Мингбулоқ тумани хтмфмт ва тэ бўлимига қарашли 20-умумий ўрта таълим мактаби педагогика кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиш


Download 33.62 Kb.
Sana18.02.2023
Hajmi33.62 Kb.
#1209438

Мингбулоқ тумани ХТМФМТ ва ТЭ бўлимига қарашли 20-умумий ўрта таълим мактаби педагогика кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиш


БАЁНИ № ___

«23» сентиябр 2013 йил Қайрағочовул МФЙ


Йиғилиш раиси мактаб директори: К.Ўлжабоев
Йиғилиш котиби: Р.Дехқонова
Йиғилиш иштирокчилари
Мактаб педагогика жамоасидан жами 22 нафар укитувчи ва ходимлар иштирок этдтлар.


КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА:

  1. Тумандаги 11-мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилганлигини мактаб жамоасида ишлаб чиқиш.

Йиғилишни мактаб директори Вояга етмаганлар ишлари бўйича кенгаш раиси К.Ўлжабоев очди ва олиб борди.
Эшитилди: Дастлаб мактаб маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари йиғилганларга 11-мактабда бўлиб ўтган нохуш воқеа юзасидан қисча ахборот берди. Шундан сўнг мактабдан бундай ходисаларни олдини олиш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида тўхталди. Синф раҳбарлар орқали мактаб , махалла ва оила хамкорлиги доирасида ишлар самарадорлигини янада кучайтириш лозимлигини таъкидлади. Бу борада нотинч оила фарзандлари билан доимий сухбатлар олиб бориб , уларни рухий ҳолатларини назорат қилиб бориш вазифисини юклади.
Шундан сўнг синф раҳбарларини бу борада олиб бораётган ишлари ҳақида қисқача хисоботлари тингланди.
Музокара учун сўзга чиққан рухшунос Г.Бобоназарова, З.Матғозиева, Г.Мамановаларнинг масала юзасидан фикр ва мулохазалари эшитилди.
Йиғилиш юқоридаги масалани атрофлича ўрганиб
К А Р О Р К И Л А Д И:

1.Мактаб синф раҳбарлари ота-оналар билан доимий хамкорликда ишолиб боришлари таъминлансин.


2.Уларнинг спорт ва фан тўгараклар ва мактаб тадбирларда фаол иштирок этишлари таъминлансин.
3.Ушбу холат юзасидан мактаб ,махалла , оила хамкорлигида ишлар амалга оширилсин.
4. Мактаб рухшуноси ўқувчиларнинг рухий ҳолатларини аниқлаш бўйича тестлар ўтказсин.
5. Юқоридаги қарорлар бажарилишини назорат қилиш мактаб маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари К.Ўлжабоев ва синф рахбарлари зиммасига юклатилсин.

Йиғилиш раиси: К.ўлжабоев


Йиғилиш котиби: Р.Дехқонова
Download 33.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling