﷽ Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин Мавзулар: Эркак ва аёлнинг табиати билан танишиш
Download 86.78 Kb. Pdf ko'rish
|
1. Эркак ва аёлнинг ҳақиқати
Солиҳа аёлнинг сифатлари
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дунё матодир, дунё матосининг энг яхшиси яхши солиҳа аёлдир». 8 Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мўмин Аллоҳ Азза ва Жалланинг тақвосидан кейин агар буюрса итоат қилган, унга қараса хурсанд қилган, унга қасамёд қилса оқлаган, ҳузурида бўлмаганда ўзининг иффатида ҳам, эрининг мол- мулкида ҳам унга самимий турадиган яхши аёлдан кўра яхшироқ нарсага эришган эмас». 9 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга жаннатдаги аёллар ҳақида хабар берайми? Эрига муҳаббатли ва туғадиган хотин бўлиб, агар ғазаб қилса ёки унга нисбатан ёмонлик қилинса (ёки эри ғазаб қилса): "Мана бу қўлим сизнинг қўлингиз устидадир, яъни мен сизнинг измингиздаман. То рози бўлмагунингизча ухламайман", деб айтадиган хотиндир", дедилар». 10 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Эр хотинини тўшагига чорлаган вақтда (хотини) келмаса ва эри ундан норози бўлиб тунаса, то тонг отгунча фаришталар у аёлни лаънатлайдилар». 11 6 Аҳзоб: 33 7 Рум: 21 8 Имом Муслим ривояти 9 Ибн Можа ривояти 10 Табаронийривояти 11 Бухорий ва Муслим ривояти Download 86.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling