Эркак аёлдан кўра чуқурроқ фикр қилади
• Эркак кўпинча ақли билан аёл эса ҳиссиёти билан ҳукм қилади
• Ҳар иккисидда ўзларига
хос гармонлар мавжуд
Демак, эркак ва аёлнинг яралишидаги фарқ ва уларнинг имкониятларидан келиб чиқиб оила ва
жамиятдаги вазифалари ҳам фарқли бўлади.
Ғайридинлар Ислом дини аёлларнинг ҳуқуқларига риоя қилмайди, деб ёлғон тўқишади. Бу очиқ
ёлғон ва жаҳолатдир. Ислом дини тўқилган қонунларга хилоф ўлароқ ҳар иккала тоифага ўз
табиатларига муносиб равишда эътибор қаратган. Чунки ислом дини
адолат ва тенглик орасини
ажратади. Эркакнинг табиати ҳаётнинг кўп жиҳатларида аёл кишининг табиатидан фарқ қилади.
1
Зарият: 56
2
Рум: 21
3
Ҳужурот: 13
4
Оли Имрон: 36
2
Оддий мисол: Ҳайвон ҳам лойиқ бўлмаган иши учун ишлатилмайди. Ёки тенглик дея, беш ёшли бола
билан 20 ёшли болага бир ҳил юк юкланмайди. Балки, адолат қилиниб, ҳар бирига кучи етадиган юк
юклатилади.
- Бундан аёллар
иккинчи даражали, деган нарса тушуниб қолинмасин! Ҳар бир нарса ўзининг ички
ва ташқи табиати ила гўзалдир.